1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.
МИТТИ ҲАҚИҚАТ
Жажжи болакайдан сўради кимдир,
- Ҳой бола нечада дадангнинг ёши?
Дарров жавоб қилди тиллари бийрон,
Ўйлаб ўтирмади, қотмади боши.
- Олтига тўлади дадам баҳорда,
Билмайсизми ахир шуниям ака?!
Савол берувчининг энсаси қотди,
- Ҳой бола, сен мени қилма калака!
Кўзлари пирпираб, чулдирар секин,
Бола тилидайин бол йўқдир, токи.
- Ёшим олтидадир, мен туғилган кун,
Дадам, дада бўлган, ёлғонми ёки!?
Болажонларимизга ҳар куни, ҳар лаҳза меҳр берайлик, фақат байрам куни эмас!
©️Ўлмасбек Самарқандий.

💪Ички танқидчингизга қулоқ солманг, сиз ундан кучлисиз!
❤️🩹Уни енгиш учун қуйида 5та кучли аффирмация:
1. Мен мукаммал бўлишга мажбурмасман. Мен уникал характерга эга аёлман ва ўзимни боримча қабул қиламан.
2. Бу овозлар менга тегишли эмас. Мен ўз ички овозимни таний оламан ва қалбимга қулоқ соламан.
3. Мен ўзимни бошқалар билан солиштирмайман. Менинг ҳаёт йўлим ягона ва такрорланмас.
4. Ичимда йиллар давомида сақлаган шубҳа-гумонлардан энди воз кечаман. Улар ўтмишга тегишли эди, мен эса энди фақат келажагим учун ҳаракат қиламан.
5. Ҳаётимда эришган ҳар бир ютуғимдан фахрланаман, ривожланишдан тўхтамайман чунки, мен муваффақиятли ва ўзига ишонган аёлман.
🥹Қизлар, аффирмацияларни овоз чиқариб айтганингизда нимани ҳис қилдингиз?
❤️🔥Жавобларингизни комментда қолдиринг!

Ўрнак
Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.
Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири

Ko'ngil guli
Roziya xola halloslab xonasiga kirdi. Sandiq ustida yig'ib qo'yilgan ko'rpachalarni yiqdi. Hatlab o'tib shoshilgancha sandiq ichidan ancha yillar ilgari tiktirgan maydagul chit ko'ylagini topdi. Ko'zguda ro'molini qayta-qayta o'rab ko'rdi. Eski g'aladonidan surma topib ko'zlariga qo'ydi. U hozirdan o'zini ancha tetik his qila boshlagandi. Hammasiga sabab, kechki ovqatdan so'ng o'g'lining ilk marta, "Mashinada shaharni aylantirib kelaymi?", degan taklifi edi. Ko'zgudagi aksiga boqib ko'rinishidan ko'ngli to'lmaganday bo'ldi va vazadagi rayhondan bir shox sindirib chakkasiga qistirdi, so'ng nim tabassum qilib o'ziga o'zi, "endi hammasi joyida, chiroylisan Roziya" deb tashqariga chiqdi. Ko'chada o'g'li Zarif mashinasini qizdirib, xotini va bolalarining imillashidan norozilarcha turar edi. Shu pallada onasiga ko'zi tushdi. Uning to'satdan bergan savoli, Roziyaning chakkasidagi rayhonini bir onda so'litdi:
—Ha oyi, qayerga otlandingiz?
©Arjumandbegim

ХАЙРЛИ ТУН! ҚАДИРЛИГИМ
✨ Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...
✨ Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...
Хайрли тун азизларим...

Қамоқхона кутубхонасидан маҳбус китоб сўраяпти:
— Кечирасиз, «.............» китоби борми?
— «............» китоби бизда йўқ, лекин муаллифи шу ерда.
Хуршид Абдурашид

