Samarqand viloyat prokuraturasi
3.73K subscribers
24K photos
1.22K videos
64 files
1.52K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Булунғур туман прокурори И.Мустанов бошчилигида 2-сектор ҳудудидаги "Мирзаариқ" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Сайёр қабулда 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Муддат талаб қиладиган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Жомбой тумани прокурори Н.Қодиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида аҳоли турмуш шароитини ошириш борасида аҳоли хонадонларини ўрганиш борасида манзилли ишлар ташкил қилинди.

Сектор раҳбари томонидан “Кўкгумбаз” маҳалласида яшовчи оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Ўрганиш давомида оила даромадини оширишда муҳим жиҳатлар ва меҳнат қобилиятига эга бўлган фуқароларнинг фикрлари ва бу борадаги тартиб-қоидалардан келиб чиқиб, оила турмуш шароитини яхшилаш бўйича зарурий чораларни амалга ошириш белгилаб олинди.
"KUN.UZ" сайтида "Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: “Самарқандда қуриб ётган учта боғ" сарлавҳали мақола эълон қилинган.

Ушбу мақолада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш учун Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан вилоят экология, аторф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва тегишли мутахассислар жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга оширмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Пахтачи туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида аҳоли турмуш шароитини ошириш борасида бириктирилган хонадонларда ўрганиш ўтказилмоқда.

Сектор раҳбари томонидан “Найман” маҳалласида яшовчи оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Ўрганиш давомида оила даромадини оширишда муҳим жиҳатлар ва меҳнат қобилиятига эга бўлган фуқароларнинг фикрлари, оила турмуш шароитини яхшилаш бўйича зарурий чораларни амалга ошириш белгилаб олинди.
Самарқанд тумани прокурори 2-сектор раҳбари Ғ.Абдурахмонов томонидан сектор ҳудудидаги "Пулимуғоб" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда аҳолининг электр таъминоти, ички йўлларни асфалтлаштириш ва бошқа турли соҳалар бўйича мурожаатлари тингланиб, ушбу мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.