Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айрим ўсимликлар импортида божхона божи ноль ставкада қўлланилади

“Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-341, 23.10.2023 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Фирибгарлар кўпми ёки лақмалар?..

Ўзим танийдиган, олий маълумотли, оқ-қорани ажрата оладиган деб ўйлаганим, опахон телеграммдаги «МUSODODАRA TOVARLAR» (ҳа, худди шундай) деган гуруҳга мени қўшиб қўйибди. Бундай канал ва гуруҳларнинг нечасини ўчириб ташлаганман. Лекин, бу гал қизиқиш билан, эринмай гуруҳни «титкилаб» чиқдим.

👉 https://xabar.uz/8yoq
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Божхона чегараси орқали майда шохли молнинг ярим тайёр чармини олиб чиқишда йиғим ундирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 11 октябрдаги ПҚ-331-сон қарорига биноан

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида экспорт қилувчи корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали майда шохли молнинг ярим тайёр чармини (ТИФ ТН бўйича 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2025 йил 1 январга қадар йиғим ундирилмайди.
📊Samarqand viloyati eksportidagi TOP: 10 tuman va shaharlar

🏢 2023-yilning 9 oyi davomida Samarqand viloyati eksportida yuqori ulushga ega bo‘lgan tuman va shaharlar:

🔹Samarqand shahar – 154,3 mln. AQSh dollari.

🔹Jomboy tuman – 53,6 mln. AQSh dollari.

🔹Samarqand tuman – 46,6 mln. AQSh dollari.

🔹Urgut tuman – 32,6 mln. AQSh dollari.

🔹Kattaqo‘rg‘on shahar – 19,8 mln. AQSh dollari.

🔹Oqdaryo tuman – 13,0 mln. AQSh dollari.

🔹Ishtixon tuman – 11,8 mln. AQSh dollari.

🔹Tayloq tuman – 11,6 mln. AQSh dollari.

🔹Pastdarg‘om tuman – 10,5 mln. AQSh dollari.

🔹Narpay tuman – 9,6 mln. AQSh dollari.
#Yashil_Makon

Дарахт экиш ва уни парваришлаш мажбурият эмас, қадриятдир!

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача кузги кўчат экиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, бу борада Самарқанд вилоятида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жомбой тумани Узуновул массивида “Яшил макон” умуммиллий акциясида вилоят божхона бошқармаси жамоаси, туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар қатнашди.

Кўчат экишдан аввал жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.

Тадбир доирасида минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, аҳоли учун кўчатлар ярмаркаси ташкил этилди.

Эътиборли жиҳати, кўчат экиш тадбирларида етти ёшдан етмиш ёшгача каттаю кичик барча фаол иштирок этди.

Яшиллик оламига бурканадиган бу масканда тумандаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва янги қурилган кўп қаватли хонадонларда яшовчи халқимиз дам оладиган, мириқиб ҳордиқ чиқарадиган сўлим гўшаларга айланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#Yoshlar_muammolariga_befarq_emasmiz!

Ёшлар Амир Темур ва темурийлар тарихи билан танишди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан бошқарма Хотин-қизлар ва Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамкорлигида Ургут туманидаги “Ватак” ва “Жартепа” маҳаллаларида яшовчи ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари махсус автобусда Самарқанд шаҳрига саёҳатга олиб келинди.

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ буюк аждодларимизга эҳтиром, улар хотирасини тиклаш, маънавиятни ривожлантириш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, халқ қалбида миллий ғурур туйғусини жўш урдириш, ўзликни англаш борасида ҳукуматимиз томонидан Амир Темур ва темурийлар сиймосига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Божхоначилар бугалги саёҳат давомида ёшларни Амир Темур ва Мирзо Улуғбек ҳайкалининг яратилиши тарихи билан яқиндан таништириб ўтишди.

Саёҳатчилар буюк сиймолар ҳайкали ёнида эсталик учун суратларга тушишди.