Samarqand IIB | Rasmiy kanal
17.3K subscribers
30.3K photos
7.52K videos
62 files
11.5K links
Download Telegram
Самарқанд вилояти прокурори секторига қарашли Иштихон ҳамда ИИБ бошлиғи секторига қарашли Пастарғом туманларидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да турувчи 1000 га яқин фуқароларни ўзини-ўзи банд қилишини таъминлаш мақсадида тикув машиналари, мотокултиваторлар, пишириқ печлари, дурадгорлик ва пайвандлаш ускуналари тантанали равишда топширилди.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китобни севинг

Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходималар учун "Китоб олами" га экскурсия ташкил қилинди

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
ППХ ходимлари бедарак йўқолган навоийлик қизни топишди

Навоий вилояти Ғозғон шаҳрида яшаб келган, 2006 йилда туғилган Н.Найимова, 2021 йилнинг 29 май куни оила аъзолари билан келишмовчилик натижасида яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, Н.Найимова патруль-пост хизмати ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудидан топилиб, ИИБ га олиб келинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналимизга обуна бўлинг
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
Самарқанд вилояти ҳокимининг 2021 йил 07 июндаги 07-01/94-сонли хатига асосан жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ёшлар фестивали-2021” ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

жорий йилнинг 11 июнь куни соат

08.00 дан 09.00 гача:

- Регистон кўчасини Регистон майдони олдидан Университет хиёбони Амир Темур ҳайкали ортигача бўлган қисмида;

09.00 дан 11.00 гача:

- В.Абдуллаев кўчасини Ибн Сино кўчаси билан туташмасидан “Ҳазрати Хизр” масжидигача бўлган қисмида;

- Боғимайдон кўчасини Даҳбет кўчаси билан туташмасидан Қўшҳовуз кўчасигача бўлган қисмида;

- Рухобод кўчасини Регистон кўчаси билан туташмасидан Амир Темур мақбараси орқали Университет хиёбонигача бўлган қисмида;

- А.Жомий кўчасини Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;

- И.Каримов кўчасини “Ҳазрати Хизр” масжидидан Шохизинда кўчасигача бўлган қисмида;

- Шохизинда кўчасини “Сиёб” деҳқон бозоридан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади.

Ҳурматли ҳайдовчилар, кўчаларни ёпилиши муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун аввалдан узр сўраган ҳолда, ҳаракатланиш мобайнида ўзаро ҳурматда ва сабрли бўлишларингизни сўраб қоламиз.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим пиёдалар қачон маданиятли бўлишади?

ИИБ ЙҲХБ ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган пиёдалар билан тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
#Тезкор

ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида, ижтимоий тармоқлар орқали Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари таъсирига тушиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирган, Самарқанд шаҳридаги 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳозирда, жиноят иши доирасида мазкур шахсларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Нурободга янги боғча муборак.

10 июнь куни вилоят 3-секторига қарашли Нуробод туманининг “Халқабод” МФЙ да “Илк қадам” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими ўтказилди.

Мактабгача таълим ташкилотининг очилишида Самарқанд вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи иштирок этишди.

Сектор раҳбарлари кўмагида ушбу оилавий боғча мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди.

Секторда яна бир оилавий боғча ташкил этилиши натижасида 4 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланиб, 25 нафар болажонлар мактабгача таълим ташкилотига жалб қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкортадбир
#Ургут

Яшаш хонадонида "Каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган шахс аниқланди

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Пастдарғомда ишсиз аҳолига ер берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманларда 2021 йил ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича 3 та гуруҳдан иборат ишчи гуруҳ тузилиб жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари жойларда семинар машғулотлари олиб борилмоқда.

Бугун Пастдарғом туманида ўтказилган тадбирда, Самарқанд вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи иштирок этишди.

Қарор ижроси бўйича вилоятда ғалладан бўшаган майдонларга 3 минг 818 та фермер хўжаликлари томонидан 85 минг 142 гектар майдонга такрорий экинлар экилиши режалаштирилган.

Хусусан, 3 минг гектар сабзавот, 20 гектар полиз, 9 минг 231 гектар картошка, 2 минг 855 гектар мойли, 34 минг 383 гектар дуккакли экинлар ҳамда чорва моллари учун 35 минг 643 гектар майдонга озуқабоп экинлар жойлаштирилди.

Ғалладан бўшаган майдонлардан жами 22 минг 867 гектар ер майдонлари 61 минг 130 нафар камбағал, ишсиз аҳолига бўлиб берилиши режалаштирилиб, бунинг натижасида 300 минг нафар ишсизларининг бандлигини таъминланиши эришилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пастдарғомда оилалар тотувлигини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY