Samarqand viloyat prokuraturasi
3.71K subscribers
23.9K photos
1.21K videos
64 files
1.52K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Оқдарё тумани "Уклон" қишлоғида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди ва масъулларга тегиши кўрсатмалар берилди.
Булунғур туман прокуратураси ходимлари томонидан 2-сектор ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқаролар билан учрашув ташкил этилиб, маҳалла ҳудудидан ўтувчи темир йўл ёқасидаги уйларни атрофини ва бошқа объектлар олдини тозалашга фаол иштирок этишга чорлаб чиқишди ва 2-сектор ҳудудидаги "А.Темур" маҳалласи ҳудудидаги барча хонадонлар олди ва орқа томонларида тозалик ишлари амалга оширилди.
Оқдарё туман "Уклан" маҳалласида туман ҳокими, туман прокурори ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маҳаллани обод маҳаллага айлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳаллага бириктирилган ташкилотларга йўл, сув ва хонадонларнинг намунавий лойиҳалари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тушунтирилиб, ишлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, ҳар куни эрталаб соат 07:00 да ишларни ташкил этиш ва кечки соат 20:00 амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботларини эшитишга келишилди.
Ноқонуний қурилиш сири очилди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан прокуратурага тақдим қилинган Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида “Townhouse” услубида уй-жой, болалар боғчаси ва савдо бинолари қурилиши ишларига рухсат бериш ҳолати бўйича ҳужжатлар ўрганилди.

Ўрганишда, мазкур манзилда қурилиш ишларига рухсат бериш юзасидан ҳужжатлар сохталаштирилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан жиноят кодексини тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, вилоят прокурори Равшан Машарипов, ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи Абдугапур Ахмедов, вилоят ИИБ бошлиғи Шавкат Раҳмонов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Аловитдин Инагамов, вилоят бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Лочин Яхшиликов ҳамда барча туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда жиноятчилик ошган ҳудудларнинг сектор раҳбарлари фаолияти, шунингдек ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича сектор раҳбарлари томонидан юзага келган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимиятида Самарқанд тумани Меҳробод ММТП ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув йўқлигидан норози бўлиб келган фермер хўжаликлари раҳбарларини вилоят прокурори Равшан Машарипов ҳамда Самарқанд туман ҳокими Носир Мавлоновлар мутасадди ташкилот раҳбарлари билан шахсан қабул қилиб, уларнинг эътирозларини эшитиб, ҳудудда сув танқислигини бартараф этиш юзасидан масъул идора раҳбарларига ўзларининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бердилар.