Samarqand viloyat prokuraturasi
3.3K subscribers
21.1K photos
1.06K videos
49 files
1.32K links
Samarqand viloyat prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali
———
Официальный Telegram-канал прокуратуры Самаркандской области
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, масъуллар Тойлоқ туманидаги “Инсон” ижтимоий ҳимоя марказининг янги биносида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар кўздан кечирилди ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг манзилли ҳамда самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳудудий прокурорларга марказлар билан доимий ҳамкорликда ишларни ташкил этишлари лозимлиги ҳақида топшириқ берилди.

Шунингдек, масъуллар Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд ижтимоий қўллаб-қувватлаш (саҳоват уйи) маркази” ҳамда Ургут туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар ва эркаклар интернат уйларида бўлиб, муассасаларда шароитларни янада яхшилаш ҳамда беморларга сифатли тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатилиши бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш давомида, даволанаётган 154 нафар беморларга совғалар тарқатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, фуқаро А.Й. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг “Бодой” маҳалласи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний  оҳак  цехи ташкил қилиб, қўлбола ёндиргични резина шланг ёрдамида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1,2 млрд. сўмлик 815,9 минг метр. куб газни яширин равишда ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро  А.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом  этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Каттақўрғон тумани прокурори Шухрат Холмурзаев ҳамда туман ҳокими Жамшид Насриддинов, туман Халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев ва туман масъуллари томонидан “Мелихўжа” маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича қилинган ишлар таҳлил этилди.
Оқдарё тумани “Мустақиллик” маҳалласида туман прокурори А.Вахабов туман Халқ қабулхонасида ёшлар ва маҳалла фуқаролари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари юзасидан мурожаатларини қабул қилди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, аксарият мурожаатлар жойида ҳал эьтилди.
Пайариқ туман прокурори Ф.Т.Эгамқулов раҳбарлигида туман прокуратурасида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда туман ободонлаштириш бўлими, туман ЙФДУК, кадастр агентлиги, туман ЭТК ҳамда бир қатор туман ташкилот масъуллари томонидан мурожаатларнинг ҳал этилиши юзасидан тегишли ҳисоботлари тингланди.

Сўнгра, туман прокурори ўринбосари ва ёрдамчиси томонидан жойига чиққан ҳолда мурожаатлар ўрганилиб, мурожаатларнинг кўриб чиқилиши жараёнида йўл қўйилган камчиликлар жиддий танқид килиниб, бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берилди.