Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.64K photos
806 videos
9 files
1.08K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
“Сазаган” дала-ўқув майдонида ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди

Тинч ва осуда ҳаётимиз бардавомлиги мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаётган, мард ва жасур божхона ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан чамбарчас боғлиқ.

Зотан, чегара божхона постлари орқали мамлакатимизга контрабанда ва таъқиқланган товарларни кириб келишини олдини олиш борасида божхона ходимларидан ахлоқий-руҳий ҳолат талаб этилади.

Шу мақсадда Марказий ҳарбий округнинг “Сазаган” дала-ўқув майдонида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Унда ҳарбий хизматчилар ходимларга сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб амалий машғулотлар ўтказилди.

Шундан сўнг божхона ходимларга ўқ-отиш машғулоти олдидан қурол қўллашда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли йўриқномалар берилиб, жанговар ўқотар қуролларидан амалий ўқ-отиш машғулотлари ўтказилди.
Forwarded from SamTVR | MTRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"KUN XABARLARI" | TAKTIK-O‘QUV MASHG‘ULOTI O‘TKAZILDI

#1-may#Samarqand


Telegram | Facebook | Youtube |Admin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12:00  02.05.2024

Xizmat itlari jinoyatchilikka qarshi kurashda yaqin koʻmakchi

#Toshkent

muxbir: Sohiba Akromova

https://t.me/zamon_lavhalar
Журналистика мутахассислигига эга бўлган фуқаролар диққатига !

Божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизматига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:
- журналистика соҳасида камида беш йил иш стажига эга бўлиши;
- 35 ёшгача;
- ўзбек ва рус тилларини яхши билиш;
- сўнгги воқеликлардан хабардор бўлиш;
- пунктуаллик;
- муаллифлик материалларини ёзиш, ОАВларда эълон қилинадиган тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар, қизиқарли маълумотларни излаб топиш, лозим бўлганда таржима қилиш;
- матбуот анжуманлари, брифинглар, турли халқаро ва маҳаллий доирадаги тадбирларда иштирок этиш, тадбирга оид тезкор хабарлар тақдим этиш;
- оғзаки ва ёзма нутқ саводхонлиги;
- мухбирлик фаолиятидаги иш тажрибаси;

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш зарур:
- ариза;
- автобиография (батафсил кўрсатилсин);
- касбий маълумоти, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар, сертификатлар;
- меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- фотосурат 3x4 - 4 дона

Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати 2024 йил 10 май.

Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 3-уй. Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси.

Боғланиш учун телефон: +998 55 502 55 48; +998 55 502 17 88; +998 55 502 71 57; +998 55 502 13 88; +998 55 502 70 47; +998 55 502 28 80
Самарқанд халқаро аэропортида тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган тамаки маҳсулотларини олиб киришлари мумкин.

Шунга қарамасдан, айрим йўловчилар томонидан чегара божхона постлари орқали белгиланган меъёрдан ортиқча, тамаки маҳсулотларини олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига “Истамбул-Самарқанд” авиарейси билан учиб келган фуқаро М.Б. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида тўхтатилиб, шахснинг багаж юклари кўздан кечирилади.

Натижада сумка ичида божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, қиймати 3,150 миллион сўмлик, 70 қути “Marllboro touch” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон 3 ойда 11,5 млн долларлик пайпоқ экспорт қилган

Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-март ойларида қиймати жами 55 та давлатга 775,7 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,7 фоиз) ва калава-ип (46,8 фоиз) асосий улушни эгаллаган.

Яъни:
• Калава-ип – 363,4 млн;
• Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 292,5 млн;
• Трикотаж мато – 69 млн;
• Газламалар – 39,3 млн;
• Пайпоқ маҳсулотлари – 11,5 млн.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим. Ўзгартиришларга кўра, ушбу муддат трансопрт воситасини вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган кундан эътиборан ҳисобланади.

Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.

Бунинг учун божхона постига мурожаат қилаётганда йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхасини илова қилиш талаби Низомдан чиқариб ташланди.
В международном аэропорту Самарканда была изъята табачная продукция

Гражданин М. Б., прибывший в международный аэропорт Самарканда рейсом из Стамбула, попытался провезти 70 коробок табачных изделий Marlboro Touch на сумму 3 млн. 150 тыс. сумов. При прохождении таможенного контроля через «зеленый» коридор его багаж был остановлен и проверен.

Отметим, что согласно закону, физические лица могут ввозить через таможенную границу не более 10 коробок табачных изделий без уплаты таможенных сборов.

http://stv.uz/news/newsamar/25471-v-mezhdunarodnom-aeroportu-samarkanda-byla-izyata-tabachnaya-produkciya.html

Будьте в курсе важных новостей вместе с нами @samarkandstv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"PROM PRO EXPO 2024 — hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkasi va sanoatchilar forumi"ga marhamat!
"PROM PRO EXPO 2024 — hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkasi va sanoatchilar forumi"ga marhamat


⚠️ Joriy yilning 16-17-may kunlari "Samarqand Sof Expo" ko’rgazma markazida "PROM PRO EXPO 2024 — hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkasi va sanoatchilar forumi" o’tkaziladi.

👉 Yo’nalishlar:
oziq-ovqat sanoati;
farmatsevtika sanoati;
turizm sohasi;
mebelsozlik sanoati;
charm-poyabzal sanoati;
to’qimachilik sanoati;
avtomobilsozlik sanoati;
gilam ishlab chiqarish sanoati;
qurilish materiallari sanoati.



-------------
🏛 Manzil: Samarqand viloyati, Jomboy tumani, “Dehqonobod” MFY.

📍https://maps.app.goo.gl/Rz7sydripAfd6mo29

📞 (55) 705 0 705