❤️SAIDORA❤️ HIKOYALARI📝
11.7K subscribers
270 photos
417 videos
9 files
385 links
Qiziqarli hayotiy voqealar, hikoyalar, asar va qissalar...


https://t.me/Saidora_reklama_hizmati

Muallif bilan bog'lanish👇👇👇
@Saidora_hikoyalari_bot
Download Telegram
Azizlar tushuning asarni yozish oson bo'lmadi, to'g'risi adminim telga ko'chirib berdi menga.... Ko'pchilik pullik kanalda to'lig'i bormi deb so'rayapti xohlovchilar adminim bilan bog'lanib olishi mumkin. Bu yerda bitta meni emas ko'pchilikni mehnati bor to'g'ri tushuning

#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ ni To'lig'ini so'raganlar uchun👇
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
Azizlar tushuning asarni yozish oson bo'lmadi, to'g'risi adminim telga ko'chirib berdi menga.... Ko'pchilik pullik kanalda to'lig'i bormi deb so'rayapti xohlovchilar adminim bilan bog'lanib olishi mumkin. Bu yerda bitta meni emas ko'pchilikni mehnati bor to'g'ri tushuning

#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ ni To'lig'ini so'raganlar uchun👇
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
🌼🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 🌹🌼

🌼🌹 Аллоҳни сизга берганига розилик билан ҳаёт зийнатланади!

🌹☺️ Табассум билан муаммолар енгиллашади!

🌼📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади!

🌹🤲 Дуо билан мушкуллар осон бўлади!

🌼🌞 Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🤲

🌹☀️ Кунингиз хайрли барокатли, энг муҳими дунёю,охиратингиз учун фойдали ўтсин!🤲
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_95



Фарида ўғлини олиб тўғри шахар Биринчи Тез ёрдами марказига борди.
Бахтига врачни олдида хеч ким йўқ экан. Оёғидаги гипсни олдириб ташлади.

- Яхши битибди, лекин вақтидан олдинроқ олдирдингиз гипсни, ёрилган жойи кейинчалик сал сали оғриқ бериб туриши мумкин, - деди врач Фаридани оёғини тешиб кўрар экан - Энди бемалол ишга чиқсангиз бўлади.Лекин бирданига кўп юрманг, эхтиёт қилинг

Фарида оёғидаги гипсдан қутулганига шукр қилди.

- Ойи қорним очди - Фарҳоджон кўчадаги бекат ёнида сотилаётган иссиққина перашкини кўриб Фаридани кўлини ушлаб ўша ёққа томон тортди.

Фарида сумкасини титкилади. Ёнида йигирма минг пули бор экан холос. "Етармикан пулим" ўйлади ичида Фарида.
Таваккалл қилиб уч дона перашки олди.

- Сиздан ўн икки минг - сотувчи Фаридага перашкиларни узатар экан.Фариданинг кўнгли ёришди " Ха етади экан қолган пулимги уйга етиб оламан.

🌺🌺🌺🌺🌺

Уйга етиб келган Фарида қарз сўраш учун опаси Хилолага қўнғироқ қилди.

- Ассалому алайкум опа яхшимисиз? Уйдагилар поччам, болалар яхшими?

- Фарида, ўзинг яхшимисан? Бора олмадим, ташвишлар билан...соғлигинг яхшими? - хол ахвол сўради Хилола хам.

- Яхшиман опа...хозиргина оёғимдаги гипсни олдириб келдим - Фарида гапни нимадан бошлашни билмади

- Хали бир ой бўлмади- ку, бир икки хафта бормасмиди? - хайрон бўлди Хилола.

- Доктордан илтимос қилдим опа..сиқилиб кетдим..тўғриси...

- Нега сиқиласан, бекор қилибсан - да, энди ўзингни эхтиёт қил хўпми? Камроқ пиёда юр - насихат қилди Хилола.

- Халиги опа...- нима дейишни билмай чайналди Фарида - менга ойлик олгунимча... уч тўрт сўм қарз бериб туролмайсизми?...
Болничний пулим хам тушиб қолса керак. Албатта қайтариб берардим.

