ФОТОРЕПОРТАЖ:
Бугун Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Автомобилсиз кун” тадбирида Божхона қўмитаси шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этиб, хизматга асосан жамоат транспортида етиб келишди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам соғлом турмуш тарзига амал қилиб, кўпчилик божхоначилар ишга пиёда келишди.
Шу тариқа божхона ходимлари атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, транспорт воситалари тирбандлигини камайтиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Она табиатни, жонажон Ватанимизни биргаликда асраб-авайлайлик!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди
📞Тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда.
✅Сизнинг вилоят божхона бошқармаси “Ишонч телефони” орқали келиб тушган хабар, ариза, шикоят ва таклифларингиз жавобсиз қолдирилмайди.

Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !
Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.
Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган, олий маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган ЭРКАКЛАР (10 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган ҚИЗЛАР (30 нафаргача) қабул қилинади.
Эркак номзодлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақириқ резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.
Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.
Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 8 апрелига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions
Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://new.customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf

Самарқанд ва Шинжон-Уйғур ҳамкорлиги ривожланади
Самарқандга ташриф буюрган Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегация ва Самарқандлик тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ўтказилди.
Маълумки, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шеригига айланди. Масалан, биргина Самарқанд вилоятининг Хитой билан 2023 йилдаги ташқи савдо айланмаси 859,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Самарқандлик тадбиркорлар Хитой билан ҳамкорликда инвестициявий лойиҳалар асосида қўшма корхоналар очмоқда. Натижада савдо иқтисодий алоқалар ривожланиб, товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда.
Форум аввалида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Эркин Тунияз икки минтақанинг иқтисодий салоҳияти, мавжуд ресурслар ва фойдаланилмаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди ҳамда тадбиркорларни муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга чорлади.
Тадбирда Урумчи божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ли Цинхуа хоним ҳамда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев иштирок этишди.
Учрашув давомида Марказий Осиё ва Хитой божхона хизматлари раҳбарларининг 2023 йил 17-18 октябрь кунлари Пекинда бўлиб ўтган учрашуви натижаларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган корхоналар бўйича мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг
297-моддаси 8-банди ҳамда Солиқ кодексининг 246-моддаси 9-бандларида халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан олиб кириладиган товарларга божона тўловларидан имтиёз қўлланилиши белгиланган.
Аммо, ўрганишлар давомида Навоий вилоятида фаолият олиб борувчи жамият томонидан 2023 йилда тузилган “Вақтинчалик экспорт ва импорт” шартномасига мувофиқ хориждан “юк кўтариш ва пайвандлаш ускуналари” имтиёз олиш мақсадида амалдаги қонунчилик талабларини четлаб ўтган ҳолда ўз маблағлари ҳисобидан олиб келинганлиги маълум бўлди.
Натижада, ушбу товарларга қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, 753 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланди.

Forwarded from ZAMON | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
09:00 31.03.2024
PSIXOTROP DORI VOSITALARI ANIQLANDI
#Samarqand
muxbir: Malika Saidova
https://t.me/zamon_lavhalar
PSIXOTROP DORI VOSITALARI ANIQLANDI
#Samarqand
muxbir: Malika Saidova
https://t.me/zamon_lavhalar
Бугун Самарқанд шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган 11-форум ўз ишини бошлади.
Форумда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 250 дан кўпроқ хорижий меҳмонлар, жумладан, 10 дан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Форумнинг очилиш маросида Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Нодир Мусамухамедов бошчилигида божхона ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Тадбирда савдо, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, шунингдек, электрон маълумотлар алмашинуви орқали савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва бизнеснинг янги механизмларини ишлаб чиқишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Бу борада чегара ҳудудларида замонавий савдо ва логистика марказлари, соддалаштирилган божхона йўлаклари ва махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш энг самарали чора-тадбирлар ҳисобланади.
Бунда барча мамлакатлар учун замонавий технологиялардан тенг фойдаланишга имкон яратиш, савдо ва юк ташиш соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш бўйича энг самарали чора-тадбирларни қўллаш, товарлар ҳаракатини тартибга солувчи жараёнларни рақамлаштириш жуда ҳам муҳимдир.
Бу борада Божхона қўмитаси Ўзбекистоннинг бошқа вазирлик ва идоралари қатори савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, хусусан, рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Форумда сўзга чиққан Божхона қўмитаси ходими Шукурулло Мўминов, Ўзбекистон Республикасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида божхона операцияларининг 90 фоизидан ортиғи рақамлаштирилганлигини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларида инсон омилини сезиларли даражада қисқартиришга хизмат қилаётган масофавий электрон декларациялаш божхона постлари ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди.

"DIYOR YANGILIKLARI" | SAMARQAND YANA BIR XALQARO ANJUMANGA MEZBONLIK QILMOQDA
#1-aprel #SamarqandMTRK
https://t.me/SamTvr
#1-aprel #SamarqandMTRK
https://t.me/SamTvr