ЙЎЛЛАРГА ТОШ ЁТҚИЗИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Нарпай туман прокурорининг ташаббуси билан сектор ҳудудидаги "Сохибкор" ва "Чорбоғ" маҳаллаларининг ички йўлларига туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа корхона ходимларидан иборат ҳашарчилар томонидан тош ётқизилмоқда.

"ХОНАДОН-КЎЧА-МАҲАЛЛА" ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Ургут туман прокуратура ва сектор ходимлари асосий эътиборни сектор ҳудудидаги муаммоларни “хонадон-кўча-маҳалла” тамойили асосида ўрганилишига қаратиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, жойида ижобий ҳал қилиб, вақт ва маблағ талаб қилаётган муаммоларни эса "Йўл харитаси"га киритиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб келмоқда.
Хусусан, бугун ҳам сектор ҳудудидаги "Сариқтепа", "Кенагас", "Қорабулоқ" ҳамда олис тоғли ҳудуд ҳисобланган "Омонқўтан" маҳаллаларида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, оилавий шароити оғир фуқароларга ҳомийлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

"Прокурор ва ёшлар учрашуви"
Жомбой туман 2-сектори биносида туман прокурори Ж.Ахмедов "Кукнумбаз" маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтқазди.
Унда тижорат банклари филиаллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳам қатнашишиб, уюшмаган ёшларнинг муаммолари тингланди.
Учрашув давомида кўплаб ёшларнинг кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, чорвачиликни ривожлантириш учун ер олиш ва бошқа масалалардаги мурожаат ва таклифлар тингланди.
Мурожаатларни ечими бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олинди.

Жорий йилнинг 12 январь куни вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ДСБ бошлиғи А.Инагамов, туман прокурори С.Саидов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Эшмуродовлар Булунғур туман 4-сектор ҳудудидаги “Қўнғирот” маҳалласи биносини кўздан кечириб, бинони таъмирлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар беришди.
Шунингдек, тумандаги “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудида солиқ ва банк ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбатда бўлиб, уларга олиб бораётган ишлари юзасидан тегишли топшириқлар бериш давомида “Қўнғирот” маҳалласининг “Зертош” қишлоғида яшовчи 79 ёшли Саримсоқов Қувон отанинг аҳволидан хабар олинди.

Ёшлар ҳамда ҳотин-қизларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.
Пайариқ тумани прокурори, вилоят ва туман ДХХ масъул ходимлари, туман халқ қабулхонаси ходими ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда "Шўртепа", "Маданият" ва "Янгиобод" маҳаллалари ёшларининг таклиф ва муаммолари тингланди.
Унда ёшларни қийнаётган асосий масалалардан бири имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга кириш эканлиги маълум бўлди.
Бу борада керакли чора-тадбирлар белгиланиб, кўтарилган муаммоларнинг ўз ечимини топиши назоратга олинди.
Шунингдек, 7 нафар ишсиз ҳотин-қизларни экспортёр корхона "Paradise wait golg textile" МЧЖга ишга кириши таъминланди.

Пахтачи тумани 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган “Кештали” маҳалласида яшовчи 312 хўжалик оилаларига узунлиги 800 метр бўлган марказий ичимлик сув тармоғидан сув қувурлари тортилиб, ушбу оила вакиллари тоза ичимлик суви билан таъминланди.