#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА
#No_199
- Бечора Умидани хомиласи тушибди, эридан хар куни таёқ ермиш.
- Нимаа?....Қаердан чиқди бу гап? - Фариданинг эси чиқай деди
- Хаа, эри юроғич экан. Қачон қарама анави Сабина артист билан гаплашиб юрар эканку,
битта боласи хам бор деб эшитдим. Энг ёмонини айтайми опа?...Фақат хафа бўлмайсизми?...
- Йўқ, нимага?...гапиринг тез - тез яна нима гап? - сўради Фарида сабри чидамай.
- Эри домга чиқиб кетибди...ўша уйнаши билан яшаётган эмиш.
- Вой, нахотки қизимнинг бошига шунча ташвиш тушса - ю, мен бехабар қолсам?..
- Эшитмайсизда, опа эшитмайсиз..Қайнона қайнотаси бир оғиз ташқарига чиқартирмас экан қизингизни. Ўтган сафар мен хам қўшнисиникига уколга борган эдим, ўша қўшниси айтиб берди менга.Қизингизни контрактини тўламаган шекилли, қизингиз ўқишга хам бормаётган эмиш.
Бу гапларни эшитти - ю, Фариданинг жони чиқай деди.
Дунё кўзига қоронғу бўлиб кетди.
- Бугуноқ бораман, бугуноқ қизимни олиб кетаман у ердан.
У дарров Азизга қўнғироқ қилди
- Азиз ака, тез етиб келинг, қишлоққа илтимос...
- Нима бўлди?
- Умида қизимникига тез бориб келмасак бўлмайди - тез - тез гапирарди у.
🌺🌺🌺🌺🌺
Умида Мақсудга узоқ телефон қилди,аммо у кўтармас эди.
"Қийин экан, хиёнат азобини чекиш жуда қийин экан - а, қизиқ... устига хотин олиб бошқа уйга кўчиб кетти - ю, индолмабдия Умида."
Шу орада ўзини ойисини ўрнига кўйди. Ойиси қандай қилган экан ўша пайтларда?
"Хиёнат азобини чекиш қийин экан, ўша пайтларда шундай азобни ойиси кутганмикан - а, шундай ойиси қийналган эканми - я...энг қийини, халиям Умиданинг фарзандлари йўқ. Фарзанд бўла туриб, бир оғиз ойисининг тарафидан чиқмаган экан ўша пайтларда.
Умиданинг хаёти, болалиги бир зум кўз олдидан ўтар эди. кўз олдидан ўтардики, барча қилган харакатлари, учун ўзидаги пушаймонлик зарбаси юрагини тилка пора қиларди.
"Эх онам - а, шунча азобни тотибсизу, яна болам дебсиз - а, ўшанда дадамдан калтак еган экансиз, яна болам дебсиз - а....охирги дақиқаларда хам болам дедингиз - а, онагинам - а...
Шунчалар оғирмиди хиёнат зарбаси, кўтаролмаяпман онажон! Мен кўтаролмаяпман бу азобларни...қийин экан, хаттоки оғзимга томизилган захар каби экан, на ютишни биламан, на ташлаб юборишни."
Умида шу ўйлар гирдобида, қайнонасининг телефонини яширинча олиб онасининг рақамини термоқчи бўлди. Аммо уялди. Қандай қўнғироқ қиламан, тўғрисида, қандай хам қила олардим?. Онамнинг бошидан шунча кулфат ўтганда ойимнинг ёнида турмадим -у, энди ойимдан ёрдам сўрайманми?..
Аслида мен лойиқман бу ишларга, бу хиёнат азобларини чекишга лойиқман. Қайтар дунёсининг қайтарини кўришга лойиқман. Йўқ? Умида...онангга қўнғироқ қилма! Онангнинг чиройли бахтини вайрон қилма!
Онангга халақит берма, у яшасин, "бахт" деб яшасин.!"
Шу ўйлар билан Умида ўтирар экан дарвозанинг данғиллашидан сесканиб кетди.
Давоми бор.....

