Жорий йилнинг 12 январь куни вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ДСБ бошлиғи А.Инагамов, туман прокурори С.Саидов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Эшмуродовлар Булунғур туман 4-сектор ҳудудидаги “Қўнғирот” маҳалласи биносини кўздан кечириб, бинони таъмирлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар беришди.
Шунингдек, тумандаги “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудида солиқ ва банк ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбатда бўлиб, уларга олиб бораётган ишлари юзасидан тегишли топшириқлар бериш давомида “Қўнғирот” маҳалласининг “Зертош” қишлоғида яшовчи 79 ёшли Саримсоқов Қувон отанинг аҳволидан хабар олинди.

Ёшлар ҳамда ҳотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.
Пайариқ тумани прокурори, вилоят ва туман ДХХ масъул ходимлари, туман халқ қабулхонаси ходими ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда "Шўртепа", "Маданият" ва "Янгиобод" маҳаллалари ёшларининг таклиф ва муаммолари тингланди.
Унда ёшларни қийнаётган асосий масалалардан бири имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга кириш эканлиги маълум бўлди.
Бу борада керакли чора-тадбирлар белгиланиб, кўтарилган муаммоларнинг ўз ечимини топиши назоратга олинди.
Шунингдек, 7 нафар ишсиз ҳотин-қизларни экспортёр корхона "Paradise wait golg textile" МЧЖга ишга кириши таъминланди.

Пахтачи тумани 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган “Кештали” маҳалласида яшовчи 312 хўжалик оилаларига узунлиги 800 метр бўлган марказий ичимлик сув тармоғидан сув қувурлари тортилиб, ушбу оила вакиллари тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Тайлоқ тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган "Қушчинор" агрофирмасига қарашли фермер хўжаликларида маҳаллий ўғит чиқарилмоқда.
Пайариқ туман 2-сектор ҳудудида жойлашган "Кирковул", "Туркиболо", "Шуртепа", "Бахор" маҳаллаларидаги тупроқ кўчаларга тош тўкиш ва текислаш ишлари давом эттирилмоқда.
Вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ДСБ бошлиғи А.Инагамов, туманга ташрифи чоғида туман прокурори С.Саидов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Эшмуродовлар билан биргаликда Булунғур туман ҳокимлигининг биносидаги таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, қурилиш нормаларига қатъий риоя қилиш бўйича суҳбат ўтказишди.
Ургут туман прокурорининг ташаббуси билан сектор ҳудудида истиқомат қилувчи чин етим М.Абдухалимовани яшаш шароити ўрганилган ҳолда унга газ балони билан бирга газ плита, уй жиҳозлари, ошхона жиҳозлари, гилам кўрпа тўшак, ижара уйини 2 ойлик ижара пули яъни 1 млн. сўм пул маблағлари ҳамда бошқа рўзғор учун зарур буюмлар олиб берилиб, яшаши учун қулай шарт-шароит яратиб берилди.