Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
1.35K subscribers
5.48K photos
772 videos
9 files
1.05K links
➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги “Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-217-сон Фармони билан:

➡️ 2025 йил 1 январга қадар 0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини (ТИФТН коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 мартдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-41-сон Фармони билан:

2025 йил 1 январга қадар рўйхатда кўрсатиб ўтилган 36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланган. Жумладан,

➡️0403- йогурт, пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ қаймоқ, қуюлтирилган ёки қуюлтирилмаган, шакар, какао;

➡️0406- пишлоқ ва твороглар;

➡️0808- янги олма, нок ва беҳи;

➡️1102- буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;

➡️1602- тайёр ёки консерваланган гўшт маҳсулотлари, ярим тайёр гўшт, қон ёки ҳашаротлар маҳсулотлари;

➡️1604- тайёр ёки консерваланган балиқ, балиқ тухумидан тайёрланган осётр икраси;

➡️1704- таркибида какао бўлмаган қандолат маҳсулотлари (шу жумладан, оқ шоколад).
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-121-сон қарорига асосан:

➡️тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинган.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-23-сон қарорига асосан:

➡️ 2025 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган минерал ўғитларга (ТИФ ТН кодлари 3105590000, 3105400000, 3104300000, 3105300000 ва 2835299000) божхона божининг “ноль” ставкаси қўлланилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 20 майда ПҚ-181-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан белгиланишича, автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан импорт қилинган чорва молларидан ҳосил бўлган гўштнинг (ТИФ ТН кодлари 0201 ва 0202) умумий вазнидан 50 фоизгача миқдорини экспорт қилишга Вазирлар Маҳкамаси томонидан рухсат берилади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб, пойабзал, чарм-атторлик, жундан тайёрланган ва мўйначилик маҳсулотлари ҳақида маълумотларни Электрон кооперация порталига ва Давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш ушбу маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражаси камида 30 фоиз бўлган тақдирда бериладиган товарнинг келиб чиқиш сертификати асосида амалга оширилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилмоқда.

Эндиликда ТИф ТН бўйича 4104 кодига мувофиқ ярим тайёр чармни олиб чиқишда

2024 йил 1 июлдан
бошлаб 10 фоиз, лекин бир тоннаси учун 300 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,

2026 йил 1 январдан бошлаб 20 фоиз, лекин бир тоннаси учун 600 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда,

2028 йил 1 январдан бошлаб 30 фоиз, лекин бир тоннаси учун 900 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Тадбиркорларга экспортда яратилган қулайликлар
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 мартрдаги “Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сон қарорига асосан:

➡️ қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 30 майдаги ПҚ-203 сон қарори билан мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнга қадар божхона божидан озод қилинди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Эндиликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, ички бозорда сотилаётган ва кейинчалик экспортга чиқариладиган товарларнинг СТ-UZ сертификати расмийлаштирилади.

Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни QR-код (матрик штрихли код) орқали тан олувчи хорижий давлатларга электрон шаклда расмийлаштирилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра божхона ҳақидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги белгилари аниқланган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси кўрик ҳужжати тузилганидан кейин ҳамда узум, вино ва коньяк маҳсулотлари экспортига юк-божхона декларацияси товарларни экспортга расмийлаштириш рухсат этилганидан сўнг 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилади.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши таркибига Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.М. Мухторов киритилди.