❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝
25.3K subscribers
351 photos
698 videos
13 files
427 links
Qiziqarli hayotiy voqealar, hikoyalar, asar va qissalar...


https://t.me/Saidora_reklama_hizmati

https://t.me/arzon_reklama_hizmatlari

Muallif bilan bog'lanish👇👇👇
@Saidora_hikoyalari_bot
Download Telegram
#ибрат

Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....

Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…

Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз билан ишланг ривожланинг, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг. Чунки олдинда ҳар бирини тўлови бор....

Ўзингизни кунингиз, вақтингиз ва умрингиз билан яшанг !

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:

https://t.me/Saidora_hikoyalari
🔥17👍13👏73🤷2
🌙 💐🌹Қадрдоним Жума муборак бўлсин!

💐🌹Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

🤲💐🌹Шундай улуғ ва савобли кунда сизга энг катта ажрларни, баракаларни тилайман!
👍11🔥1
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА


#No_104


Эрталабдан ишга келган Фариданинг олдига лобарант Наргиза ховлиқиб кириб келди.

- Фарида опа эшиттингизми?

- Нимани? - Фарида хайрон бўлди.

- Қизингиз ўқишга кирибди

- Ростанми? - Фариданинг хурсандлигидан кўзига ёш келди.
Репетиторга деб қизига берган пулларини эслади. Мехнатлари зое кетмаганини ич - ичидан англади.

- Фарида опа, дарров йиғлайсиз- а, - Наргиза Фаридага яқин келиб унинг кўз ёшларини қўллари билан артди - Йиғламанг, хамма билади, бу сизнинг мехнатларингиз махсули...қизингиз хам англаб етади бир кун..кўрасиз хали.. Қизингиз Умида контрактга кирган ўқитармикан Шавкат?
- Контpактга кирибдими? - ўйланиб қолди Фарида хам.

Фаридани барча ходимлар табриклашди. Фарида қизини соғинганди. Эшитиши бўйича қизи ўқишга кириши учун астойдил тайёргарлик кўрган.
"Қани энди қизимни қучоқлаб мен хам табриклай олсам" хаёл қилди Фарида.

- Фарида эшитишим бўйича болаларингиз билан кўришишингизга эрингиз тўсқинлик қилар экан - деди Наргиза секингина атрофга аланглаб - Ўғлингиз Умиджон мени ўғлим билан синфдош - ку,
ўғлингиз "Дадам ойим билан кўришсак бизни уришади, кейин пул хам бермай қўяди" дебди.

- Ха, пул билан алдаб юрибди болаларимни - хўрсинди Фарида.

- Хали катта бўлиб ақли киради, кўрасиз Фарида опа, қайтади болаларингиз - кўнглини кўтарди Наргиза.

Шу пайт эшик очилиб хонага қишлоқ идорасида ишлайдиган почта ходими кириб келди.

- Ассалому алайкум Фаридахон, яхшимисиз?

- Рахмат яхшиман..келинг - Фарида хайрон бўлиб саволомуз тикилди ходимга.

- Уйингизга бормай қўяқолдим. Сизга хат бор эди - сумкасидан конверт чиқариб узатди почта ходими.

. Ёзган аризасига биноан жавоб хати келганлигини Фарида дарров англади.

- Ха яна айтиб қўяверай, бу хатдан эрингиз Шавкат акага хам бердим.

- Рахмат - мийиғида кулди Фарида - собиқ эрингизга денг - Фаридага "эрингиз" деган сўзи ғашини келтирди.

- Ха тўғри собиқ эрингизга - почта ходими хам шу қишлоқдан бўлганлиги боис хаммасидан хабари бор эди. Шунинг учун ўз гапини ўзи тўғирлаб Фаридага қараб кулиб қўйди.

Хат ростдан хам фуқоролик судидан келган эди.
Фарида бориши керак бўлган санани кўрди.

- Фарида опа сиз берганмисиз? ёки....

- Мен бердим - шахдам жавоб берди Фарида.

- Боплабсиз лекин - Наргиза Фариданинг анча ўзариб, дадилланиб қолганини пайқади.

Фариданинг телефони тинмай жиринглаб сухбатни бузди.
Қўнғироқ қилаётган Шавкат эди..

Давоми бор.....
👍294🔥67😱281974🥰2🍾2🤷2🤔1
Ҳаётда ҳаммаси чиройли бўлиши иложсиз.
Нимадир барибир хунук бўлиб қолаверади.
Чиройлини  фарқлаш  учун ҳам нимадир хунук бўлиши керак-да...
👍164
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mana nimaga "Siqilma" taronasi ommalashib ketdi😢
👍32
Шайтонвачча дадасини уйғотяпти:
— Дада, туринг, одамларни йўлдан уришимиз керак.
Шунда шайтон дебди:
— Болам, ётиб ухла, одамларни интернет йўлдан уриб бўлди. Биз эртага бошқа иш топгани Россияга кетамиз...

https://t.me/Saidora_hikoyalari
😢68🔥17👍13🤷31🤔1
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_105



Фарида телефонини кўтармади. Қайта - қайта қўнғироқ бўлавергач, кўтаришга мажбур бўлди.

- Ало - деди - ю бошқа гап гапирмади.

- Нималар деб ёзиб бердинг судга? - Шавкат саломни хам нарига суриб.

- Борсангиз биласиз - Фарида хам бўш келмади.

- Агар болалардан умид қилаётган бўлсанг хомтама бўлма - тўнғиллади Шавкат - барибир сен билан яшамайди болаларим.

- Ажрашмоқчиман шунинг учун бердим - дадил гапирди Фарида.

- Яхши фикр - деди Шавкат хурсанд бўлиб - иложи бўлса биронтасини топиб уйдан кетсанг хам йўқ демайман.

Фарида Шавкатниг бу гапини кўтара олмай телфонини қизил тугмасини шарт босиб қўйди.

"Шунақаям ифлос бўладими одам" Фариданинг асаблари бузилиб, нафратланиб кетди.

Опаси Хилолага қўнғироқ қилди

- Опа яхшимисиз?

- Фарида тинчмисан? - сўради Хилола унинг овозидан бир нарса бўлганлигини сезиб

- Тинчман опа, суддан хат келди.. эртага боришимиз керак экан.

- Борамиз, нега ўйланяпсан? - сўради Хилола.

- Эрим телефон қилди опа - деди хавотирга тушган Фарида - Болаларни менга бермас эмиш.

- Эээ айтаверади, суд хал қилади хаммасини, ўйланиб сиқилавермагин энди.

- Опа Умида ўқишга кирибди - деди Фарида опасига хурсанд бўлганча

- Ха, эшитдим... лекин мен хурсанд бўлганим йўқ - Жахли чиқиб гапирди Хилола.

- Нега опа? ...


Давоми бор ...
🔥178👍134😱341312🥰9🍾2👏1
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА

Малика нозланиб Шавкатни юзини сийпаларкан унга оловли нигоҳда боқди.
-Менга ундай қарама, еб қўяман ҳозир - Шавкатнинг ҳирси ошди
-Эпласангиз енг, ҳозир сизга ўзимни ейишга тайёр қилиб арчиб бераман - Малика кўйлагининг тугмаларини оҳисталик билан еча бошлади...
Шавкат лаб учириб, Маликани қўлларини ушлаб тўхтатди:
-Менга арчиб беришгани эмас, ўзим арчганим ёқади!- дея унинг қўллари тугамаларни қолганлари томон йўналди...
🔥ҲАММА КУТГАН АСАР ЯНА ДАВОМ ЭТМОҚДА🔥🔥🔥
👍6212🤔63👏3😱2🤷2
#сарказм

Камбағалликни шунақа қисқартиришаётганга ўхшайди….

https://t.me/Saidora_hikoyalari
😢43👍12🔥621🤔1
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_106


Умида ўқишга кирганлигини эшитти- ю, хурсандлигидан бақириб юборай деди.Телефонини қўлига олиб дадасига қўнғироқ қилди.

- Дада мен ўқишга кирибман - Умиданинг кўзларидан беихтиёр ёш думалади.

- Табриклайман қизим, баракалла - Шавкат хам ич - ичидан қувониб кетди - Аммангга айттингми?

- Йўқ хали биринчи сизга қўнғироқ қиляпман дада. Фақат контракт асосида кирибман - да.

- Яхши унда ўзим айтаман, бугун сизларга ўзим байрам қилиб бераман.

- Дада? - Умида хорғин овозда гапирди.

- Ха қизим? - сўради Шавкат Умиданинг нимадир демоқчи эканлигини сезиб

- Халиги... ойимга хам айтайми?...- Умида дадасидан хайиқибгина сўради.

- Йўқ! - қатъий овозда гапирди Шавкат.
Умида жим қолди.

- Биласанми ойинг яна нима қилганини, айтайми?

- Нима қилибди яна? - Умида хайрон бўлиб сўради

- Яна судга берибди мени.
Дадасининг бу гапидан сўнг Умидада онасига нисбатан нафрат уйғонди.

Кечга аммасининг уйида хаммалари йиғилиб байрам қилишди. Безатилган дастурхонга Дона Малика ва қизини хам таклиф қилган эди.

- Умида баракалла қизим! - Дона Умидага қараб - дадангни мехнатларини, берган пулларини оқладинг

- Табриклайман Умидахон! - деди Малика хам Умидага табриклаш учун қўлини узатиб.
Умида истар истамас Маликага қўлини узатди.
Умида дадасини ундан қизғонарди, аммо буни очиқ ойдин хеч кимга билдирмас эди.

- Опа бир гап бор - гап бошлади Шавкат.

- Нима гап?

- Мени яна судга берибди Фарида? - Шавкат болаларини олдида ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга харакат килди.

- Нега беради? Нима керак экан унга яна?

- Менимча ажрашиш учун берган, менга шундай деди ўзи - Шавкат болаларига кўз қирини ташлади.
Умида ва Умиджон жим бўлиб катталарни сухбатига зимдан қулоқ солиб ўтиришарди.

- Биронтасини топгандир- да, бекорга берармиди..- Дона хам атайлабдан болаларга эшиттириб гапирди.

- Болаларни хам олиб боришим сўралибди хатда опа

- Болалар нима қилади судда? - хайрон бўлди Дона.

- Билмадим, менимча ўзига олмоқчи буларни - Умида билан Умиджонга шама қилиб гапирди Шавкат.

- Хаа, шунақа дегин - Дона Шавкатни имлашидан хаммасини тушуниб айёрликка ўтди - Менга қара икковинг хам эшитиб ол - болаларга қараб гапирди Дона - Эртага судда онам билан қоламан деб юрманглар тағин, тушундингларми?

Умида билан Умиджон бир - бирларига қаради.

Давоми бор....
👍220112😱70😢32🔥20😡12🤔7👏4🤷3💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Шанба тонги муборак бўлсин...

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!


ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
👍142
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_107



Фарида суд залига кирар экан, юраги тез тез ура бошлади. Аксига олиб Хилолани хам қайнонаси реонимацияга тушиб келолмаслигини айтиб қўнғироқ қилди.У ўғли Фарходжон билан бир чеккага бориб ўтирди.
Унинг рўпарасида хукм чиқарадиган судъя, чап томонида эса Шавкат совуқ нигох билан ўтирарди. Шавкатнинг ён томонидаги стулда болалари Умида ва Умиджон билан бирга қайнопаси Дона ўтирар эди.
Фарида болаларига қарар экан, аламидан кўзларига ёш келди.

- Давогар Фарида Жуманова судга қандай талаб билан мурожат қилгансиз? - судъянинг қатъий овози залда жаранглади.

- Фарида ўзида куч топиб сўзлай бошлади:
- Мен эрим билан ажрим талаб қилиб, болаларимни қайтариб олишни талаб қиламан! Улар менинг қўлимда тарбия топишлари керак.

- Нима сабабдан ажрашмоқчи бўляпсиз, аниқлик киритишингизни сўрайман.

