Samarqand viloyat prokuraturasi
3.17K subscribers
20.1K photos
986 videos
42 files
1.26K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси мазмун моҳиятини кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳ аъзолари Пахтачи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган 34-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлишиб, мурожаатномада таъкидлаб ўтилган соҳаларда 2021 йилда амалга оширилиши кутилаётган ижобий ишлар ҳақида тўхталиб ўтишиб, йиғилишда қатнашаётган жамиятнинг ўрта бўғин вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Байрам тадбирлари кўтаринки руҳда утди
Самарқанд вилоят прокуратураси жамоаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фахрийси Каримбердиев Абдукадирнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фахрийси Каримбердиев Абдукадирни хотирлаб...
Channel photo removed
Channel photo updated
Ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида ички бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги, аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш, бундай маҳсулотлар захирасини тайёрлаш ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган.

Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир чора-тадбирлар устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 09.01.2020 йилдаги Фармойиши қабул қилиниб, ишчи гуруҳи тузилган.

Ишчи гуруҳ аъзоси, Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари Жобир Азимов Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов ва вилоят ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда вилоятда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захирага жамғариш аҳволини жойига чиққан ҳолда мунтазам равишда ўрганилмоқда.

Бу борада, вилоят прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, ҳокимлик, барча секторлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда аҳолини узлуксиз ва кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи муҳокама қилиниб, масъулларга амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилиб, ижроси назоратга олинган.
ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА.

Нарпай туман прокурори ташаббуси билан сектор ҳудудидаги "Сохибкор" маҳалласида 500 гектар ер майдонида инновацион боғдорчилик фаолиятини йўлга қуймоқчи бўлган тадбиркор М.Остоновга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу мақсадда туман прокурори катта ёрдамчиси С.Жаниев ва тегишли масъуллар иштирокида жойига чиққан ҳолда муаммолар ўрганилиб, амалий ёрдам чоралари кўрилди.
Пастдарғом туман 2-сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудида жойлашган “Камолот” ва "Чархин" маҳаллаларини боғловчи ички йўлга тош тўкилиб, 1.6 км масофа тош билан қопланди.

Жалб қилинган 15 та техника ёрдамида тупроқ йўл, тош йўлга айлантирилди.
Пахтачи туман 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи, "Темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилиши таъминланди.