Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.35K subscribers
5.49K photos
773 videos
9 files
1.05K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Photo
#Yoshlar_muammolariga_befarq_emasmiz!

Меҳнатга яраша эҳтиром ва ютуқлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 апрелда «Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш масалалари»га бағишланган йиғилишда, ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб тоифалаш тизимини жорий этган ҳолда ёшлар билан манзилли ишларни амалга ошириш юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоят божхона бошқармасига Ургут туманининг «Жартепа» ва «Ватак» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 71 нафар ёшлар бириктирилиб, улар билан самарали профилактик ишларни ташкил этиш, ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришга кўмаклашиш белгиланди.

Натижада божожхоначилар томонидан бириктирилган ёшларнинг хонадонларига доимий ташрифлар амалга оширилиб, уларга ҳам моддий ҳам маънавий кўмак бериб борилди.

Масалан, ёшлар ва уларнинг оила аъзоларининг саломатликлари назоратга олиниб, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, ёшларни бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти таништирилиб, улар иш билан таъминланди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она Ватанга садоқатли комил инсон қилиб камол топтириш мақсадида божхона постларига, тарихий обидаларга, музей ва театрга, олийгоҳлар ҳамда кутубхоналарга олиб борилди.

Мазкур тадбирлар ижобий самарасини бера бошлади. Ёшларнинг тафаккури, дунёқараши тубдан ўзгарди.

Айниқса, вилоят божхона бошқармасига бириктирилган “махсус тоифа”даги ёшлардан бири Бектемир Хурсановнинг интилишлари ва яратилган имкониятлар самарали фойдаланганлиги инобатга олиниб, Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов раҳбарлигида жорий йилнинг 21 декабр куни ўтказилган “Ёшлар форуми”да у эсдалик “қўл соати” билан тақдирланди.

Ҳозирда Бектемир Хурсанов Самарқанд вилояти божхона бошқармасига телеоператор лавозимида хизмат олиб бориб, божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Вилоят божхона бошқармасига бириктирилган “махсус” тоифадаги ёшлар доим назоратда.

Яна бир қувончли хабар, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2023 йил давомида вилоят божхоначилари томонидан ёшлар сиёсатининг устувор вазифалари бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, давлатнинг алоҳида кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш ва уларни ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, билим олиши, меҳнат қилиши, ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча имкониятларни яратиш йўлидаги самарали меҳнатлари учун вилоят Божхона бошқармаси раҳбариятига “Ташаккурнома” билан самимий миннатдорчилик билдирилди.
Тадбиркорлар диққатига!

Ташқи савдо фаолиятида тадбиркорларга янада қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг харажатларини камайтириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб, Самарқанд вилояти масофавий электрон декларациялаш божхона пости иш вақти

➡️ душанба-жума кунлари 10:00 дан 18:00 гача;

➡️ шанба куни 10:00 дан 16:00 гача этиб белгиланди.
ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан 2024 йилни "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинганлиги божхона органларининг мазкур йўналишда олиб бораётган амалий ишларига дастуриламал бўлмоқда.

Хусусан, Божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига бириктирилган махсус тоифадаги ёшларни кириб келган янги 2024 йил билан қутлаш ҳамда уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида бир қатор учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хизматда юқори натижага эришаётган ёшлар муносиб тақдирланмоқда.

Айниқса, яқинда Божхона қўмитасида ўтказилган "Ёш божхоначилар форуми" божхона органларига бириктирилган ёшларни янги марраларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фотосуратларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар акс этган.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | 36 турдаги товарларга импорт божхона божининг ноль ставкалари 2025 йилнинг 1 январга қадар узайтирилди
#2jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ, йиғимлар эндиликда барча тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кассалари орқали ҳам қабул қилиниши мумкин.

Бунга қадар йиғимлар фақатгина тегишли божхона постида тижорат банки томонидан ташкил қилинган банк кассасида ундирилар эди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 707-сон қарорига мувофиқ фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина рухсат берилади.

Қуйидаги ҳолларда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга фақат Агентлик томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади:

Экспорт қилувчи мамлакатда ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаса;

Экспорт қилувчи мамлакатда фитосанитария сертификати (гувоҳномаси) талаб этилмайдиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилган фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга.
#Менинг_армиям_менинг_фахрим

Божхона органларида келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида санъат турларини кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танлови ўтказилди.

Танлов ғолибларини аниқлашда бошқарма томонидан махсус комиссия тузилиб, божхона ходимларининг фарзандлари чизган санъат асарлари холисона кўриб чиқилди.

Болажонлар чизган суратларида миллий армиямиз ва божхона ходимларининг хизмат фаолиятини турли ранглардан фойдалиниб, мавзуни ёритишга ҳаракат қилишган.

Танлов ғолиби бир овоздан маъқулланиб, ғолиблар вилоят божхона бошқармаси бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунида тантанали равишда тақдирланиши режалаштирилди.