Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.35K subscribers
5.06K photos
688 videos
9 files
905 links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
#Yashil_makon_лойиҳаси_амалда

🌿“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда кўчат экиш ва божхона постларида ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

🌿Жумладан, вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев бошчилигида божхона ходимлари томонидан Жомбой туманида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб, атрофни яшил ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

🌿Шунингдек, “Жартепа” чегара божхона пости ва “Улуғбек” ТИФ божхона постларида ҳам тадбир доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ер майдонлари ағдарилиб, мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди ҳамда дарахтларнинг пастки қисми оқланди.
Ташқи савдо юкларини ташувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасига Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлигининг Давлат даромадлар қўмитасидан келиб тушган расмий хатида, бугунги кунда Қозоғистон Республикасининг кўпчилик қисмида кузатилаётган сув тошқинлари билан боғлиқ ноқулай шароитлардан келиб чиқиб, Қозоғистон Республикасининг Атирау вилояти ҳудудида Республика аҳамиятидаги “Доссор-Қулсари-Бейнеу” автомагистралининг 103 км, яъни Қулсари шаҳридан 20 км узоқликда сел сувлари тошқини кузатилганлиги туфайли “Қулсари-Доссор” ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилганлиги таъкидланган.

Манғистау вилоятининг маҳаллий ижро органи томонидан “Тажен” («Довуд-ота» ўтказиш пунктига қўшни) ўтказиш пункти орқали автотранспорт воситаларининг кириш йўналишида ҳаракати тўхтатилган.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Довуд-ота” чегара божхона пости орқали қўшни Қозоғистон Республикасига чиқиш йўналишида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг “Тажен” ўтказиш пункти орқали автотранспорт воситаларини қабул қилиш бошлангунига қадар қўшни давлат Туркистон вилояти ҳудудида жойлашган “Б.Конысбаева”, “Казыгут”, “Атамекен”(Ўзбекистон Республикасининг “Яллама”, “С.Нажимов”, “Сирдарьё”) ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши тавсия этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд аэропортида заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

👉 SAMARQAND BUGUN

Биз ижтимоий тармоқларда
Telegram I Facebook I Instagram
Ўзбекистон Республикасидан юкни етказиб бериш назорати ҳужжати, жумладан Халқаро йўлларда ташиш (ТИР Карнет) китобчалари асосида юкларни экспорт тарзида олиб чиқиб, Қозоғистон Республикасида юзага келган сув тошқинлари натижасида вақтинча тўхтатиб турилган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари диққатига!

Қозоғистон Республикасининг “Тажен” чегара ўтказиш пункти билан туташ ҳудуддаги “Довут-ота” чегара божхона постига мурожаат қилиш орқали юкларни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига уларга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда божхона расмийлаштируви ҳамда божхона назорати шакллари амалга оширилган тарзда қайтариб олиб кириш ҳамда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган бошқа халқаро автомобил чегара ўтказиш пунктига йўналтириш олиш (назоратга қўйиш) имконияти яратилганлигини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот учун "Довуд-ота" чегара божхона постининг +99861 224-90-82 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин
#Yashil_makon_лойиҳаси_амалда

🌿“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари иштирокида Жомбой тумани ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Рамазан хайита"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
9 апрель - Буюк саркарда, йирик давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

1336 йилда Қашқадарёнинг Хўжаилғор қишлоғида таваллуд топган Амир Темур Самарқанднинг дунё сайқалига айланишида улкан ҳисса қўшган.

Соҳибқирон бу ерда бир-биридан гўзал, бетакрор обидалар – жоме масжиди, Кўксарой, Бўстонсарой, Шоҳи Зинда каби мақбараларни бунёд этди.

Самарқандликлар дам олиб ҳордиқ чиқаришлари учун шаҳар ичи ва атрофида баҳаво, хушманзара 12 боғ-саройни яратди.

Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар Самарқандни вайрон қил­ган эди, оқибатда шаҳарни қайта тиклашнинг иложи бўл­ма­ди. 1370 йилда Амир Темур Самарқандни ўз давлатининг пойтахти қилиб танлаб, қадимги Самарқанд – Афро­сиёбни қайта тиклашдан кўра, янги шаҳарни бунёд этишни маъқул топди. Шу тариқа Амир Темур Самарқандни янги шаҳар сифатида қайта барпо қилди.

Амир Темур 1405 йил 18 февраль куни Ўтрор шаҳрида вафот этган.
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги нишонланмоқда

Бугун, 9 апрель куни буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуди кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур мақрабасини зиёрат қилди ва унинг табаррук номига қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг, Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, улуғ бобомиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Унда турли ташкилот ва идоралар ҳам вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди.