Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги нишонланмоқда

Бугун, 9 апрель куни буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур мақрабасини зиёрат қилди ва унинг табаррук номига қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг, Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Унда турли ташкилот ва идоралар ҳам вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди.
#yashil_energiya

Қуёш панеллари самарадорлиги ўрганилмоқда

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан объектларга қуёш панелларининг ўрнатилиши ва “Яшил энергия” ахборот тизимига маълумотларни тўғри киритилиши ҳамда электр энергия самарадорлигини жойига чиқиб ўрганиб бормоқда.

Хусусан, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Жалилов бошчилигида ходимлар Самарқанд автомобиль заводи биносига ўрнатилган 160 кВт/соат қувватли бўлган қуёш панеллари кўздан кечирилди.

Корхона масъул ходимларининг айтишича ўрнатилган қуёш панеллари ўз самарасини бермоқда. Яъни, қуёш панеллари ўрнатилганидан буён 685 мВТ электр энергияси тежалган.

Ўрганиш давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Жалилов мазкур йўналишда ходимларга тегишли кўрсатмаларни бериб ўтди.
Ҳурматли ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган «Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом»нинг 10-бандига кўра, божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реэстрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотлар томонидан ТИФ иштирокчилари учун «божхона иши» бўйича белгиланган ўқув дастурини тамомлаган бўлиши лозим.

Мазкур талаб асосида ваколатли иқтисодий операторлар (ВИО) ходимлари учун жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб, Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида ташкил этилади.

ВИО мақомини олган юридик шахслардан ўз масъул ходимларини шартнома асосида ташкил этиладиган мазкур ўқув курсида ўқитишлари учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

- Божхона институти бошлиғи номига ариза;
- юридик шахс масъул ходимининг паспорт/ID карта нусхаси;
- тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумотнома нусхаси;

Ўқитиш шакли – анъанавий (офлайн).

Тошкент регионидан бошқа ҳудудларда жойлашган ВИО ларнинг хоҳишига кўра уларнинг масъул ходимлари масофавий шаклда (Zoom платформаси орқали) ўқитилиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар:
- Ўқув гуруҳларида тингловчилар сони – 15-20 кишини ташкил этади.
- Ўқув курси давомийлиги – 2 ҳафта (72 соат);
- Ўқув курси якуни бўйича тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор-5, Қурилиш кўчаси, 5-уй.
- Мурожаат учун телефонлар: (71) 202-99-90, ички –4317, 4309, 4302.
Shartnoma VIO.docx
18.7 KB
Эълон доирасида шартнома ва ариза намунасини шу ердан кўчириб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 #Fotofakt:

Жорий йилнинг январ-март ойлари давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 385 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, улар бўйича 16 млрд. 466,3 млн. сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 24 млрд. 471,9 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланган.
____________________________________________

Joriy yilning yanvar-mart oylari davomida Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi tomonidan jami 385 ta huquqbuzarlik holati aniqlanib, ular boʻyicha 16 mlrd. 466,3 mln. soʻmlik noqonuniy tovarlar ushlab qolingan.

Aniqlangan huquqbuzarlik holatlari yuzasidan 24 mlrd. 471,9 mln. soʻm bojxona toʻlovlari hisoblangan.
Божхона янгиликларининг хафталик дайджести:
(8-14 апрель)

Ўзбекистоннинг хориждаги илк божхона вакили ўз ишини бошлади;

Минскда божхона соҳасидаги Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Наманганда ноқонуний олиб кирилган 108 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди;

“Қўлқоп” операцияси фош этилди;

Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

16 та қадимги ҳайкалчаларни четга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди;

Нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди;

Бухорода божхоначилар 70 тоннадан зиёд минерал ўғитларнинг ноқонуний экспортини фош қилишди;

Товар коди ўзгартирилгани фош бўлди.

#ҳафталик_дайджест
Самарқанд аэропортида маданий бойликларнинг олиб чиқилишининг олди олинди

“Самарқанд-Санкт-Петербург” авиарейси орқали учиб кетаётган фуқаро О.И. “Божхоначисиз назорат” тизими асосида божхона назоратидан ўтказилганида, қўл сумкасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 2 дона 1860 ва 1881 йилларда зарб қилинган тангалар ҳамда 1 дона XX асрнинг биринчи ярмига тегишли қадимий қошиқ борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

Ҳозирда ушбу мандий бойликлар “Самарқанд” давлат музей қўриқхонага топширилган.

Маълумот учун, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонун ҳамда «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.
В аэропорту Самарканда предотвращен вывоз культурных ценностей

В международном аэропорту «Самарканд» при прохождении таможенного контроля по системе «проверка без таможенника» у гражданки О.И., летевшей рейсом «Самарканд-Санкт-Петербург» было обнаружено в багаже наличие двух старинных монет чеканки 1860 и 1881 годов и одной старинной ложки, относящейся к первой половине XX века. Данные артефакты не были указаны в таможенной декларации и про наличии таких ценностей не было сказано при устном опросе.

http://stv.uz/news/newsamar/25130-v-aeroportu-samarkanda-predotvraschen-vyvoz-kulturnyh-cennostey.html

Будьте в курсе важных новостей вместе с нами @samarkandstv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган заргарлик буюмлари қанчалик ишончли?