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Otalarimiz bor bo'lishsin🤲🤲🤲
#ибрат
Ўзингни бахтли ҳис этишнинг иккита йўли бор: биринчиси, ўзингда бор нарсанинг қадрига етиш, иккинчиси, ҳаётингда бундан ҳам ёмон кунлар бўлмаганига хурсанд бўлиш.
А. П. Чехов

Яхши амалнинг мукофоти
Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлатгичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди. Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади. Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бо ълишган эди.
Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди,.
Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
Сиз мени музлатгичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?
– Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди.
Гуёки мен йўқдек одамман уларга.……. Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал
хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол со ъраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан. Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим – деди.
Бугунги илҳомлантирувчи мазмунга бой ҳикояларни ўқиганингиздан хурсандман, ва кераклича хулосалар чиқариб олдингиз деган умиддаман. Керакли хулосалар эса албатта ҳаётингиз давомида ас қотади деб ўйлайман!

Имконият ҳаммага берилади...
Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:

- Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:

Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.
Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.
Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз.
P.S.: Ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаркат қилинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табассум қилинг. 😘
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА
#No_200
- Умида, Умида - ю, қизим - ховлиққанича Фарида кириб келди.
Ховлиқиб кириб келган Фаридани бақиришини кўрган қайнонаси кўзи олазарак боқди.
- Келинг қуда, нима бўлди тинчликми? ...
- Бало бўлди, дард бўлди. Сизларга берган гулдек қизимни нима қилдинглар? - бақириб кетди Фарида - Қани мени қизим? Чақиринг қизимни, қани деяпман сизга?...Чақиринг дедим!!!
- Вой Фарида, нималар деяпсиз? Сали ўзингизни босиб олинг. Биз нима қилибмиз қизингизга?...Гулдай яшаяпти - ю...Мана шундай уйларда - қўлларини икки томонга қулочлаб кўрсатди қайнонаси.
- Кўп гапирманг! Сизлар қизимни келин қилиб олаётганингизда ўқитамиз деган эдиларинг тўғрими?... Қани ўқитганларингиз? Ўғлингизни - ку айтмаса хам бўлади. Қизимни жонига кунда озор берар экан.
Етмаганига, хотинча топиб олганмиш, уйланиб олган эмиш.
- Вой, вой, вой, суф суфей. Бу гапларни қаердан олдингиз? - ролга киришди қайнонаси.
- Умида? Умида деяпман - бақира кетди Фарида.
Ичкаридан Умида югуриб чиқиб келди. . Айниқса ойисини кўриб кўзлари қувончдан порлаб кетди.
Умиданинг кўзларида бу сафар ишонч, мамнунлик порлаб турарди. Ич ичидан унинг олдига суянчиғи, онаси келганидан хурсанд бўлди. Онаси томон чопиб келди.
Фарида қизини қучоқлаб ўпди.
- Чиқ қизалоғим, нарсаларингни йиғиштир кетамиз бу уйдан!
Умида онасининг гапига тўсқинлиқ қилмади ва нарсаларини йиғиштиришга шайланди
- Нималар деяпсиз? Ундай қилманг қудажон, ўғлим яхши бола. Бўлган, бўлмаган тухматларга ишонаверманг....
Шу пайтгача гапиролмаган Умида ва нихоят гапиришга ойисининг олдида куч топди.
- Нималар деяпсиз?... Қанақа тухматлар? Хаммаси ростку, қанча мени эзғилаганларинг, ўғлингизнинг қилган хиёнати, хар доим калтак ейишларим нотўғрими?. Нега мунча ролга киришмасангиз?
- Вой, Умида ўзингизни босиб олинг қизим, нега энди ойингиз келганидан кейин тилингиз чиқиб қолибдими?- деди қайнонаси.
- Чиқади тилим, чиқмасинми?...
Кетаман ойим билан! - деди Умида ичидаги аламларини чиқариб - елкамни чуқури кўрсин уйингизни, сизларни хаётингизда яшайман деб, ўқишим қолиб кетди.Бир дунё оилавий вазифаларингизни бажараман деб соғлигимни кетгаздим. Яшамайман ортиқ бу ерда - Умида нарсаларини йиға кетди.
Фарида қизини ўзи яшаётган Азизнинг ховлисига олиб борди.
- Қизим, бошингдан шунча ташвиш ўтибди, бир оғиз айтмайсан - а?... - Фарида қизига мехр билан боқди
- Қандай хам айтардим....кечиринг ойижон мени. Кечиролсангиз кечиринг.
Мендай бебош, ақлсиз, инсофсиз қизингизни кечиринг ойижон. - деди йиғлаб Умида онасининг қўлларини ушлаб.
- Йўқ қизим, қўй йиғлама сен. Онанг эканман, сени хар доим кечираман, хар доим ёнингда бўламан. Контрактингни хам ўзим тўлайман! Хеч хавотир олма! Худо хохласа, ўқишингни давом эттирамиз. Хали хаёт олдинда. Ўйланма сен. Нима бўлибди у хиёнаткор. Сендақасига зор бўлади хали.
- Рахмат ойижон. Сиз келдингизу бағримга шамол тегди. Хар доим қамоқда ўтиргандек хис қилардим ўзимни. Дардимни кимга айтишни билмасдим.
Фарида қизини қучоқлади
- Вой мени қизгинамей....
Умида ўқишини давом эттиришини эшитиб ўзида йўқ қувонди. Агар яна озгина кечикса, ўқишдан хайдалиши турган гап эди.
Шу пайт эшикдан Азиз секин мўралади.
- Фаридахон, сюрприз - деди жилмайиб - ва эшикдан Умиджонни бошлаб кирди.
Умиджонни кўрган Умида қувонганидан кўзларига ёш келди
Укасини қучиб йиғлаб юборди.
Азиз буни кўриб Фаридага қараб:
- Мана , мен сизга айтган эдимку, болаларингиз бағрингизга қайтади деб - деди ва болаларга қараб - Қани болалар энди дастурхонга мархамат - дея уларни мехмонхонага бошлади.
Давоми бор ...

