❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝
23K subscribers
349 photos
563 videos
9 files
413 links
Qiziqarli hayotiy voqealar, hikoyalar, asar va qissalar...


https://t.me/Saidora_reklama_hizmati

https://t.me/arzon_reklama_hizmatlari

Muallif bilan bog'lanish👇👇👇
@Saidora_hikoyalari_bot
Download Telegram
Forwarded from Султонова Зулфия
Рахмат,аёллага анча мативатция бердингиз,бўлмаса йиғлаб ўтираверадиганла кўп,ҳар бир аёл ўзи қадрини билиши зарур
#АРОСАТИМ

#No_2

#МУАЛЛИФ_САИДОРА


Кун иссиғи ёндирар экан, уй бекаси Султонанинг усталарни овқатга чақириши йигитларга мойдек ёқди. Апил-тапил қўлини ювганча овқатга ўтиришди.

Эри Россияга ишлашга кетиб жўнатган пулларига уй таъмир бошлаган Султона ёлғиз ҳайҳотдeк ҳовлида яшашига қарамасдан пулларни жой-жойига уриб эплаб камига ўғлини ҳам ўстирарди... Тўғри, қайнукаси Умар бор, аммо у ҳам ўқишда... Молияда ўқийди.. Гарчи эрининг укасининг контрактларига пул жўнатишини Султона ҳушламасда, ҳаммасини тақдир измига ташлаган.

Султона овқатларни тортиб салатларни қўяркан "Прораф" Расулга нозик илжайиб қўйиб ошхона томон кириб кетди

Расул кўз қизини узмай томоқ қирди
- Қани,олинглар олинглар боллар, ие туз йўқ экан мен туз олиб келай...
-Олиб келайми -қўзғалди Бекнур
-Йўқ-йўқ ўзим -у шундай деб ошхона томон йўналиб ичкарига кириб кетди

-Бекнур ҳеч сезасанми сен ҳам мана шу Расул ака билан Султона янгамизни орасида нимадир борга ўхшайди, қачон қарама иккиси кўз уриштиргани етмагандек, Расул ака ҳам баҳона қилиб аёлни ошхонасига ҳали чой, ҳали туз деб йўрғалагани йўрғалаган

- Эй қўй, Жўра, бировни ҳаётига аралашиб нима қиласан ишлада пулини ол - бепарво гапирди Бекнур
Бекнур бировларни ҳаёти заррача қизиқтирмас ўзининг муаммоси етарли эди... Тўғри-да отасидан эрта етим қолган, бева онаси битта ўғли билан қайта турмуш қурмади. Кўрпа-тўшак тикиш ортидан ўғлини амаллаб ўстирди. Яхшиям дадаси уй ташлаб кетган кичик бўлишига қарамасдан шу ерда рўзғор қилди.

- Асад, қўй шуларни ундан менга айт бошқа бир ишга кириш керак
-Нега шундоғам икки маҳал икки жойда ишласанг, муаммо нимада?-
толмовсиради кавшаниб Асад
-Қолаверса сен омадли боласан кимсан гўзал ва яхши қиз Осиёйинг бор
- Ҳамма муаммо шундада....

Davomi bor...
***

Qalb deya atalmish maskanda borsan,
Ismingni aytganda titrar shu yerim…
Birgina Alloh va menga oshkorsan,
Sen meni hammadan yashirgan sirim…

Shunchalar sir eding oʻzimdan pinhon,
Sevishim bilmagan biror hujayram…
Mavridi keldi-yu, birdan nogohon,
Sevishing ayting-u, boshlandi bayram…

Koʻpga choʻzilmadi ishqning bayrami,
Biz ayro yoʻllarga qadam qoʻygandik

Taqdirning tor ekan bizga karami,
Bilmayin oʻzimiz tigʻsiz soʻygandik…

Shu onda tan oldik muhabbatni jim,
Ammo oʻrtamizda pinxon yashardi…
Buni bilib qolsa agar kimda-kim,
Biz uchun goʻyoki havfga oʻxshardi…

Kech edi, aslida kech qolgan edik,
Yakunni chiroyli qilishga mutloq…
“Balki bir moʻjiza roʻy berar” dedik,
Moʻjizalar yashar ertakda biroq…

Yasemin
ЧЎПОНГА ҲАМ ИЛМ КЕРАК(МИ?)

Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам берилган вазифаларни бажармай, фақат ёмон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, "Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас", дер экан.
Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйларидан анча узоқлаб кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир дарё соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқорин термоқчи бўлиб кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачага нимадир ёзиб қўйилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприкнинг ўртасига келганда у синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ёрдамга чақирибди. Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олиб, сўрабди: "Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги "Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор", деган ёзувни кўрмадингми?" деб сўрабди. Бола унга жавобан: "Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман", дебди. Шунда чўпон унга: "Э болам, ҳатто қўй боқиш учун ҳам ўқиш керак", дебди.

 Интернет.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oʻtkinchi sevgingdan shuni oʻrgandim,
Asli sodiqlik ham farosatligin…

✍🏼Yasemin
🎙️Sarvinoz Sobirjonovna
#АРОСАТИМ

#No_3


#МУАЛЛИФ_САИДОРА

- Ҳамма муаммо шундадa

-Нима бировга тегиб кетарканми?

- Осиёни совчилари кўпайиб қолган, мен юборай десам бу ёғда пул йўқ уйимни-ку кўриб турибсан таъмирталаб, агар Осиёдан қуруқ қолсам ўзимни кечиролмайман, Осиё менда воз кечадиган қиз эмас фақатгина тўйга пул қилишим керак

-Ҳозир унаштирилиб туравер унда тўйни кейинроқ йиғинганингда қилаверасанда

-Бўлмайди...Дадаси инжиқ одам, унаштирилиб юролмайман қўлимда ишим ҳам йўқ, агар тагимда машинам бўлганда кира-пира қилармидим

- Унда менга қара амакимни ўғли Россияда ишлайди бориб 5 6 ой ишлаб келасанми?

-Ўзим ҳам шуни ўйлаб турибманда... Бир йиғиниб олсам келиб тўйни бошлар эдим, илтимос сен суриштириб бер...

- Битта муаммо борда...

- Ҳўш

- Осиёйинг кутармикан?

- Гаплашаман...

Davomi bor...
#ибрат

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ПОРАХЎР ҲАҚИДА:
 
Биров порахўрнинг билагидан оққан мойни итдай ялайди: биров “порахўр ҳуркмасдан олсин, бемалол есин” деб поранинг отини “совға”, “ҳадя”, “тўёна”, “ёрдам” қўйиб беради.

* * *
Битта гўл порахўрни тутишдан кўра, йигирмата учар ўғрини тутиш осонроқ. Ўғри урган киши “дод, ўғрини ушла!” дейди, пора берган киши “дод, порахўрни ушла!” демайди.

* * *
Халқ порахўр раҳбарнинг юзига тупиради. Лекин бу раҳбар билан халқнинг ўртасида амал столи бор. Баъзан тупук порахўрнинг юзига етиб бормай, ўша табаррук столга тушади.

* * *
Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап.
РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

— Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

— Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

— Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

— Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

— Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?".

Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, хотиржам баҳо беришга ўргатади.

Интернет..
🌙💫ХАЙРЛИ ТУН💫🌙

🌸🌙Яхши кўрган
инсонларингизга сизни Аллоҳ
учун яхши кўраман дейиш савоб
экан,

🌺💫Мен сизларни Аллох учун
яхши кўраман мехрибонларим

🌙🍃Тунингиз осуда ва тинч
ўтсин, ширин тушлар кўринг.
* * *

Boshimdan muhabbat nurlarini soch,
Qonimda sezayin alanga kuchin.
Olloh bizni bergan yorug‘ dunyoga
Sevilmoqlik uchun,
Sevmoqlik uchun...

Barmog‘im uchida - Osmon eshigin
Ochib, ko‘rsataman muqaddas Ko‘kni!
Agar ishonmasa,
hamma o‘qisin:
«Bizning yorligimiz Xudoning hukmi!»

Men - balki Havoman,
Sen - Odam Ato,
Jannat bog‘laridan tushganim haqdir.
Bizning diydorimiz - eng buyuk ato,
Bizning diydorimiz - ilohiy taqdir...

Sir oshkor etganni sevmaydi Xudo,
Sen dilga quloq tut,
o‘ylanmoq nechun?
Axir ikkimizga zor edi dunyo
Sevgi nimaligin bilmoqlik uchun!..

©Zebo Mirzo
#АРОСАТИМ

#No_4

#МУАЛЛИФ_САИДОРА


Ўша эски қаригина тут дарахти...Кўримсиз бўлишига қарамадан анча қалин ва шохдор... Улар доимо шу ерда учарашишади... Қишлоқнинг тўқайга чиқиш жойи, камдан кам одам ўтади бу йўлдан...

- Шошяпман, ҳозир кеч қоламан...
Осиё қанча ҳаракат қилмасин сочидан кўнгли тўлмади
- Жуда узунда ўзиям, кел мен ўриб қўя қоламан деди дугонаси Диёра жилмаяркан
Шу тоб Осиёнинг телефони смс тириринглади...
-"Келдим кутябман"

-Ана аллақачон келиб бўлибди мен бўлса шу савил сочни эплолмаганим эплолмаган

- Эҳ, каренка қилиб ташла ҳозир шу мода

- Дадам отиб юборсина - хўрсинди Осиё

-Осиё даданг шунча қаттиқўл бўла туриб Бекнур билан гаплаша олганингни қара, эплайсанда сен...

-Севсанг, эпларкансан - жилмайди Осиё

-Асли... -ўйчан кайфияциз тин олди Осиё -Бекнур билан гаплашмасдим севсам ҳам ҳаммасига дадамни ўзи сабаб, ўқишга кирган жойимда шаҳарда ўқитмайман деб жўнатмади. Нима қилишим керак эди... Лекин, Бекур ажойиб йигит ўқитаман деяпти...

- Сенга қойил қолмадим лекин орқангдан мана-ман деган бойваччалар юрганда сен " Ботқоқ шаҳзода" сини танладинг... Ўзи чиройли аммо чўнтагида ҳемри йўқ...
- Аммо инсофи бор, афсусланмайман танлаганимга -қатъий гапирди Осиё
- Ҳммм....Сени ўрнингда бўлганимда Шаҳрамга тегардим қўярдим ҳалиям ялинади ортингдан, ўйлаб кўр...Уйлари қаср, Тошкентда ҳам бормиш уйи, эй, ўзиям анави Мерсида юрса ёмоном ёқиб кетади-да

-Бор-э, қўй шуни! Нимаси яхши кибр-ку, отасини пулига юрибди

-Отасиникими ўзиникими нима фарқи бор...

- Отасини боғлаб берибдими ўзини ризқи бўлсин ! - дадил гапирди Осиё

Davomi bor...
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса - яланғоч дермиш.

Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ижтимоий тармоқларнинг аёлларга таъсири...
#ибрат

Ҳақиқат...
ЭРК

– Алло
– Алло, қалайсан? Тўйга чиқасанми? Сенга қараб турибмизку!
– Йўқ, оғайни, уйга меҳмон келиши керак. Мен...
– Эээ, меҳмон сени кўргани келармиди? Бўл, чиқақол!
– Дарсларим ҳам кўп...
– Ярим кунда нимани ҳам қойиллатиб ўрга-нардинг? Эртага етказиб оларсан?!
– Бошим ҳам оғрияпти...
– Ана, тўйга чиқсанг ёзилиб кетади. Бўл энди! Чиқасанми ўзи йўқми?
– Истамайман!
– Шунақа демайсанми?! Бўпти, гаплашамиз...

Муҳаммадхон Юсупов
Азизлар ҳеч кимга айтолмаган гапларингиз бўлса ёки маслаҳат олмоқчи бўлсангиз зўр канал топдим. Бу каналда сиз бемалол админга ёзаркансиз у каналга шахсингизни яшириб жойларкан ва кoпчилик опа сингиллар маслаҳат бераркан ёки ўзингиз ҳам кимларгадир маслаҳат беришингиз мумкин бу ҳаётда бировга ҳаттоки яқинларга ёрилиб сўролмайдиган дардаларимиз кўп бир кириб кўринг... Айниқса аёлларбоп эканда

https://t.me/+3Cx-OtuFs-83ZTFi
https://t.me/+3Cx-OtuFs-83ZTFi
Hayrli tun azizlar kanalni ochib qo'ydim so'raganlar saqlab olinglar
САБРНИНГ ФАЗИЛАТИ.

5 опа-сингилларга бирин кетин совчилар кела бошлайди. Ота аввал тўнғич қизини сўнгра қолганларини кетма-кет узатиш ниятида эди. Аммо тўнғич қиз отасига ғамхўрлик қилишини айтиб, турмушга чиқишдан воз кечади. Шундай қилиб ота қолган тўрт қизини турмушга беради. Тўнғич қизи эса отаси билан қолиб, унга ғамхўрлик қила бошлайди.
Вақт соати етгач, ота омонатини топшириб, Роббиси ҳузурига риҳлат этади. Қизлари эса унинг вафотидан сўнг васиятномани очиб ўқийдилар. У ерда оталари шундай дея васият қолдирган эди:
«Қизларим, ўзининг бахтини сизларнинг бахтингиз учун қурбон этган опангиз турмушга чиқмагунга қадар, меросни тақсим эта кўрманг!»

Аммо тўрт опа-сингил васиятдан норози бўлишиб, уйни сотишларини ва ҳар бирлари ўз улушини олишлари кераклигини айтиб, оёқ тираб оладилар. Улар ҳаттоки Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган опаларини «уйни сотсак қаерга ҳам ёлғиз ўзлари бош уриб борадилар» деб ўйлаш эвазига, опаларидан ҳақларини талаб эта бошлайдилар.

Тўнғич опа сингилларининг таҳқиқлари остида ортиқ яшай олмаслигини сезгач, уйларини сотиб олмоқчи бўлган тижоратчи одамга қўнғироқ қилиб, унга шароитини тушунтириб беради. Унинг ҳозирча борадиган бошқа ери йўқлигини ва то ўзига муносиб макон топгунига қадар унга бирон ой муҳлат беришини айтиб, илтимос қилади.
Ҳалиги одам «ҳечқиси йўқ, яшаб тураверинг» деб рози бўлди. Уй сотилгач, меросни 5 опа сингил ўзаро бўлиб оладилар. Бари ўз улушини олгач, ҳурсанд бўлиб жуфтларининг уйига қайтиб кетадилар. Улардан лоқал биронтаси опасининг тақдирини, унинг қаерга боришини ўйлаб ўтирмадилар ҳам.

Опалари жуда ҳам мўъмина қиз эди. У отасига беминнат ҳизмат қилиб, ғамхўрлик қилгани учун Аллоҳ уни ёлғиз қолдирмаслигини аниқ билар эди.
Орадан бир неча ой ўтгач, уй соҳиби қўнғироқ қилиб, уни кўрмоқчи эканини айтади. Опа хавотирга тушиб, қалбида қўрқинч ҳиссини туя бошлайди. Ҳамма фикру ҳаёли «ҳозир уй соҳиби келади-ю, уни уйдан қувиб юборади».
Уй соҳиби келгач, опа оҳисталик билан гап бошлайди: «қаршингизда жудаям ҳижолатдаман, мен ҳалиҳам ўзимга макон топганимча йўқ» деди.
Уй соҳиби:
«Ҳеч қиси йўқ, ҳавотир олманг. Мен бунинг учун сизнинг ҳузурингизга келмадим. Келишимдан мақсад сизга мана буларни бериш эди», деб сумкасидан суд қоғозларини чиқариб, қизга узатади ва гапида давом этиб:
«Бу ерда уйни сизга маҳр этиб берганлигим қайд этилган. Менинг жуфти ҳалолим бўлишингизни истайман. Агарда рад этсангиз ваъда бериб айтаманки сизни ортиқ безовта қилмайман. Бу ерга қандай келган бўлсам, изимга шундай қайтиб кетаман. Қандай қарорга келсангиз ҳам бу уй энди сизнинг мулкингиз. Унда энди сизнинг тўлиқ ҳаққингиз бор» деди.

Опа бундай таклифни очиғи кутмаганлиги учун йиғлаб юборади. У Аллоҳ таоло унинг қилган хайрли амалларини қабул этишини яхши билар эди.
Шундай қилиб тўнғич опа тижоратчининг жуфти ҳалоли бўлишига розилик бериб, бир умрга меҳрибон жуфти билан ота уйида бахтли-саодатли ҳаёт кечира бошлайди.
Қилган амалингиз қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ таоло сизни ажирсиз қолдирмагай.

Ҳикматлар чашмасидан
Қалбингни ислоҳ қил!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ жисмингизга, молингизга қарамайди. Балки, қалбингизга, амалларингизга қарайди» дедилар.
Имом Муслим ривояти.