Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.64K photos
806 videos
9 files
1.08K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Газ балонларга 67,3 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

Ҳамон божхона тўловларидан қочиш мақсадида айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан турли найранглар орқали республикамизга товарларни олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи корхона номига хориждан олиб келинган “автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган газ балонлар” товарини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим қилинган божхона юк декларацияси божхона ходимлари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш натижаларига кўра, божхона юк декларациясининг 34-графасида товарнинг келиб чиқиш мамлакати нотўғри кўрсатилганлиги аниқланди ҳамда мазкур товарларга 67,3 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари тўланиши маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хушхабар!


Божхоначилар қўл жанги бўйича 25-30 апрель кунлари Москва шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон терма жамоаси номидан Х.Сатторов мураббийлигида иштирок этаётган божхоначиларимиз Б.Қобулов 88 кг. вазнда "Ўзини ҳимоя қилиш" ҳамда "Жанг" йўналишларида битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган бўлса, А.Асроров 70 кг. вазн тоифасида иккита бронза медалини юртимизга олиб келадиган бўлди.

Божхона ходимларининг ушбу натижалари ташкилотчилар томонидан юксак эътироф этилди ва Халқаро қўл жанги федерацияси томонидан ташаккурнома эълон қилинди.

Айни пайтда мусобақа давом этмоқда!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12:00  28.04.2024

"Jartepa" chegara bojxona postida zargarlik buyumlari to‘xtatib qolindi

#Samarqand

muxbir: Malika Saidova

https://t.me/zamon_lavhalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти "Дўстлик" чегара божхона пости орқали яширинча олиб ўтилаётган ўқ-дорилар ушлаб қолинди.
Самарқанд халқаро аэропортида 20,1 миллион сўмлик атирлар тўхтатиб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортига “Истамбул-Самарқанд” авиарейси билан учиб келган шахс божхона назоратидан ўтишда “яшил йўлак” орқали ҳаракатланар экан, бу билан у багаж ва қўл юкларида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёрларидан ортиқча товарлар йўқлигини маълум қилади.

Унга тегишли багаж сумка текширилганда божхона назоратидан яширинча олиб ўтиши мўлжалланган, қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тахминан 20,1 миллион сўмлик 69 дона атирлар борлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар томонидан атир ва пардоз сувларини 3 бирликдан кўп бўлмаган ҳолатда божхона чегараси орқали божсиз олиб киришлари мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган шанбада “Қора”ни нафақага кузатишди.

Фаолияти давомида жами 10 кг. гиёҳвандлик воситаларининг божхонадан яширинча олиб ўтилишини фош қилган бу хизмат ити кинологларимизнинг ҳақиқий тўрт оёқли ёрдамчиси бўла олди, уларнинг меҳрини қозонди.

Лақаби “Қора”, лекин амали эзгу бўлди!
В международном аэропорту Самарканда в багаже была обнаружена парфюмерия на сумму 20,1 миллиона сумов.

Пассажир, прибывший в Самарканд рейсом «Стамбул — Самарканд», выбрал «зелёный коридор» при прохождении таможенного контроля. Это означает, что у него не было товаров, которые можно ввозить в Узбекистан без уплаты таможенных пошлин, и ручной клади сверх разрешённого лимита. Однако при досмотре его багажной сумки было обнаружено 69 флаконов духов на сумму около 20,1 миллиона сумов.

http://stv.uz/news/newsamar/25363-v-mezhdunarodnom-aeroportu-samarkanda-v-bagazhe-byla-obnaruzhena-parfyumeriya-na-summu-201-milliona-sumov.html

Ещё больше новостей на нашем сайте WWW.STV.UZ
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Москва шаҳрида спортнинг "Ўзини ҳимоя қилиш" ҳамда "Жанг" турлари бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган божхоначиларимиз 88 кг. вазнда Б.Қобулов ва 70 кг. вазн тоифасида А.Асроров 1 та олтин ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган эди.

Бугун ватанимизга ғалаба билан қайтган Б.Қобулов ва А.Асроровлар Тошкент халқаро аэропортида Божхона институти курсантлари ва кўп сонли мухлислари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Бугун Сенатда муҳокамалар давом этаётган бир паллада Қонунчилик палатасида ҳам депутатларимиз божхонага доир янги қонунни 3-ўқишда қабул қилишди.

Ушбу ҳужжат давлат органини божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга оширишлари тўғрисида хабардор қилиш тартибини белгилаб беради.

Агар брокер ёки курьерлик ташкилоти ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширса, хабардор этишда эса ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берса, минимал бўлсада жаримага тортилиши мумкин.

Депутатларимиз ушбу қонун ташқи иқтисодий фаолият субъектларига божхона декларациялаши бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш, божхона ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйишга хизмат қилади деб ҳисоблашмоқда.
Самарқандда ноқонуний ортиб кетилаётган 2,3 тонна алюминий рангли метал парчалари ушланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро С.Ф. бошқарувидаги ISUZU русумли юк машинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 21,0 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 2 340 килограмм бўлган алюминий рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳеамасининг 2018 йил 6 июнда қабул қилинган «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 425-сонли қарорига асосан, жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Нуробод туманида жойлашган “Mirancul Construction Materials Ltd” МЧЖ корхонасига ташриф буюриб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди.