Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Божхоначилар автомашина ёқилғи бакларига 55 кг.га яқин гашиш ва героин яширилганлигини фош қилишди

Республикамиз божхоначилари оғирлиги 55 кг.га яқин гиёҳвандлик воситалари ва сунъий наркотик моддаларни республикамизга яширинча олиб кириш учун навбатдаги найрангни қўлланган шахсни тўхтатиб қолишдии.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиёҳвандлик воситаларини республикамизга ғайриоддий усулда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Республикамизга кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувида енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, унинг газ баллони ичига турли шаклдаги 49 дона ва бензин баки ичига 31 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланди.

Ўрамлар очиб кўрилганда эса уларнинг ичидаги модда Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экпертиза хулосасига биноан 52 кг. 877 гр. оғирликдаги “гашиш” ҳамда 2 кг.дан зиёд “героин” гиёхванлик воситаси, 1 дона елим идиш ичидаги модда эса 950 гр. синтетик гиёхвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 329 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 298 кг. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бугун Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев Самарқанд вилоятида бўлиб, бир қатор божхона постлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини атрофлича ўрганмоқда.

Дастлаб “Жартепа” чегара божхона пости фаолиятини кўздан кечирар экан О.Чориев бу ерда хизмат олиб бораётган божхона ходимлари билан яқиндан мулоқот қилди.

Мазкур пост Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида сўнгги йилларда қайта ривожланган ўзаро дўстлик алоқаларининг ўзига хос тимсолига айланган. Бу рақамларда ҳам намоён бўлмоқда.

Жорий йилда мазкур пост орқали ҳаракатланган фуқаролар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсиб, 611 мингдан ошди. Шунингдек. пост орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари сони 39 мингдан ошиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробарга ўсган.

Раис ўринбосари ўзаро мулоқот давомида божхона назорати ва расмийлаштирувини сифатли ва тезкор амалга ошириш, фуқролар билан мулоқотда муомала маданиятига қатъий риоя этишга доир кўрсатмалар берди.

Навбатдаги манзил Самарқанд туманидаги металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи “Азия металл проф” қўшма корхонаси бўлди.

2023-2025 йилларда қўшма корхона импорт бўлиб келаётган металл маҳсулотларини маҳаллийлаштиришга қаратилган, 621,3 млн. долларлик 5 та янги лойиҳани ишга тушириш устида иш олиб бормоқда. Натижада 930 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.

Мазкур лойиҳалар ҳисобига йилига 1,7 млн. тонна металл (арматура, пўлат эритиш орқали ўрамали металл маҳсулотлари, электротехника ва автомобилсозлик учун тунука маҳсулотлари, зангламайдиган (никель билан қопланган) металл қувурлар, профиль ва листлар) ва 10 млн. кв.метр ойна маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона вакиллари билан мулоқот давомида лойиҳаларни ишга тушириш, хусусан хориждан замонавий технологияларни олиб кириш жараёнида божхона органлари томонидан яқиндан кўмак кўрсатилиши таъкидланди, зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Таможенная служба подвела итоги

Сумма таможенных сборов с начала года в госбюджет составила 1,7 трлн. сумов, в минувшем году этот показатель составлял 1,3 трлн. сумов. Эти данные были озвучены на очередной пресс-конференции с участием заместителя начальника таможенного управления области, подполковника Анвара Мухаммадиева.

Подробнее: 👉https://sv.zarnews.uz/post/gvd

Подписывайтесь на наш канал:

@samvest
Forwarded from SamTVR | MTRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"DIYOR YANGILIKLARI"  |  YOSHLAR VA ULARNING OILA A'ZOLARI TIBBIY KO‘RIKDAN O‘TKAZILDI


#22-avgust#Samarqand

https://t.me/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чегара-божхона постларидан автотранспорт воситалари орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилар диққатига!

Божхона қўмитаси томонидан
"E-Tranzit" мобил иловасининг 2.0 талқини ишлаб чиқилди.

Эндиликда мазкур иловадан фойдаланган ҳолда чегара-божхона постларидан автотранспорт воситаларида ўтиш чоғида расмийлаштирув жараёнларини янада соддалашган тартибда амалга оширилишга ҳамда чегарадан ўтиш вақтини сезиларли даражада қисқаришига эришишингиз мумкин.

Ушбу иловадан фойдаланиш бўйича қўлланмани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Forwarded from SamTVR | MTRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"DIYOR YANGILIKLARI"  |  ELEKTR ENERGIYASIDAN SAMARALI FOYDALANISH - DAVR TALABI


#22-avgust#Samarqand

https://t.me/SamTvr
Божхоначилар кучли таъсир қилувчи дориларни товуқлар остига яширган шахсни фош қилишди

Республикамиз божхоначилари томонидан кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ички ҳудуддаги ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган шахс ўтирган “Ласетти” автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонининг орқа ўриндиғида турган қоғоз қутида турган товуқлар тадбир иштирокчиларининг эътиборини тортди. Қарангки, паррандалар остига буғдой кепаги билан ниқоблаб яширин бўлма ҳосил қилинганлиги ва уларнинг ичига 241 дона “Мидакс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги фош бўлди.

Мазкур қонунбузарлик ҳолатини илдизи билан бартараф этиш мақсадида тезкор тадбир Наманган шаҳрида давом эттирилиб, фуқаролардан бирининг яшаш хонадони ва ёрдамчи хоналари кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш давомида бу ерда истиқомат қилувчи шахс 1 дона қоғоз қутида 236 дона “Мидакс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўз ихтиёри билан тақдим этди.

Иккала ҳолатда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган, хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 477 дона дориларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 143 млн. сўмдан ошмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 142 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 17 млрд. 459 млн. сўмлик салкам 295 минг дона кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тадбиркорлар билан мулоқот
#21aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24

Божхоначилар томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари орқали кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний кириб келиш холатлари фош этилди.