- Бераман синглим бераман, нега аввалроқ қўнғироқ қилмайсан? - дакки берди Хилола - Пластигингни ташлавор хозир поччанга айтаман сенга ташлаворади.
Фарида ўйланиб қолди "Опамда пул нима қилсин, ишламаса бир ерда. Энди поччамга хам юк бўлдимми"

- Опа рахмат...албатта қайтараман.
Гўшакни қўйар экан Фарида ўзининг ахволига ўзи ачиниб кетди. "Ўла Фарида шу ахволга хам тушиб қоласанми" Шу тобда Шавкатга Россияга кетиши учун ечиб берган тиллалари ёдига тушди. " Ха сотсам анчагина пул бўларди, онамдан қолган эсталик эди- я, буюрмасин илохим"
Фарида телефонини олиб, Шавкатни рақамини ахтара бошлади...


Давоми бор....
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ асари 200 қисмдан иборат тўлиқ ҳаммасини бир нафасда ўқишни истовчилар учун
15ming
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_96


Фарида Шавкатни рақамини теришга - терди- ю, ўйланиб қолди. "Қўй Фарида" деди ўзига ўзи "Шунга паст кетиб ўтираманми, жоним омон бўлса тилла топилади". Шуларни ўйлаб телефонини жойига қўйди хамки, телефони жиринглаб қолди.
Қараса опаси:
- Ало Фарида пластигингга пул ташлаворибди поччанг, қайтариб бермай қўяверсин деди, ишлатавер синглим - Хилола хурсанд бўлиб гапирди

- Вой, рахмат опа - Фарида қувониб кетди - Йўғе, ишга чиқволай албатта қайтараман.

Фарида уйига бозорлик қилиш учун кийиниб, Фарходжонни ташлагани қўшниси Сохиба холаникига чиқди.

- Сохиба холаа?...- чақирди Фарида дарвозадан мўралаб.

- Келавер Фарида сенмисан? - ичкаридан Сохиба холанинг овози эшитилди.

- Ассалому алайкум хола - Ўғлини етаклаб кириб борди Фарида.

- Кел,Фарида..энди чиқмоқчи бўлиб тургандим сеникига

- Хола, рўзғоримда хеч вақо қолмабди, ўшанга бозорга бориб келай дегандим, шу Фарходжонга қараб туролмайсизми?....

- Майли, ўзи зерикиб ўтиргандим - Сохиба хола Фарходни қўлидан олди - Мени полвоним, энди сени соғиниб олдингга чиқиб кетаётган эдим.

- Майли, хола рахмат яхши ўтиринглар - Фарида ўғлини ташлаб бозорга йўл олди.


🌺🌺🌺🌺🌺

Рўзғорга керакли нарсаларни олган Фариданинг сумкаси анчагина оғир бўлди.

Фарида машинани ичкари кўчага олиб кириб қўйишни шафёрдан илтимос қилди.

Аксига олиб шафёр хам ичкарига кира олмаслигини рўкач қилди.

Кўча бошида оғир сумкалар билан тушиб қолишга мажбур бўлган Фарида, ноилож секин - секин юра бошлади.

Йирирма метр юрар юрмас оёғига юк оғирлиги тушиб синган оёғи оғрий бошлади.

"Камроқ картошка пиёз олсам бўлар экан" ўйлади Фарида ичида.
"Биронта машина хам кўринмайди- я, рўзғор " ғор" деб шуни айтишса керак- да"

Фарида Оёғининг оғриғига чидаб, секин - секин юра бошлади.
Шу пайт узоқдан Дамас автомашинаси кўринди. Фарида Дамасни кўриб аввалига хурсанд бўлди, аммо ичида шубха уйғонди.
"Эримни Дамаси эмасмикан?" хаёл қилди Фарида
Ха у адашмаган эди. Яқинлашган Дамас Шавкатники эди.
Фариданинг кўзи Шавкатни ёнидаги ўриндиқда ястаниб ўтирган Маликага тушди.
Не кўз билан кўрсин - ки....


