🕊💜 Samadovna Official 💜🕊
143 subscribers
2.51K photos
689 videos
31 files
362 links
Neki yozdim,
Ko'nglimni yozdim,
Ko'ngillarni ko'nglimga yozdim.
Kel, ko'nglingni о'qi kо'nglimdan,
Neki bo'Isa ko'ngildan yozdim.
💕

Taklif va mulohazalar uchun : @Samadovna_bot 💌
Download Telegram
#ибрат

Мўминларнинг жаннатгача, кофирларнинг жаҳаннамгача бўлган йўли.

Қўшимча изоҳлар:
• Ҳавз - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзи кавсарлари. Мусулмонлар маҳшарда ундан ичишади
• Сирот - дўзах устидаги кўприк
• Қантара - жаннат ва дўзах орасидаги оппоқ, текис ер бўлиб, унда ҳуқуқлар қайтарилади, қасослар олинади, шундан кейин жаннатга кирилади.

Абдували Муҳиддин Мансур таржимаси

P.S.: Шу йўлдан Жаннатга бирга боришни хоҳлаганларимизга юборамиз!

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Эслаб қолинг:
— рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди;
— ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди;
— ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди;
— қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди;
— эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди;
— бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1) садақани махфий қилиш;
2) мусибатни беркитиш;
3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш;
4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи.

Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ:
1) Ота-онанинг дуоси;
2) Мусофирнинг дуоси;
3) Мазлумнинг дуоси.

Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади:
1) қасамхўр сотувчи;
2) мутакаббир камбағал;
3) зинокор қария;
4) золим бошлиққа.

Насоий ва Хатиб ривоятлари.

@Samadovna_official
Туркияга илк келган вақтларимизда кўчада кетаётиб ушбу бинонинг пештоқидаги ёзув мени ўзига жалб қилганди:
"MÜLK ALLAHINDIR, MAŞALLAH"("Мулк Аллоҳникидир, Машааллоҳ").
Бу бинони қурган ширкат хўжайини мулкнинг ҳақиқий эгаси кимлигини англаган одам бўлса не ажаб деган фикрга боргандим...
2020йил, Истанбул,Туркия.
--------------------------------------------------------------------------
#ибрат
МУЛК АЛЛОҲНИКИДИР.
Қиссалардан ибратлар.

Шифокорлардан бири айтади:
Дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди.Унинг Дамашқда бир вакили бўлиб, унинг Дамашқдаги ишларини юргизар эди.
У мазкур вакилга Дамашқнинг янги шаҳарида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади.
Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади.
Иморат гўёки қаср эди.У уч қаватдан иборат,ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди.Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди.Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар,от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди.
Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади.Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди.
Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади.
Аеропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди.У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар",-деди.
Қаср олдига етиб бордилар.Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди.Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар.У машинадан тушди.Қолганлар ҳам тушдилар.
Дарвоза арка шаклида қурилган эди.Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир",- деган ибора ёзиб қўйилган эди.
Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?",- деб сўради.
Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир",-деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди.
Савдогар:
"Мулк Аллоҳники",-дейсанми? Мен бу иморатни солиш учун қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим.Сен бўлса "Мулк Аллоҳники",-дейсан.
У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким.Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар",-деди.

Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади:
" Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки,шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди.Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар.Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди.Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди.Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар.У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар.Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар"

Шифокор сўзини давом эттириб айтади:
Мен у оиланинг дўстларидан эдим.Уни кўргани бордим.Унинг аҳволини кўрдим.Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти.Унинг болаларига:
"Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди.Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар",- дедим.
Улар нима қилишни сўрадилар.
Мен:"Фақирларга,етимларга садақа қилинглар.Толиби илмларга ёрдам беринглар.Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар",-дедим.
Болалар шундай ишларни қила бошладилар.Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди.
Қачон сал тузалса:"Мени ўша жойга олиб боринглар",-дер эди.
Бир марта олиб ҳам бордилар.Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди.Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар.
Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди.Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди...

"Мулк кимники?Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят).
"Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар".(Бақара сураси, 60-оят).

Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир.
Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз,агар Раззоқ сизга битмаган бўлса..
Жўмракдан оқаётган
ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг бизга лутфидир.У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик.
Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма.
Сен қул,У Подшоҳ.
Сен фақир,У Бой.
Сен муҳтож,У Ато қилувчи.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади.


💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Одамлар "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу" дейиш ўрнига "Ассалому алайкум" деб айтиш билан кифояланишмоқда. Оқибатда барча ишларимизда раҳматни ва баракани йўқотиб қўйдик.

Саломни мукаммал қилинглар, ҳаётларингиз ҳам мукаммал бўлади!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

💕 @Samadovna_official 💕
​​#ибрат

Асаларида нечта қорин бор?

Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 69 оятида: “Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқади”, деб айтган. Нима учун Аллоҳ таоло оятда битта қорин демасдан “қоринлар” деб кўплик лафзда ишлатди? Демак аён бöладики, асаларида учта қорин бор экан. Асалари ширани оладида бир муддат аввалги қоринда сақлайди. Сўнгра тўсилган нарса очилгач шира иккинчи қоринга тушади. Maна шу иккинчи қоринда шира асалга айланади. Ана шу иккинчи қориннинг охирида бир ёпқич бор, у асални учинчи қоринга тушишига имкон бермайди. Фақат зарурат учун бироз ўтказиб туради. Учинчи қорин ичак чавоқ бöлиб, асалари учиш асносида ўша ичак чавоқдаги нарсадан озуқаланиб, учиш амалиётини унинг ёрдамида амалга оширади. Асалари уясига борганида ҳақиқий мўжиза рўй беради. Чунки у иккинчи қорнидаги соф асални ичак чавоқдан эмас, балки оғзидан чиқариб, уясининг очиқ ерларига қўяди.

Барча нарсага ўз ҳилқатини–шаклини ато этиб, сўнгра уни тўғри йўлга солиб қўйган Зот покдир.

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Британиялик мухбир суратга олган, Миср қишлоқларидан бирида кўча чироғи ёруғида дарс қилаётган етим бола. Электр, отаси вафот этгандан бери пул тўланмагани учун узиб қўйилган.
Бўладиган бола ўқиш учун имкон топади.

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Бир куни имом Шофеий ичида илмидан кибрланиб қолибдилар. Шундан сўнг намоз маҳали "Фотиҳа"да адашиб кетадилар. Бундан таажжубга тушиб, намоз ўқиб, уйқуга ётадилар ва туш кўрадилар.

Тушда у кишини суд қилишади. Суд у зотни ҳаддидан ошганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилишади. Шунда бир одам ўрнидан туриб, уни ўлдирмасликни, бунинг ўрнига инсонларнинг энг пастини бориб, қўлини ўпишини сўрайди. Ҳамма рози бўлишади.

Эртаси куни имом Шофеий одамларнинг энг пастини қидириб йўлга чиқади. Йўл юриб, ахийри, бир ахлатхонангнинг ёнида жирканчли, жуда кир одамни кўриб, ичида "Мен бунданам паст, бунданам хароб одамни кўрмадим" деб ўйлаб, унинг қўлини ушлаб ўпмоқчи бўлганида ҳалиги одам унга қараб, юзига бир тарсаки уриб:
Кеча жазойингни енгиллатиб берган одам мен бўламан. Сен аввал ўзингнинг қўлингни ўп, — дебди.

Қиссадан ҳисса: ҳеч қачон ўзингизга ошиқча баҳо берманг, ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун қўйманг. Чунки сиз ҳеч кимнинг Аллоҳ олдидаги даражасини билмайсиз. Сиз хор деганингиз, юқори дарожатли ёки аксинча зўр деганингиз паст дарожатли бўлиши мумкин!

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!

© Жалолиддин Румий

💕
@Samadovna_official 💕
#ибрат

Шайтон яралганидан бошлаб уч марта йиғлаган экан.
1. "Шайтон" деб ном олганда!
2. Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга келганларида!
3. Учинчи марта жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар
— Нега бундай йиғлаяпсан? — деб сўрашганда.
— Ер юзига Фотиҳа сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, — деб жавоб қилган экан.

❗️Қачон Қуръонни ушласангиз, шайтон ғазаб қилади.
❗️Қачон Қуръонни очсангиз, шайтон йиғлайди.
❗️Қачон Бисмиллаҳ десангиз, шайтон йиқилади.
❗️Қачон тиловатни бошласангиз, шайтон хушсиз бўлиб ағдарилади.
❗️Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласангиз, шайтон тўсқинлик қилишга ўтади.

P.S.: Сиз ҳам шайтонни азоблаш учун буларга амал қилинг ҳамда биродарларингизга улашинг!

💕 @Samadovna_official 💕
#танқид #ибрат

Новза масжиди олдида доим бир аёл садақа сўраб ўтиради. Намоз вақти кирса ниқобини тақиб олади. Бошқа вақтлар юзи очиқ. Қўлида 20 млн сиғадиган пакет ушлаб олган, лекин "Минг сўм беринг!" дейди.

Олдин офисим Новзада эди. Ҳар масжидга чиққанимда "Ҳа, опа! Бизнеслар бўлаяптими?" деб қўярдим. Кулиб, "Раҳмат, бўлаяпти" дерди.
———
Яна шу масжид олдида ёши катта, соч-соқоли оппоқ қария туради. Узун чопон кийиб олган (қишин-ёзин). Бошида панамаси бор. Кўзини кўр инсондай қилади. Қўлида ҳассаси бор. Намоз вақтлари масжид олдига келади. Жума намозларда 30ёшлар атрофидаги ўғли билан бирга келади. Асосан ҳар куни "Буюк Ипак Йўли" метроси ёнидаги "MaxWay" таомхонасида катта лаваш ва Coca-Cola сотиб олади.
———
Максим Горькийдаги янги масжид олдида ниқоб кийган қиз қўлида пакет ушлаб, тиланчилик қилади. Қарашлари маюс, овозини ингичка қилиб гапиради. Масжиддан узоқлашса ниқобини кўтаради. Бир марта телефонда гаплашиб кетаётганини кўргандим: "Ммм қан*иқ қаттасан? Кемисами, лаваш йирду..."
———
Нега буларни айтаяпман?

