Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.35K subscribers
5.55K photos
790 videos
9 files
1.06K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Коррупция иллатига қарши курашиш ва уни олдини олишда оиладаги тарбия ва ижобий муҳитнинг муносиб ўрни бор.

Самарқанд халқаро аэропортида божхона ходимларининг оила аъзолари ва яқинлари иштирокида давра суҳбати ва ходимларнинг хизмат фаолияти билан таништириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Эътиборлиси шундаки, тадбирда ходимларнинг жажжи фарзандлари жалб этилиб, уларнинг мурғак қалбида ота ва оналарини касбига фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш билан бир қаторда, ватанпарварлик, она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эгадир.

Ёш авлод бобо ва бувилари тунда эртак айтишганда ёки ойнаи жаҳон орқали кўрган самодаги ҳаво кемасини кўз олдиларида томоша қилишди. Энди уларнинг армонлари йўқ. Уйларига боришганида дўстларига самолётга минганини айтиб беришади. Бугунги тадбир болалар хотирасида мангу сақланиб қолишига шубҳа йўқ.

Сеҳргарга айланишни орзу қилмаган бола бўлмаса керак. Улар орасидан космонавт ёки учувчи бўлишни, ёки божхоначи бўлишни ният қилганлари бор. Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсадимиз ҳам шу. Коррупция иллатига қарши курашишда янгича форматда ёндашишга ҳаракат қилинди.

Божхона пости деворларига илинган суратлар ходимларга куч-қувват, эртанги кунга ишонч, уни оиласида яқинлари кутиб турганлигини эслатиб туради.

Бир сўз билан айтганда, коррупцияга барчамиз бирдек, биргаликда курашмоғимиз керак.
Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.

Мазкур қабулда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов бошчилигидаги божхона ходимлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Эшонқулов ҳамда туман ташкилотлари масъуллари, маҳаллалардаги ҳоким ўринбосарлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда мутасаддилар томонидан божхона билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида маълумотлар берилди.

Жумладан, экспорт ва импорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга божхона соҳасида яратилаётган шароитлар, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат, техника, технология, тўқимачилик каби кўплаб маҳсулотлар экспорти ва импортида берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, сайёр қабулда тадбиркорларнинг соҳага доир барча саволларига жавоблар қайтарилди. Мавжуд муаммоларга ечим топилди.
Самарқанд халқаро аэропортида жангавор ўқ ушлаб қолинди

Самарқанд халқаро аэропорти орқали “Самарқанд-Москва” авиарейси билан хорижга учиб кетаётган шахснинг багаж сумкаси кўздан кечирилганда, божхона назоратига тақдим қилмасдан, контрабанда предмети ҳисобланган 1 дона “60 84” ёзувли 5,45 мм калибрли патрон (жангавор ўқ) борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#yashil_energiya

Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги қарорида белгилаб берилган чора-тадбирларга мувофиқ Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов масъул ходимлар билан объектларга қуёш панелларининг ўрнатилиши ва “Яшил энергия” ахборот тизимига маълумотларни тўғри киритилишини жойига чиқиб ўрганиб бормоқда.

Навбатдаги ўрганиш манзили Пастдарғом туманида жойлашган “Diamed-1 clinic” МЧЖ тиббий диагностика бўлди. Мазкур масканнинг биносига ўрнатилган 25,30 кВт/соат қувватли қуёш панеллари кўздан кечирилди.

Ўрнатилган қуёш панеллари томонидан ишлаб чиқарилаётган энергия тўғрисидаги маълумотлар мониторинг қилиниб, божхона органларининг "Яшил энергия" ахборот тизимида қайд этиб борилмоқда.
Audio
🎙#SAMARQAND
#RADIOSI📡🌏

📻 FM 1️⃣0️⃣5️⃣🪐2️⃣🏔


Бизга уланиш👇👇
👉https://t.me/SAMARQANDRADIOSI