Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.33K subscribers
5.56K photos
794 videos
9 files
1.07K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
#Yoshlar_muammolariga_befarq_emasmiz!

22 ёшга тўлган Ражабов Отабек Ургут туманида туғилган. У Жартепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежини тамомлаган.

Отабекнинг хонадонига борилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Онаси билан суҳбатлашилганда, унинг хорижга ишлашга кетганлиги маълум бўлди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ишчи гуруҳ томонидан О.Ражабовнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг турмуш шароити яқиндан ўрганилди.

Учрашувда давомида О.Ражабовнинг онасига ўғлини иш билан таъминлаш юзасидан таклифлар берилди.
Божхона қўмитаси Марказий аппарати таркибий тузилма бошлиқларининг ҳудудларда ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирлари фаол давом этмоқда.

Хусусан, Божхона қўмитасининг Юридик бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров томонидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Самарқанд”, “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари, "Масофавий электрон декларациялаш" ва “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постларининг фаолияти яқиндан ўрганилди.

Пост ходимлари билан мулоқот давомида А.Дўстёров божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан батафсил маълумотлар берди ва янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан тез ва осон танишиш мақсадида юридик шўъба томонидан тайёрланган “Инфографика ва Aннотация” маълумотлари асосида танишиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости фаолиятини ўрганиш давомида божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечимлари юзасидан амалий тавсиялар берди.
#yashil_energiya

КАТТАҚЎРҒОНДА ФОТО ЭЛЕКТР СТАНСИЯСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

⚡️ Каттақўрғон тумани Бўстон ҳудуди Мейлихўжа маҳалласида 220 МВт бўлган фотоелектр стансияси БАА “Масдар” компанияси томонидан 500 гектар ер майдонда қурилиш ишлари бошланди.

⚡️ Лойиҳа қиймати 150 миллион доллар бўлиб, қурилиш жараёнларида 1000 нафарга яқин ва ишга тушгач 100 нафарга яқин доимий иш ўринлари яратилади.
_______________________________

KATTAQO‘RG‘ONDA FOTO ELEKTR STANSIYaSI QURILIShI BOShLANDI

⚡️ Kattaqo‘rg‘on tumani Bo‘ston hududi Meylixo‘ja mahallasida 220 MVt bo‘lgan fotoyelektr stansiyasi BAA “Masdar” kompaniyasi tomonidan 500 gektar yer maydonda qurilish ishlari boshlandi.

⚡️ Loyiha qiymati 150 million dollar bo‘lib, qurilish jarayonlarida 1000 nafarga yaqin va ishga tushgach 100 nafarga yaqin doimiy ish o‘rinlari yaratiladi.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 277-сон қарори қабул қилинди.

Қарордан автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ташиш соҳасида банд бўлган тадбиркорлик субъектларининг хорижий рухсатномаларга бўлган эҳтиёжларини қондириш каби қатор мақсадлар кўзланган.

➡️Қарорга биноан Божхона қўмитасига Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро юк ташишнинг рухсатнома тизимига риоя этилиши устидан давлат назоратини кучайтириш ҳамда юкларни халқаро ташиш турлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ аниқланишини таъминлаш юкланди.

➡️Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи тегишли схема хорижий давлатларнинг ваколатли органларига берилган Ўзбекистон/кўп томонлама рухсатномалар (хорижий давлат номи, турига қараб миқдори, рўйхат рақамлари ва амал қилиш муддати ҳамда йўл йиғимларидан озод этилиши /этилмаслиги, юк ташишнинг алоҳида шартлари) тўғрисида Божхона қўмитасини хабардор қилади.

➡️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учинчи мамлакатлардан бошқа транспорт турларидан (ҳаво, темир йўл, денгиз) фойдаланган ҳолда юк ташиш, келгусида автотранспорт рўйхатга олинган мамлакатда қайта юкланиши (юк ортилиши/юк туширилиши) билан амалга оширилганда, қайд этилган ташиш ишлов бериш терминалининг (транспорт турларини алмаштириш жойи) ҳақиқий божхона муҳрлари босилган товар-транспорт ҳужжатлари билан тасдиқланган тақдирда, учинчи мамлакатга/дан Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди. Шу билан бирга, бундай ташиш икки томонлама ташиш учун бериладиган Ўзбекистон рухсатномаси асосида амалга оширилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда манфаатдор шахс томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди.

Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш истаги бўлган тадбиркорлик субъектлари ёки жисмоний шахслар томонидан дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун дастлабки қарор олишлари мумкин.

Дастлабки қарор олиш юзасидан берилган аризада кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усули ҳамда маълум қилинган божхона қийматини қўллаш мумкин эмас деб топилганда ҳолларда манфаатдор шахснинг розилиги билан божхона органи томонидан мустақил равишда божхона қиймати ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш ва дастлабки қарор қабул қилиш тартиби киритилмоқда.

Дастлабки қарор қабул қилингандан сўнг дастлабки қарор қабул қилинган товарнинг божхона тўловларига таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар (валюта курсининг ўзгариши, божхона тўловлари ставкалари ва имтиёзлари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши) белгилаб берилмоқда.

Дастлабки қарор олиш юзасидан берилган аризада кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усули ҳамда маълум қилинган божхона қийматини қўллаш мумкин эмас деб топилганда ҳолларда аризаларни қайтариш амалиётидан воз кечилади.

Мазкур ўзгартиришлар дастлабки қарор қабул қилиш тартиботининг оммалашишига, натижада божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтнинг қисқаришига, божхона тўловлари бўйича қарздорликлар юзага келишининг олди олишга хизмат қилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, маълум қилинган товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг рўйхатида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.

Эндиликда, божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллашда декларант томонидан маълум қилинган божхона қийматини тасдиқлаш мақсадида ташқи савдо контракти (шартнома, келишув) мавжуд бўлмаган ҳолларда (шартнома тузмасдан инвойс асосида товарлар импорт қилинганда) мажбурий равишда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан шакллантирилган инвойснинг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда амалга ошириши мумкинлиги белгиланди.

Божхона қийматини 4-усул бўйича аниқлашда божхона органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган солиқ органлари ахборот тизимларидаги электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларида айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг сотилиши бўйича маълумотлардан фойдаланиш тартиби белгиланди.

➡️ Агар декларацияловчи шахс томонидан божхона қийматини 4-усул бўйича аниқлашда назарда тутилган ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман тақдим этиш имконияти бўлмаганда, божхона органи ўзининг ахборот тизимларига интеграция қилинган солиқ органлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон ҳисобварақ-фактурадаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари тўғрисидаги ахборотни декларацияловчи шахсга тақдим этади.

➡️ Бунда, декларацияловчи шахс божхона органи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича товарнинг божхона қийматини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда товарнинг божхона қийматини божхона органига тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди.

Мазкур ўзгартиришлар 4-усулнинг асосий талаби айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг ички бозорда сотилиш факти ҳисобланганлигидан келиб чиқиб, ушбу усулни кенг қўлланилишига ҳамда бу борада тадбиркорлик субъектларга янада қулайликлар яратилишига хизмат қилади.
Чегара-божхона постларидан автотранспорт воситалари орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчилар диққатига

Божхона қўмитаси томонидан
"E-Tranzit" мобил иловасининг 2.0 талқини ишлаб чиқилди.

Эндиликда мазкур иловадан фойдаланган ҳолда чегара-божхона постларидан автотранспорт воситаларида ўтиш чоғида расмийлаштирув жараёнларини янада соддалашган тартибда амалга оширилишга ҳамда чегарадан ўтиш вақтини сезиларли даражада қисқаришига эришишингиз мумкин.

Мазкур талқин билан:

Чегара постида амалга ошириладиган тўловларни олдиндан ҳисоблаш;

Тўловларни олдиндан тўлаш учун ҳисоб рақам олиш;

Тўловларни Payme иловаси орқали тўлаш;

Тўловларни пластик карта орқали илованинг ўзидан тўғридан-тўғри тўлаш;

Иловага банк пластик карталарини киритиш;

Тўлов варағи детализацияси;

Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иловага биометрик идентификация ёки пин-код орқали кириш имконияти яратилди.