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
***
Nega oʻylamaysan, eslamaysan hech,
Sogʻinching qalbimni yoqqan bir onda…
Sen bor shaharlarga tushmaydimi kech?
Yoki tun boʻlmasmi sen bor tomonda…?
Sogʻinch shamollari esmaydimi yo,
Xotira degani oʻrtamaydimi?
Seni qanday qilib yaratgan Xudo,
Qalbingga sitamlar oʻrnamaydimi…?
Sevgi sharobidan totgansan ahir,
Yoki izxorlaring yolgʻonmidi yor…
Muhabbat qissamiz shumidi? Ohir…
Aytaqol, rejangda yana nelar bor…?
✍🏼Yasemin
🎙️Asal Murodovna
Nega oʻylamaysan, eslamaysan hech,
Sogʻinching qalbimni yoqqan bir onda…
Sen bor shaharlarga tushmaydimi kech?
Yoki tun boʻlmasmi sen bor tomonda…?
Sogʻinch shamollari esmaydimi yo,
Xotira degani oʻrtamaydimi?
Seni qanday qilib yaratgan Xudo,
Qalbingga sitamlar oʻrnamaydimi…?
Sevgi sharobidan totgansan ahir,
Yoki izxorlaring yolgʻonmidi yor…
Muhabbat qissamiz shumidi? Ohir…
Aytaqol, rejangda yana nelar bor…?
✍🏼Yasemin
🎙️Asal Murodovna
Оталар
Пул тежаш мақсадида уйига пиёда келаётган отанинг йўлини юпун кийинган бир болакай тўсди:
— Амакижон, қорним жуда оч, ота-онаси йўқ етимга раҳм қилиб нон учун пул беринг!
Ота ўз болаларига ширинлик олиб бориш ваъдаси нега бажарилмаганини қандай тушунтириш ҳақида ўйлаб борар, кўприк тагидан эса “етим” боланинг елкасига уриб мақтаётган одамнинг овози акс садо берарди:
— Баракалла, болам, баракалла! Ҳозир онанг келса, бирга кетамиз.
Аржумандбегим
Пул тежаш мақсадида уйига пиёда келаётган отанинг йўлини юпун кийинган бир болакай тўсди:
— Амакижон, қорним жуда оч, ота-онаси йўқ етимга раҳм қилиб нон учун пул беринг!
Ота ўз болаларига ширинлик олиб бориш ваъдаси нега бажарилмаганини қандай тушунтириш ҳақида ўйлаб борар, кўприк тагидан эса “етим” боланинг елкасига уриб мақтаётган одамнинг овози акс садо берарди:
— Баракалла, болам, баракалла! Ҳозир онанг келса, бирга кетамиз.
Аржумандбегим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tartila hamiri deydimi? Shuncha narsasi bo'lsa o'ziyam biladi odamlar nima tayyorlashni 😂
***
Наргиза катта-катта қадамлар билан асабий телефонда гаплашиб келарди:
— Эрталаб кир ювадиган машинадан кийимларни олишни унутибман. Ишга келиб эсласам бўладими. Палакат!
Аксига олгандай бугун ишим кеч тугади, боғчага келсам, уйдагилари олиб кетишди деди, эрим мендан олдин ишдан чиққан, шекилли. Ҳозир борсам овқат тайёр эмаслигини баҳона қилиб яна жанжал чиқаради.
— Уйда қайнонанг йўқми?
— Э, сўрама. Ўтган кун қизиникига кетганди. Шу кампир ҳам менга ортиқча даҳмаза. Катта ўғил алоҳида яшайди деб теккандим, қаёқда… Бўпти, дугонажон, яна телефон қиламан. Уйга кеп қолдим.
Алоқа узилди. Наргиза эрининг ғазабига қарши айтадиган гапларини ўйлаб бироз секинлашди, қараса уй олдида эрининг машинаси кўринмади. Уйга кирса кир машинада қолиб кетган кийимлари дорда илинган, болалари ҳовлида копток тепишарди. Ошхона томондан чиқаётган паловнинг ҳиди эса бутун ҳовлига тарқаб улгурган эди.

❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝
@sirlashamiz_keling
Zo'r ketyabdi kanal, bu kanalda hamma taskin topyabdi ba'zida o'z onamizga ham aytolmagan gaplarni boshqa bilan bo'lishib ozgina yengil tortamiz
📝ШАФТОЛИ
- Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди .
- Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди.
- Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади.
Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак.
Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ...
Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!...
- Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ...
Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у, бу нарса десам ...
- Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ...
Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди :
- Бўпти , бир иложи топилар...
Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди .
Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ...
* * *
Шаҳло гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди .
Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради .
Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ...
Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..."
Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли...
Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади .
Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди :
- Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ?
Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди .
- Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- да ...
Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди . Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади :
- Илтимос , Шоирахон , жуда шошиляптувдим , китобни олиб беринг.
Ичкарига киргач , эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади .
Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди...