Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2024 йил 16 январь куни “2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш ҳақида” ўтказилган йиғилишида божхона органлари олдига божхона тўловлари ундирувчанлиги бўйича бир қатор топшириқлар берилган.

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоят Савдо-саноат палатаси, сертификат берувчи идора вакиллари, тадбиркорлар, божхона омбори мудирлари, декларант ва божхона брокерлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, вилоят ҳудудига импорт қилинган ҳамда якуний божхона режимига расмийлаштирилмаган ҳолда божхона назорати остида сақланаётган товарлар тақдири билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди.

Ҳисобот кўрсаткичларга кўра вилоят божхона бошқармаси томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 897,2 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Божхона тўловларидан давлат бюджетига тушадиган пул маблағларининг асосий қисми республика инфратузилмасини ривожлантириш, кекса ва ногиронларга нафақа пулларини тўлаш, мактаб, боғча, тиббиёт бирлашмаларининг қурилиши ва қайта таъмирланиши, талабаларга стипендиялар берилишига ва ҳоказоларга сарфланади.

Бугунги кун ҳолатига божхона омборларида оғирлиги 134 минг тонна, қиймати 254 млн. АҚШ долларлик товарлар сақланмоқда.
Таҳлилларга кўра товарларнинг салмоқли қисми асосланмаган сабабларга кўра божхона назорати остида омборларда турганлиги, декларантлар томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмаётганлиги, тушунтиришлар берилмаётганлиги оқибати товарларнинг ноқонуний равишда ишлатиб юборилаётганлиги ёки божхона омборидан божхона органининг рухсатисиз чиқариб юборилаётганлиги аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатлари учрамоқда.

Йиғилишда бошқарманинг тегишли таркибий тузилма раҳбарлари сўзга чиқиб, қонунчиликдаги янгиликлардан тадбир иштирокчилари хабардор қилишди.

Шунингнингдек, барча мурожаатлар тингланиб, ечими юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Давлат активларини бошқариш агентлиги муассислигида «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ташкил қилинди.

Компаниянинг фаолият йўналишларидан бири сифатида тадбиркорлик субъектларини транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги ҳамда экспорт фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида бўлиб, соҳадаги режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Агентство по карантину и защите растений, где ознакомился c планами деятельности ведомства.

#Mirziyoyev #tanishuv #agentlik #karantin

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev 18 mart kuni O‘simliklar karantini va himoyasi agentligida bo‘lib, sohadagi rejalar taqdimoti bilan tanishdi
#18mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг фаолияти ва режалари билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Халқаро ҳамкорлик доирасида ўқув-семинар ўтказилмоқда

Божхона қўмитаси ва АҚШнинг Энергетика вазирлиги ҳамкорлиги доирасида республикамизга ядровий ва радиация моддаларини ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш борасида чегара божхона постлари учунг янги турдаги “RAPISCAN” радиацон портал мониторинг тизимлари ва замонавий қўл қурилмалари тақдим этилиши бошланди.

Жумладан, “Жартепа” чегара божхона постига ўрнатилган мазкур ускунадан самарали фойдаланиш ҳамда хизмат олиб бораётган ходимларнинг радиация хавфсизлиги борасида малакаларини оширишга бўйича махсус тренинг ўказилмоқда.

Тренинг 18-22 март кунлари ўтказилиш белгиланган бўлиб, унда ядровий контрабандага қарши курашиш, радиация назарияси ва амалий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Божхона ходимлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишмоқда.