Samarqand viloyat prokuraturasi
3.78K subscribers
24.4K photos
1.24K videos
67 files
1.55K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 январь кунлари ўтказилган спортнинг миллий кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон Кураш федерацияси Самарқанд вилоят бўлинмаси 1-ўринни эгаллаганлиги муносабати билан, бўлинма раиси Р.Машарипов мусобақанинг барча қатнашчиларига чуқур миннатдорчилик билдиради.
Forwarded from Bosh prokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Истамов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора Республики Узбекистан старший советник юстиции Махмуд Шухратович Истамов назначен прокурором Бухарской области.

М.Истамов ранее занимал должность заместителя председателя Центральной избирательной комиссии Республики Узбекистан.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тадбиркорлар прокурорларнинг химоясида»
Оқдарё туман 2-секторидаги "Чорбоғ-2" маҳалласида яшаб, ҳарбий хизмат ўташ жараёнида ҳалок бўлган Н.Ражабовнинг яқинларидан туман сектор раҳбарлари хабар олиб, муаммоларини ўрганди ҳамда моддий ёрдам беришди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, қонун устуворлигини таъминлашда ҳар бир давлат хизматчисига ҳалоллик вакцинаси зарур. Албатта, иш фаолиятида ҳалоллик бош мезони бўлган терговчигина адолатли қарор қабул қилади.

Самарқанд вилоят прокуратураси терговчилари ва иш ўрганувчиларига ташкил этилган навбатдаги ўқув-семинар машғулотининг бош мавзуси ҳам шу бўлди.

Машғулотни вилоят прокурори Р.Машарипов очиб, иштирокчиларга тергов ҳаракатларини ҳар томонлама, шаффоф ва ҳалол ўтказиш юзасидан кўрсатмалар бериб, ҳар қандай қонун бузилишига муросасиз бўлишни уқтирди.

Дастлаб машғулот иштирокчиларига вилоят прокуратурасидаги махсус тергов хонаси таништирилиб, криминалистик автомашина, техника ва воситаларнинг далиллар мақбуллигини таъминлашдаги имкониятлари бўйича кўникмалари оширилди.

Бу сафарги машғулот бошқача тарзда ўтказилиб, иштирокчилар вилоят ИИБ эксперт криминалистика бўлими ва суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказига борилиб, эксперт-мутахассислар билан учрашув шаклида олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ватанпарварлик ойлиги ўтказилган эди.

Булунғур туман прокуратураси ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ватанпарварлик ойлиги учун куй-қўшиқлар ва жанг санъатини ижро этган тадбир иштирокчиларга совғалар улашилди.
Пахтачи тумани 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудидаги "Зарафшон" маҳалласининг "Мардлик" кўчасига шағал ётқизилди. Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.