БУГУНГИЛАР
Калифорниянинг жазирама қуёши тафтида товланиб ётган икки биродар Ирвин билан Ливан оч бўридай соҳилда айланиб юрган аёллардан кўз
узмасди.
— Қалай, бўладими? — сўради Ирвин.
— Йўғ-а, жуда семиз экан, — деди Айван.
— Униси-чи?
— Ҳаддан ташқари озғин.
Ҳафсаласи пир бўлган Ирвин бир қултум пиво отишга улгурмаган ҳам эдики, Айван ҳайқириб юборди:
— Вой-бўй! Қоматингдан аканг! Ана у жононларни қара!
Бинафшаранг либосдаги икки сулув ўзини кўз-кўз қилиб йигитлар ёнидан ўтди.
— Қалай, бўладими? — сўради бири иккинчидан.
— Йўғ-э, умрида қиз кўрмаганга ўхшайди-ку булар, — лабини бурди малласоч қиз.
©Патрик Трэй

ИДРОК
Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди.
— Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", — дейди у.
Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди.
Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди.
Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин!.."
Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради.
©️ Сарвар РАҲИМИЙ

#No_201
Дона Шавкатнинг уйига кириб келар экан, ичкаридан Умиданинг овозини эшитди. Ха Умида Шавкатни кўргани келганди.
У Умидани кўриб хурсанд бўлиб кетди.
- Умида қизим келдингми? Қандайсан, Яхшимисан? - Дона Умида билан сўрашди - Нима гаплар? Ўзинг яхшими?.
- Яхшимисиз амма? - совуққина сўрашди Умида.
- Нима бўлди? Мунча кайфиятсизсан?...
- Тўғрисиямда амма? Эрга берар экансиз, бир оғиз суриштириб кўрмайсизларми? Нега суриштирмадинглар?...У хонадонда мен жаханнамда яшадим- ку..амма! - Умида биринчи бор аммасининг кўзига тик қараб гапирди
- Воой биз хам билмаганмизда...
- Ха, билмагансизлар, хаммасини ўша Маликага ташлаб қўявергансизлар.Мана нима қилди мени хаётимни - йиғламсиради Умида
- Қўй, қизим хафа бўлаверма, хали хаммаси яхши бўлади худо хохласа - таскин берди аммаси
- Умида тўғри айтяпти опа...Фаридага хам анча зуғум қилган эдик. Хаммамизга номаъқулчилик бўлди - деди Шавкат хаммасини тан олиб - Қизим, сен ойингни кўрадиган бўлсанг, ойингга рахмат айтиб қўйгин. Умиджон менга хар куни қараяпти. Шундай фарзандни тарбия қилибди.
Мен ўзим билан ўзим овора бўлиб, сизларга мехр кўрсатолмадим. Нима бўлганда хам, ойингни тарбиясини олган экансизлар, ойингга рахмат айт! Кечиролса, мени кечирсин!
- деди Шавкат хорғин охангда.
Ташқарига чиқар экан, Дона Умидани имлади.
- Нима бўлди амма? Дадамнинг ахволи яхшими? - сўради Умида.
- Ээй, бир нави, духтирлар дорини мунтазам ичсин дейди, амаллаб турибмизда. Кеча ногиронлик гуруппасини очириб келдим, иккинчи гурух берди. Бу ерда
Дадангдан хабар оладиган одам йўқ, Умиджон хам дадангга қарайман деб, ўқишларидан қолиб кетяпти. Иссиқ совуғидан хабар оладиган бирорта аёл керак деб, бир неча эшикка бош суқдим.Хамма ишлайдими деб сўрайди, хеч ким эрга тегишни хохламади. Нима қиларимни билмай қолдим Умида.
