💊САЛОМАТЛИК💊
948 subscribers
36 photos
40 videos
123 links
Download Telegram
​​​​❗️ Oyoq terlashini uy sharoitida davolash

♨️ 1. Oyoqlarning ko‘p terlashida soda eritmasi bilan kompress qilish tavsiya etiladi. Buning uchun 40 gr ichimlik sodasi olib, 200 ml iliq suvda eritiladi. Eritmani dokaga shimdirib oyoqqa bog‘lanadi.
✔️Muolajani 2 hafta davomida olib borish kerak.

♨️2. Pivo bilan vanna qilish. Pivo bilan suvni aralashtirib unda oyoqlarni 15 daqiqa davomida ushlab turiladi, so‘ngra quruq sochiq bilan artib tashlanadi.9 % li olma sirkasi eritmasi. Sirka eritmasiga shimdirilgan bog‘lamni oyoq sohasiga, barmoqlar orasiga qo‘yish kerak.
✔️ Muolajani kunning ertalabki qismida o‘tkazgan yaxshiroq, ter ajralishini kamaytirish va yoqimsiz hiddan qutulishga yordam beradi.

♨️3. Romashka va dub ildizi (dorixonalarda topish mumkin) dan tayyorlangan eritma yallig‘lanish, qo‘zg‘alishni yo‘qotib, ter bezlarining funksiyasini yaxshilaydi. Ushbu o‘simliklarning quritilgan va maydalangan kukunlarini suvga solib 15 daqiqa davomida qaynatish kerak, so‘ng uni 3 soat davomida tindirish lozim. Eritmani suv bilan aralashtirib oyoqlarni vanna qilish tavsiya etiladi. Muolajaning samaraligini oshirish uchun uni uxlashdan avval o‘tkazish zarur.

♨️4. Dengiz tuzi (morskoy sol) bilan vanna qilish. Dengiz tuzini iliq suvda eritib, unda oyoqlarni uxlashdan avval 15 daqiqa davomida vanna qilish ter bezlarining poralarini tozalashga yordam beradi va yoqimsiz hiddan xalos qiladi.


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Барчани бирдек қийнаётган, Бел оғриғи хақида нималарни биласиз?
Давоси хақидачи?

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​КЎЗ ОСТИДА ҲАЛҚА ПАЙДО БЎЛСА...

Агар одамнинг кўз остида кўкимтир-қора тусли ҳалқалар пайдо бўлса, буйраклар ва юрак фаолиятида муаммолар мавжудлигидан дарак беради. Кўз оқида қизил қон томирлар яққол кўриниб турса, асаб тизими толиққанлигидан далолат ва бемор жисмонан ва ақлан қаттиқ чарчаганда ҳам ана шу белги юзага чиқади

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😳3 Кунда 5 Кг га Оздирувчи Табиий Супер Махсулот!!!😍

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​🎀 БЕПУШТЛИК «ҚУЛФИ»НИНГ ЯНА БИР «КАЛИТИ»: БИОЛОГИК МОС ЖУФТЛИК ЭКАНИНГИЗНИ ТЕКШИРИ

Гинеколог танишларимдан бирининг ҳикояси анчадан буён ўйлаб юрганим — ушбу мавзуга қўл уришимга туртки бўлди. Бир куни унинг қабулига чамаси 45 ёшлардаги бир аёл алам билан кириб келибди. Менопауза (климакс)ни бошдан кечираётган бу аёл гинекологга «Нима учун шу ёшгача эрим иккимизни даволаган шифокорларнинг ҳаммаси «сизларнинг фарзанд кўришингизга монеълик қиладиган бирорта сабаб йўқ», деса ҳам мен туғмадим?» деб савол берибди. Эҳтимол эр-хотиннинг биологик мо сёки мосмаслиги текшириб кўрилганда бу саволга ҳожат қолмасмиди?..

Бепуштлик сабабларини аниқлашда энг дастлабки, боз устига, қилиниши шарт бўлган қадамлардан бири — эр-хотиннинг биологик мос ёки мосмаслигини текширувчи тестлар, афсуски, амалиётда кам қўлланилади. Ваҳоланки, ўтказилиши ҳам осон, баҳоси ҳам қиммат бўлмаган ушбу текширув бепуштлик дея номланган «душман қалъа»сини ишғол этиб, сизнинг ҳам хонадонингизга, турмушингизга фарзанддек ёруғлик бахш этувчи «очувчи калит» бўлиши мумкин.

Бу текширув нима учун керак?

Нормал ҳолатда аёлларнинг бачадон бўйнида шиллиқ бўлиб, тиббиётда уни цервикал шиллиқ дея номлашади. У жинсий яқинликдан сўнг аёл қинига тушган сперматозоидларни тозалаб, саралаб, энг соғлом, уруғлантиришга қобилларини бачадонга ўтказишга хизмат қилади. Айрим аёлларда ана шу шиллиқнинг биологик табиати ўз жуфтининг сперматозоидларига мос келмагани туфайли бачадон бўйнига келган уруғларни «ўлдиради». Уруғлантирувчи сперматозоид бачадонга ўта олмагач, ўз-ўзидан ҳомиладорлик ҳам юзага келмайди.

Мос келмаслик касалликми?

Аёллардаги ушбу ҳолат касаллик эмас ва мабодо жуфтлик бир-бирига биологик мос эмаслиги аниқланса ҳам, уларда ҳомиладорлик юзага келишини таъминлайдиган замонавий репродуктив усуллар бор. Шунинг учун бир йил давомида контрацептив воситаларни қўлламаган ҳолда узлуксиз равишда бирга яшаётган жуфтликлар фарзандли бўла олмаётган бўлса, бошқа таҳлил ва тадқиқотлар қаторида биологик мосликларини текширувчи тест ҳам топширишлари шарт.

Тайёргарлик жараёни

Аёл ва эркак Шуварский ва Курцрок-Миллер пробалари олиш учун қуйидагича тайёргарликдан ўтади:

Аёл ва эркакнинг бепуштликни келтириб чиқарувчи бир қатор омиллари ўрганилади, иложи борича бартараф этилади.Энг камида 2 кун жинсий яқинликда бўлмайди.Агар таҳлил коитусдан кейин олинадиган бўлса, аёлга гигиеник ювиниш, ванна қабул қилиш таъқиқланади.

Овуляция кунини аниқлаштириш талаб этилади. Чунки уруғланиш учун энг мақбул кунда бачадон бўйни шиллиғи ўз хусусиятини ўзгартиради.

Таҳлил қандай ўтказилади?

Бундай текширув посткоитал тестлар деб юритилиб, мамлакатимизда Шуварский ва Курцрок-Миллер пробалари ўтказилади. Шуварский пробаси аёлда овуляция юз бериш эҳтимоли бўлган кунларда, иложи борича турли усуллар билан овуляция кунини аниқлаб ўтказилади. Бунинг учун жуфтлик 3-4 кун жинсий яқинликдан сақланиши керак. Проба учун бачадон бўйни каналидан ингичка шприц ёрдамида таҳлил олинади. Таҳлил топширилаётган вақтдан 2 соат олдин коитус (жинсий алоқа) амалга оширилганидан кейин пайдо бўлади. Бу усул in vivo, яъни «бачадон ичида» деган маънони англатади.

Шунингдек, in vitro («бачадондан ташқари») деган усул ҳам бўлиб, юқоридагидан биргина фарқли жиҳати — ингичка шприц билан бачадон бўйнидан шиллиқнинг ўзи ва эркак топширган шаҳват намунаси ойнача устида қўшилиб, 2 соат давомида (шаҳват қинда 2 соат ичида нобуд бўлади) микроскоп остида кузатилади.



💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​Натижалар

Ҳар иккала усулда ҳам уч хил натижа кўрсатилади. Булар:

Ижобий. Бунда сперматозоидлар бачадон бўйни шиллиғидан ўтади ва уруғлантиришга қобиллари «тирик» сақланади, ҳаракатчан бўлади.Ижобий, аммо суст. Бунда шиллиқдан ўтган сперматозоидлар «тирик», аммо ҳаракатсиз бўлади.Салбий. Бунда бачадон бўйни ва сперматозоидлар оралиғида бузиб бўлмас «девор» кўринади. Сперматозоидларнинг бирортаси ҳам бачадонга ўта олмай, нобуд бўлади.

Ана шу учинчи ҳолат жуфтликнинг бир-бирига биологик мос келмаслигини билдиради.