Давоми бор ..
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ асари 200 қисмдан иборат тўлиқ ҳаммасини бир нафасда ўқишни истовчилар учун
15ming

https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
Rahmat sizga asar yoqqanidan hursandman❤️❤️❤️
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_97



Орқа ўриндиқда эса ўзининг болалари Умида ва Умиджон ўтирарди. Шавкат хам Фаридани кўрди- ю, кўрмасликка олди ўзини. Дамас бир зумда олдидан ўтиб кетди. Фариданинг оёқлари тугул қўллари хам бўшашиб жойидан қимирлай олмай қолди.
"Оллохим бу азоблар менга нима учун" унсиз йиғлади Фарида.
"Мени устимдан кулгандек ўтиб кетишдими улар?...Қайси гунохим учун жазо бу Художон" Фариданинг
қўллари қалтираб Сохиба холага қўнғироқ қилишга мажбур бўлди.

- Ало , ха Фарида келиб қолдингми? - деди гўшакни кўтарар экан Сохиба хола.

- Хола илтимос...кўча бошига келинг... - зўрға гапирди Фарида.

- Вой тинчмисан?..Хозир бораман - Сохиба хола бир нарсани сезгандек гўшакни қўйиб кўчага қараб чиқди.

Тамомила холдан тойиб қолган Фаридани кўриб эси чиқай деди.

- Вой Фарида- еей мазанг бўлмаса бориб нима қилардинг бозорга? - деди сумкаларни қўлига олар экан Сохиба хола - Нега рангинг оқариб кетган яхшимисан?

- Яхшиман хола, узр сизни хам овора қилдим - бемажол қолган Фарида зўрға гапирди.

Базўргина уйига етиб келган Фарида хеч нарсага қарамай ўзини тўшакка отди.
Бошига қаттиқ оғриқ туриб, кўнгли бехузур бўлди.
Сохиба хола унинг рангини кўриб қўрқиб кетди.

- Фарида, сенга нима бўлди? - тепасига келиб секингина сўради

- Хола, мазам бўлмаяпти.. - дея олди Фарида.

- Дўхтир чақирайми? - қўрқиб кетган Сохиба хола телфонга ёпишди

- Йўқ, хола...опамни чақиринг

- Фарида сенга нима бўлди кўзингни оч...




Давоми бор....
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ асари 200 қисмдан иборат тўлиқ ҳаммасини бир нафасда ўқишни истовчилар учун
15ming

https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
https://t.me/hikoyani_sotib_olaman
Айрим обуначиларимиз шунча огоҳлантиришимга қарамасдан муаллиф меҳнатини ҳурмат қилмасдан асарни давомини ёзиб ўтирибди ўқиётган одамга қизиғи қолмайдику, масалан менга кўраётган сериалимни нима бўлиши айтилса уммуман кўргим келмай қолади....
Шу каби тушунмайдиган айрим обуначиларимиз учун камментни ёпаман
Asar mutlaqo bepul har kuni 3 qismdan tashlab boriladi sotilayotgani sababi adminlar mehnati uchun, kutishga sabringiz chidamasa bir nafasda o'qish imkoniyatini beradi
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_98


Тез ёрдам етиб келиб Фариданинг қон босимини ўлчади.

- Опа қон босимингиз кўтарилибди - деди тез ёрдамдан келган врач - хар доим шунақа кўтарилиб турармиди?

- Йўқ - бош чайқади Фарида - Доим паст давленияда юрардим.

- Опажон бирор нарсага сиқилдингизми? - сумкадан дориларни олар экан - Хозир укол қиламан яхши бўлиб қоласиз.

Фарида уколдан кейин анчагина ўзига келди. Сохиба хола вахима билан чақирганми?...Хилола бир зумда иззиллаб етиб келди.

- Фарида, яхшимисан синглим сенга нима бўлди?

- Нимадандир сиқилган кўринади, қон босимлари анча кўтарилибди - деди фелдъшер сумкасини йиғиштириб ёпар экан - уколдан кейин анча яхши бўлдилар.

- Рахмат анча яхшиман - Миннатдорчилик билдирди Фарида хам.

- Майли биз борайлик, ўзингизни эхтиёт қилинг - шундай деб улар чиқиб кетишди.

Хилола тез ёрдамни кузатиб қайтар экан Фаридага қарата:
- Нега сиқиласан? Нима бўлди яна - деб сўради.

Фарида гапни нимадан бошлашни хам билмай индамади.

- Аввалги куни Шавкат, жавобингни бердим дебди, шундан бери сиқилиб адо бўлди бу - Фаридани ўрнига Сохиба хола жавоб берди.

- Эээ, бўлди- да энди...сиқилганинг билан бирор нарса ўзгариб қоладими? - жавраб кетди Хилола - сен бу ерда сиқилиб ўзингни еб ўтиравер, улар юраверсин ялло қилиб...сен хам бир марта келасан дунёга яшашинг керак тушундинми?

- Опа, мен эримдан хеч нарса умид қилмаяпман - зорланди Фарида хам - Менга бошқа нарса алам қиляпти. Боя бозордан келаётгандим, йўлда эримни Дамасини кўриб қолдим.Сумкаларим оғирроқ бўлгани учун кўча бошида бир пас дам олиб тургандим.

- Хўш кейин нима бўлди? - қизиқсинди Хилола.

- Анов ойимчани олдига ўтқазиб олган...орқада эса...- Фарида яна асабийлаша бошлади - Орқа ўриндиқда эса мени иккита зўрға худодан тилаб олган ўша болаларим ўтирибди.

Хилола хам бир зумга жим бўлди. Ўзини синглисини ўрнига қўйиб кўрди, ичидан "дод" деворгиси келди. Аммо Фаридага далда бўлиш кераклигини тушуниб етди.

- Менга қара, сиқилма, кўрасан неча кун сиғдирар экан болаларингни ўша мегажин - кўнглини кўтаришга харакат қилди у - эрталабга тайёр бўлиб тур, судга бериб келамиз. Бўлди энди ажрашасан, ажрашишга ариза хам ёзасан!

- Эй садқаий эр кетсин, мен бўлганимда бир кун яшамасдим бунақа эр билан - Сохиба хола хам гапира кетди - Одамзот бундай ўзгаришиши энди кўришим, шу Россиядан айниб келди ўзи бу Шавкат.

Фарида хам барчаси тугаганлигини англаб етди.

- Хуллас эртага тайёр бўл бирга борамиз - Хилола синглисига ич ичида рахми келди.

Давоми бор....
#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_99


      Тонгда уйқудан уйғонган Фарида  анча тетик уйғонди.Бомдод номозини ўқиб, Оллохдан ёмонликлардан панох беришини сўраб илтижо қилди.
Нонушта тайёрлаб ўғли Фарходни уйғотди.

- Ойижон - кулиб кўзларини очган ўғлини кўрган Фариданинг кайфияти кўтарилди.

- Полвоним турақол дарсга борасан

Ўғличаси дарсга анча қизиқиши бўлганлиги учун дарров ўрнидан турди.

Фарида ўғлини кўшимча дарсга ташлади - да, Хилолага қўнғироқ қилди.

- Опа, келасизми? Мен тайёрман.

Хилола хам узоқ куттирмай дарров етиб келди.

Опа - сингил туман фуқаролик судига етиб боришди. Навбат кутиб ўтиришди.
Қўлига бир даста хужжатларни кўтариб олган Фарида хаёжонланганидан қўллари қалтирарди. Ва нихоят уларга хам навбат етиб келди шекилли, ичкаридан "Киринг" деган овоз эшитилди.
Улар хонага бирин - кетин кириб боришди.

- Ассалому алайкум - Хилола дадилгина салом берди.

- Ваалайкум ассалом - кўзойнагини салгина кўтариб қаради суд ходими - Кечирасизлар..ўзи ким бермоқчи аризани?

- Мен - секингина жавоб берди Фарида

- Унда, сиз чиқиб туринг - Хилолага қараб мурожат қилди ходим.

Хилола  Фаридага " Дадил бўл" дегандай бир қаради - да, ташқарига чиқиб кетди.

-  Мархамат, синглим ўтириб олинг  - деди ходим  стулни кўрсатиб Фаридага - Нима масала бўйича келдингиз?