- Тўғри амма, мен хам хайронман. Лекин, Умиджонга тайинлайман қараб туради дадамга. Ўзим хам келиб тураман. Ўқишим тугашига бир йил қолди, шу бир йилимни битириб олай, ўзим келиб қарайман дадамга амма .
Ойим хам роса тайинладилар, дадангга қарагин деб.
- Бор бўлсин, Фарида хам бор бўлсин. Шу Онангга хам рахмат айтиб қўйгин. Мени кечиролмаса керак онанг, балки кечирар .- дея Дона ўйланиб қолди.
🌺🌺🌺🌺🌺
- Фаридахон? - эшикдан кириб келар экан Азиз Фаридани ахтарди.
- Азиз ака келдингизми? - Фарида дарров пешвоз чиқди.
- Бўлди, Умидани контрактини тўлаб, ётоқхонага жойлаштириб келдим.
- Азиз ака мунча яхшисиз - ее, барака топинг! Рахмат - Фарида ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди - Яхшиям сиз бор экансиз.
- Эх Фарида, нега сиқиласан? Мен сенга айтудим - у, сиқилмагин, хали хаммаси яхши бўлади деб, мена болаларинг хам қайтди. Хамма нарса ўз жойига келади.
- Тўғри айтасиз, сизга хам рахмат. Тўғрисини айтсам, мен ишонмагандим, хаётда бахтимизни ўғирлаб қўйишса, уни қидириб юраверар эканмиз ортидан. Аслида, ўғирланган бахтдан шунчаки воз кечиш керак экан. Оллохим бошқа тарафлардан хам иккинчи имкониятни яратиб қӯёр экан. Оллох яратган имкониятлардан биз фойдаланишимиз керак экан.
Тўғрисини айтсам, агар сиз бўлмаганингизда...мен мана шу Шавкат акани орқасидан бир умр қувиб юраверар эканман. Бир умр бахтни кўрмас эканман.
Сизга рахмат Азиз ака.
Лекин иккинчи имконият бахтсизлик ёки бахт олиб келади деб хеч ким кафолат бермайди. Тақдиримизда ёзилгани бўлади.
Шунчаки, бизга ёрдам қўлини чўзган, бизга иккинчи имконни бераётган Оллохга биз хам қўл чўзишимиз, ва имконни қабул қилишимиз керак экан.
Тўғриси, мен ишонмас эдим иккинчи бахтга, фақатгина шу ўғирланган бахтимни томоша қилиб юраверардим. Агар сиз бўлмаганингизда, хали хам ўғирланган бахтимни қидириб юраверардим. Бу ердаги иккинчи бахтимни кўрмас эдим.
Оллохимга минг шукрлар бўлсин.
Менга иккинчи имкониятни яратиб бергани учун.
Davomi bor

Azizlar #ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ asarini Inshaalloh bugun kechga tugatib tashlaymiz
Forwarded from Х.Ш.С.
Ассалом рахмате очдиз Фаридани эрини канча сукмокчи булдик ичимизга колди😂😂😂
Premyera🔥🔥🔥🔥
#АРОСАТИМ
Ertadan yangicha yo'nalishdagi asarni kutib qoling.... Ishontirib aytamanki davomi qanday bo'lar ekan? deydigan darajada qiziqtiradigan asar... Chunki bu yo'nalishda hali asar o'qimagansiz🥹

Фақат пул эмас, атрофдагилар ва эр-хотин муносабатларига ҳам ечим топасиз
Фақат шошилинг!!!
https://t.me/tillayeva_gullola_ubaydullayevna
ҚАНИ КИМ УЛГУРАДИ:@Gullola_psixolog_manager
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👆👆👆Сизларга бу псиҳологни тавсия қиламан. Бир суҳбатни ўзидаёқ кўпгина муаммолар ечимини билиб оласиз. Ишончли ва билимга бой инсон.
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ asari ohirgi qismlarini kutganlar bormi yoki kechroq tashlaymi