Унда нима қиламиз?

Агар анчадан буён бепуштликдан азият чекаётган аммо биологик мосликка ўтказиладиган пробалар салбий натижа беришидан қўрқаётган бўлсангиз, фобиянгиз ўринсиз. Демоқчимизки, бу ҳеч қандай касаллик ёки патология эмас, шунчаки ўз номи билан мос келмасликдир. Аммо тушкунликка ўрин йўқ. Сабаби биологик номутаносиблик аниқланган тақдирда ҳам инсеминация деб номланган қўшимча сунъий уруғлантириш усуллари борки, унинг ёрдамида сиз билан «мос бўлмаган» жуфтингиздан фарзанд кўриш имкони бор. Мазкур усул бачадон шиллиғини четлаб ўтган ҳолда лаборатория шароитида бачадон ичига шаҳват қуйишни англатади.


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Аллоҳнинг мўжизаси

Озик овкатларнинг инсоннинг орган аъзоларига канчалик ухшаши ва фойдалари

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
​​❤️ Киприкларнинг узун ва қалинлиги генга боғлиқ.
Бироқ, тушкунликка тушманг, декоратив пардоз воситалари ҳамда оддий халқ табобати ёрдамида ҳар қандай гўзалликка эришиш мумкин.


⭕️ 1. Канакунжут мойига икки томчи А витамини томизинг ва кунига бир неча марта киприкларингизга суртинг.
Бу аралашма киприкларни ялтиратади ва яхши ўстиради.

⭕️2. Шафтоли ва бодом мойи киприкларнинг ўсиш жараёнини тезлашитиради ва тўкилишининг олдини олади.

⭕️3. Канакунжут ва чакамуг (репейный), ватамин Е эритмаси мойи ҳамда алоэ шарбатини тенг миқдорда қўшиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган бальзамни тоза туш идишига қуйинг.
Бу малҳамни киприкларингизга ой давомида ҳар куни суртсангиз улар қалин ва мустаҳкам ўсади. Бальзамдан киприк касаллигининг олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.


💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 хил соч устирувчи супер никоблар, рост волос ускорить в домашних условиях

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 Кунда Юзингиздаги Догларни Кетказиб Окартирувчи Никоб

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
Газли ичимликлар ичгингиз келяптими? Унда сизга калций етишмаяпти. Ўрнига сут ичинг ёки банан енг!

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
#Ковокли_пархез

Семизликда кўпроқ қовоқ ейиш тавсия этилади. Чунки унинг калорияси паст. Қовоқдан бўтқа ва қуймоқлар пиширинг.
Кариесдан ҳимояланиш учун кўпроқ қовоқ ва унинг шарбатини истеъмол қилинг.

Гижжаларни тушириш учун қовоқ данагидан настойка қабул қилинади. 1 стакан қйноқ сувга 1 ош қошиқ майдаланган қовоқ данаги қўшиб, 30 дақиқа тиндириб қўйинг. Кунига 3 маҳал 1 стакандан ичилади.

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
Чарчаган кўзлар учун беш усулдаги фойдали машқ.

1️⃣ Кўзимизни иложи борича маҳкам юмиб, чуқур нафас оламиз. Бўйин, юз, бошнинг мушакларини тортамиз. Нафасимизни 2-3 сония ушлаб турамиз, кейин тез нафас чиқарилади. Нафас чиқаришда кўзлар катта очилади. Бу усулни беш маротабагача такрорлаймиз.

2️⃣Кўзларимизни юмиб, пешона тизмаларини ва кўз бўшлиғининг пастки қисмларини думалоқ ҳаракатларда - бурундан чаккагача массаж қиламиз.

3️⃣ Кўзларимизни юмиб, қошларни бўшаштириб оламиз ва кўзларимизни чапдан ўнгга ва ўнгдан чапга айлантирамиз. Бу ҳолатни эса ўн марта такрорлаймиз.

4️⃣ Бош бармоғимизни кўздан 25-30 см масофага қўйиб, икки кўз билан бармоқ учига 3-5 сония қараймиз, бир кўзимизни 3-5 сония юмамиз, кейин яна икки кўз билан қараймиз, ёпамиз ва яна бошқа кўзимизни очамиз. Бу машқ ҳам ўн марта бажарилади.