- Эрим билан ажрашмоқчиман, ариза ёзгани келдим - ўйлаб хам ўтирмай шарт гапирди Фарида хам.

- Синглим, ажрашиб кетиш дегани ўйинчоқ эмас, болаларингиз борми?

- Ха, бор - Фарида суд ходим нинг гапига хайрон бўлиб

- Нима сабабдан ажрашмоқчисиз? - сўради ходим

"Вой бўў жуда эзма эканку" ўйлади Фарида ичида.

- Нима? Хаммасини айтаверайми?
- Фарида хайрон бўлиб сўради

Davomi bor
#ЎҒИРЛАНГАН_БАХТ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

#No_100


- Ха, синглим айтаверинг, билишим керак- ку ажрашишингиз сабабини.
Шу онда ходимнинг телефони жиринглаб сухбатни бузди.

- Ало, эшитаман? - жавоб берди  ходим телефонига - Ээ, ўртоғ сенмисан...киравер

Эшик очилиб  гавдали, истарали бир киши кириб келди.

-  Саломлар энди ўртоғ қандайсан?
Улар бир- бирлари билан анчадан буён кўришмаган дўстлардек сўрашишди.

- Узр ўртоғ, вақтим сал тиғиз эди кириб келавердим - хижолат бўлиб Фаридага хам бир қараб, "кечирасиз синглим" деб қўйди

- Карасам навбат кўп экан, шунга қўнғироқ қилавердим - да, ўртоғ.
Ўша сенга айтган масала бўйича келгандим - деди келган киши

- Тўхта, ўртоғ энди бундай қиламиз, хозир ташқарига чиқсанг, яна навбат кутасан... шунга...бу ёққа юр.. - ичкаридаги  яна битта хонани эшигини очиб ўртоғини шу хонага бошлади - сен кириб шу ерда  кутиб, ўтириб турасан энди.
Мен бу  синглимни аризасини қабул қилиб олай.

- Гапираверинг, сиглим - хонадан чиқиб яна Фаридага мурожат қилди суд ходими

Фарида бир чеккадан бошидан ўтган воқеаларни хаммасини айтиб бера бошлади.
То эрининг Россияга кетганидан бошлаб, болаларини уйдан олиб чиқиб кетганигача гапириб берди.

Суд ходими Фариданинг гапларини эшитган сари тепа сочи тикка бўларди.

- Хаа, синглим тақдирингизни битта китоб қилса бўлар экан, эрингиз яхши инсон эмас экан лекин.

- Болаларимни қайтариб олишим учун нима қилишим керак? - Фарида ходимга умид билан қаради.

- Хозирча бир нарса дея олмайман, лекин аслида  бола она билан қолиши керак, болаларингизни танловига хам боғлиқ бу нарса -тушунтирди ходим.

- Мен болаларимдан айрилиб яшолмайман, уларни ўн йил кутиб яшаганман ахир - зорланиб гапирди Фарида.

- Синглим, хавотир олманг, аризангиз кўриб чиқилади. Сизга ўзимиз хабар берамиз.
Менга қолса хаммасини сиз томонга ижобий хал қилиб берардим.

- Рахмат.

Фарида хонадан чиқиши билан анчагина кутиб турган  Хилола  Фаридани энсаси қотиб қарши олди

- Нима бало достон ёзиб чиқдингми? Кириб кетганингга бир соат бўлди - я ....

- Ха достон ёздим - кулиб жавоб берди Фарида хам  - сўради мен айтавердим хаммасини

- Сендан олдин кирганлар узоғи билан ўн минутда чиққанди  лекин - хазиллашиб кулди Хилола хам

- Ха ўтирдим...дардлашиииб, "эшитаман гапиринг" деди - жилмайди Фарида - мени хам эшитадиган одам боракан - ку, деб гапиравердим.

Опа - сингил бир - бирига хазил қилиб қотиб кулишди

- Менга қара, битта киши кириб кетганди - қошларини учирди Хилола - Ўша қайтиб чиқмади, негаа?....


Давоми бор ...