- Эрим бошқага уйланиб олган, оила билан умуман иши йўқ.
Уйга хам келмай қўйган, мени иккита боламни хам ёлғон яшиқ тухматлар билан уйдан олиб чиқиб кетган

- Йўқ, хаммаси ёлғон - ўрнидан туриб шаллақиларча бақириб кетди Дона - ўзини ўйнаши бор, ўйнашлари билан учрашиб юради, бунга мана болалари хам гувох!

Судъя болғачаси билан столни қаттиқ таққиллатди.

- Тинчлик сақлансин, бетартиблик қилсангиз залдан чиқариб юбораман хозир. Донага қараб:
- Сизга сўз берилгани йўқ! Жим ўтирмасангиз чиқиб кетинг мархамат!...
Хамма бирдан жим бўлди.

Судъя Шавкатга қараб савол берди:
- Жавобгар Шавкат Жуманов, сиз бу даво бўйича нима дейсиз?


Davomi bor
😱194👍125😢4717🔥12🤷6🎄2👏1🍾1
#Oila

Erkak kishi to lazzatli taom pishiradigan xotinga uylanguncha bilimli-ziyoli ayolni maqtab yuradi.

©️Ayman Yog‘iy
🔥22👍10😁6🥴3🤔2💯1
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА

Малика нозланиб Шавкатни юзини сийпаларкан унга оловли нигоҳда боқди.
-Менга ундай қарама, еб қўяман ҳозир - Шавкатнинг ҳирси ошди
-Эпласангиз енг, ҳозир сизга ўзимни ейишга тайёр қилиб арчиб бераман - Малика кўйлагининг тугмаларини оҳисталик билан еча бошлади...
Шавкат лаб учириб, Маликани қўлларини ушлаб тўхтатди:
-Менга арчиб беришгани эмас, ўзим арчганим ёқади!- дея унинг қўллари тугамаларни қолганлари томон йўналди...
🔥ҲАММА КУТГАН АСАР ЯНА ДАВОМ ЭТМОҚДА🔥🔥🔥
👍1473
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_108


- Хақиқатдан хам хотинимни ўйнаши бор, уйга кеч келарди, сабабини сўрасам, доим мен билан уришгани уришган эди.

Фарида чидаб туролмади.
- Ёлғон..ёлғон айтяпти, мени хеч қандай ўйнашим йўқ! - Шавкатга қараб - Нега ёлғон гапиряпсиз? ..

- Агар хозир тартиб сақламасангиз, яна бир ойлик танаффуз бериб юбораман - Судъянинг жахли чиқди.
Шавкатга қарата:
- Фуқаро Шавкат Жуманов сиз Фуқаро Фарида Жуманова билан ўртадаги никох шартномасини бузилишига розимисиз?

- Розиман - ўйлаб хам ўтирмай жавоб берди Шавкат.

- Сизчи? Фарида Жуманова эрингиз Шавкат Жуманов билан ажрашишга розимисиз?

- Розиман - Фариданинг овози қалтираб чиқди.
Хакамлар бир оздан сўнг суд қарорини эълон қилишди.
"Фуқаро Шавкат Жуманов ва Фуқаро Фарида Жуманова ўртасидаги никох расман бекор қилинди"


Судъя хужжатларга кўз югуртирди.

- Энди ўртадаги мол мулкни тақсимлашга келишиб олиш муаммосини ечишимиз керак.

Бир оз таннафуздан сўнг суд яна давом этди
- Одатда, қонунга кўра, эр- хотин ажрашиб кетадиган бўлишса, ўртадаги мол - мулк бўлиниши керак - судъя хужжатларга кўз югуртирар экан, Шавкатга юзланиб деди:
- Сизда уй билан бирга Дамас автомашинаси хам бор тўғрими?
Шавкат "Тўғри" деб бош силкади.
- Энди эр -хотин келишиб олишингиз керак.Уйни тенг ярмини хотинингизга беришингиз керак ёки машинани берасизми?
- Нега уйни берар экан - бақира кетди Дона - Укам у уйни қураман деб эзилиб кетган, уйда хаққи йўқ уни...