5️⃣Бармоқларимизни учи билан чаккамизни озгина сиқиб, кўзларимизни ўн маротаба пирпиратиб юмиб-очамиз. Чуқур-чуқур нафас олиб чиқарамиз. Бу машқ ҳам ўн маротаба бажарилади

💉 @Salomatlik 💊
Телефон нури терининг қаришини тезлаштиради

Авон компанияси томонидан ғайриоддий тадқиқот ўтказилди. Маълум бўлишича, смартфон экранлари ёруғлиги терининг чуқур қатламларига кириб, ҳужайраларнинг эрта қаришига сабаб бўлади.

Сўров маълумотларига кўра, ёшларнинг 25 фоизи мобил қурилмадан кўпроқ фойдаланади ва кунига тахминан 7 соат экранга термилишади. Компаниянинг косметологлари ёруғлик таъсирида тери учун муҳим моддалар: гиалурон кислотаси ва коллаген синтези бузилади, бунинг натижасида тери ингичка бўлиб қолади.

Мутахассислар смартфонлардан камроқ фойдаланишни маслаҳат беришади ва агар бунинг иложи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда экран ёрқинлигини минимал қийматга ўрнатишни тавсия этишади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli
Гемоглобинни гўштсиз ҳам кўтариш мумкин

🔶Бунинг учун қуйидаги рецептлар орасидан ўзингизга мосини танланг ва уни доимо бажаришга ҳаракат қилинг.

1⃣ 1 стакан ёнғоқ ва 1 стакан гречка донлари яхшилаб майдаланади ва унга 1 стакан асал қўшиб аралаштирилади. Ҳар куни шу аралашмадан 1 ошқошиқ истеъмол қилинади.

2⃣ Ёнғоқ, қуритилган ўрик қоқиси, асал ва майиз – барчаси тенг миқдорда олинади ва яхшилаб аралаштирилади. Шу аралашмадан кунига 1-3 ошқошиқдан истеъмол қилинади.

3⃣ 100 мл янги чиқарилган лавлаги шарбати ва 100 мл сабзи шарбати аралаштирилади ва ичилади. Атиги 2 кунда натижа яққол сезилади

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/+RkwYrATpHR0iPAN_
​​⭕️ Гонорея

❗️Эслаб қолинг! Гонорея организмда тарқалиш давомида юрак, бўғимлар, тери, буйрак, бош мия, мушаклар, жигар, суяклар каби органларни зарарлаши мумкин.

Гонореянинг умумий белгилари:

Кўнгил айниши;
Ўзини ёмон ҳис қилади;
Қориннинг пастки соҳасида оғриқ;
Ич кетиш;
Субфебрил ҳарорат;
Ҳайз циклининг бузилиши.

Эркакларда асосий белги эркаклик олатидан ажраладига оқ ёки сариқ рангли ажралмалардир. Агар касаллик ўз вақтида даволанмаса бактерия уруғдонгача етиб бориши мумкин. Эркакларда асосий клиник белгиси бу – уретрит. Уретрит жинсий алоқадан 2-5 кундан сўнг пайдо бўлади. Бемор эркаклар пешоб ажралишидаги ўзгаришлардан шикоят қилади. Бунда ажралмаларнинг таркибини хламидиоз ажралмасидан фарқлаш зарур. Одатда биринчи босқичда шиллиқ, кейинчалик йирингли ажралмалар ҳарактерли бўлади.

Эътибор қилинг! Кўп ҳолларда эркакларда гонорея белгиларсиз ривожланади. Шунинг учун эркаклар асосий ташувчи ҳисобланади

💉 @Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw
📍Бола жинсини эрта аниқлаш йўллари

✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

Амниоцентез – 16-18 ҳафталикда қилинади.
Хорион ворсинкасининг биопсияси – 7-10 ҳафталикда амалга оширилади.
Кордоцентез– 16-18 ҳафталикда киндик қонидан олиб текшириш.
УТТ– 10-12 ҳафталикдан сўнг аниқланади.
Тестпол – янги усул бўлиб, ҳомиладор аёл пешобидан аниқлаб беради. 10 – ҳафталикдан сўнг ишлатилади.

💉
@Salomatlik 💊

https://t.me/joinchat/AAAAAEZMGKwE6R0dIjwDfw