Умуман масжид олдида турганларга эҳсон бериш керак эмас.
Мана шундай инсонлар сабаб асл муҳтожларга шубҳа билан қараймиз.

Эҳсон қилмоқчимисиз?

Мардикор бозорга боринг. Аёллар кўп. Ҳалол меҳнат илинжида, баданини фахшдан қизғониб, мардикорлик қиладиганлар бор.

Эҳсон қилмоқчимисиз?

Онкологик шифохонага боринг. Беморлар кўп. Истаганингизни суриштирсангиз дори ва муолажадан қийналаётган бўлади.

Эҳсон қилмоқчимисиз?

Кўча-кўйда хоним ва сомса сотиб кун кечирадиган онахонлар бор. 4000 сўмлик хонимни 10.000 сўмдан олиб, қайтимини олишни "унутиб" кетинг. Бу ҳам эҳсон...

©️ Шайдойи Жаннат

💕
@Samadovna_official 💕
#ибрат

17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРАДИ:
1.
Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. "Лаа илааҳа иллаллоҳ"ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур" ("Зориёт" сураси, 55-оят).

❗️Ибрат учун яқинларингизга ҳам улашинг

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: "Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди.
— Аҳволингиз қандай? — деб сўрадим,
— Аҳволим яхши, — деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

СубханаАллоҳ!

Дамашқлик 10та қироат соҳиби ҳафизул Қуръон шайх Муҳиддин Курдий (Абу Ҳасан Курдий) роҳимаҳуллоҳни вафот қилганларидан 1 соатдан кейинги суратлари.

Шайх 25 ёшидан бошлаб 72 ёшигача Қуръондан дарс берган. Шайхнинг қўлида жуда ҳам кўп қорилар чиққан, шулардан бири доктор Айман Рушдий Сувайд ҳафизаҳуллоҳдир.

Шайх 97 ёшида вафот қилган. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин! Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин !

Барчамизга шунақа чиройли якун насиб этсин!
ㅤㅤㅤㅤ
💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

• Нуҳ алайҳиссалом ҳайвонларга бир марта нидо қилганларида барчаси кемага минган эди.
• Инсонларга 950 йил нидо қилдилар. Озгинасигина иймон келтирди. Кўпи ғарқ бўлишни танлади.
• Демак соғлом ғариза касал бўлган ақлдан яхшидир.
• Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг катта даъватчининг уйида умр кечирган бўлсада, ўзгармасликка қарор қилди.
• Фиръавннинг хотини Осиё энг катта золимнинг хонадонида яшаган бўлсада, ўзгаришга қарор қилди.
• Демак шароитни баҳона қилиш хато. Йўлингни 100% ўзинг танлайсан. Шунинг учун ҳам қиёматда сўраласан.

✍️ Абдулқодир Полвонов

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!

Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!

Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!

Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!

Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.

Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!

Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!

Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...

©️ Шайх Солиҳ Мағомисий

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

360 та бўғим

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти

Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир, Расулуллоҳ салллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, "Субҳоналлоҳ", дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, "Алҳамдулиллаҳ", дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, "Аллоҳу акбар", дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади", дедилар".

Имом Муслим ривоятлари

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди. Ташкарида ёмғир ёғаётган экан, ёмғирга карамай уйидан чиқибди. Озгинадан кейин сирғаниб йиқилиб тушибди. Хамма ёғи лой бўлган, масжидга бора олмайдиган даражада. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди.
Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан яна йиқилибди. "Алхамдулиллаҳ" деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса, эшикнинг олдида бир киши шамчироқ билан турибди.
- Қани, биродар, эҳтиёт бўлиб юринг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан қоқилиб кетманг... - деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин ҳайрон бўлиб:
- Биродар, масжидга кирмайсизми? - деб сўрабди.
- Йўқ кирмайман - дебди.
- Нега?
- Чунки мен Шайтонман.
- Менга нега ёрдам бердинг ундай бўлса?
- Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйингдан биринчи марта ёмғир ёғишига карамай чиққанингда Аллоҳ гуноҳларингни кечириб юборди. Сен ўрнингдан туриб уйингдан бошқаттан чиққанингда Аллоҳ бу амалингга аҳли оилангнинг гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалингга бутун шаҳар мўминларни гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда йиқилсангу, сен яна чиқсанг, Аллоҳ бутун Ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, - деган экан...

💕 @Samadovna_official 💕
#ибрат

Иккинчи хотин олмоқчи бўлган бир киши шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан маслаҳат сўради. Шайх унга:
- Иккинчи хотин олишдан мақсадинг нима? - деб савол бердилар. У:
- Бир қизни иффатли бўлиб яшашига ёрдам берган бўламан, - деб жавоб берди.
- Ундай бўлса уйланмаган бир бўйдоқ йигитга пул бериб, уни ўша қизга уйлантириб қўйгин, иккаласини ҳам ҳаромдан сақлаганлик савобини оласан, - дедилар....
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Энди ўзингизга савол беринг: шайтон сизни ёқтирадими ёки ёқтирмайдими!?

💕 @Samadovna_official 💕