Фарида хам жим туролмади.
- Мени хам пулим кетган уй қурулишига, уйни бермайман!

- Эртага ўйнашларини олиб кирволади бу уйга - шаллақилик қила бошлади Дона яна.

- Одоб сақлашингизни талаб қиламан, акс холда суд залидан чиқазиб юбораман - судъя болғачаси билан столни қаттиқ урди.
Шу пайт Фариданинг қулоғига адвокат "Синглим тортишманг, хар бир гапингиз ўзингизга қарши ишлаши мумкин" деб шипшиди.
Фарида жим бўлди.
- Унда Дамасни хотинингиз номига расмийлаштириб беришингиз керак бўлади.

- Йўқ! - деди яна Шавкат қатъий охангда


Давоми бор ...
🔥208👍173😢6318😱18👏9🤔7🤷1
#ибрат

Атир солинган шишачам тушиб кетиб синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан.

Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади. Ишон, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади, фикрлашинг ўзгаради.
Демак, қалбинг синса ёки синдирилса хафа бўлма, Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қилаяпти.
"Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар қилар".
35👍35🔥9💘1🤷1
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_109


- Йўқ! Машинани хам беролмайман, бу менинг тирикчилигим...шу Дамасдан пул топаман. Уйни берсам... эртага бирортасини олиб кириб яшайдиган бўлса болаларим кўчада қолса - чи?...

Фарида ўйланиб қолди. Агар шу болалари бўлмаганда унга шу уй хам керак эмас эди.
- Унда уйни сотиб пулини ярмини хотинингизга беришингиз керак бўлади - деди судъя Шавкатга қарата.

Уй бўлиниб сотиладиган бўлса болалари кўчада қолишини ўйлаган Фарида судъяга юзланиб гапиришга изн сўради.
Судъя "Гапиринг" дегандей бош ирғади.
- Менга аслида уйнинг хам қизиғи йўқ - Фарида бир оз тин олди - Менга болаларимнинг келажаги мухимроқ, шунга агар рози бўлишса... уйни ўғлим Умиджоннинг номига ўтказиб беришса, мен уйдаги улушимдан воз кечишга хам тайёрман.
Фариданинг бу гапини эшитган Шавкатнинг юзини хурсандчилик эгаллади. Ўзининг улушидан осонгина воз кечишини кутмаган Шавкат:
- Мен розиман - деди шартта.

Судъя хам Фариданинг бундай химматидан лол қолди.
Чунки кўпгина ажрашаётган аёллар ичида бундай матонатли аёлни кўрмаган эди.
- Фақат... - деди Фарида чуқур ўйланиб, уйни хужжатлари то ўғлим Умиджон вояга етгунча менда туради, ўғлим уйлангач, хужжатларни ўзим қўлига топшираман.
Шавкатни афти бужмайди, аммо ноилож "Розиман" деб бош ирғади.

Фариданинг юраги тобора дукурлаб урарди.
Судъя гап бошлади:
- Одатда, қонун бўйича ўн ёшдан ошган болаларнинг фикри инобатга олинади. Болаларга тайзиқ ўтказмаган холда, улардан ким билан қолиши сўралиши керак. Буни болаларнинг ўзидан сўраб кўрамиз - судъя болаларга юзланди.
Биринчи бўлиб Умиджонга савол берди:

- Умиджон, айтчи сен ким билан қолмоқчисан?

Умиджон ерга қараб бир оз жим турди.Сўнгра олдида турган дадасига қаради, ва секингина:

- Дадам билан - деди паст овозда.

Фарида қотиб қолди. Ичидан бир нарса узилгандек бўлди.

Суд залидан пашша учса хамма эшитадиган сукунат хукм сурарди. Фарида нафасини ичига ютиб қизига умидвор қаради.
Хеч бўлмаса Умида онасини танлармиди?...

- Умида, сенчи? - судъя қизга қараб мулойимроқ овозда сўради


Davomi bor....
😢238👍132😭51🔥3317😨1071😱1💋1🤷1