🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
7.39K subscribers
761 photos
250 videos
2 files
187 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
Солиҳ салафлардан бирлари айтадилар: То ўзингизнинг гуноҳингиз кечирилганини билмагунингизча, бировни гуноҳи билан айбламанг!

Ҳеч биримиз гуноҳимиз кечирилганини билолмаймиз. Бу фақат Қиёмат куни маълум бўлади.
Демак.....🤌

@saidniyozsholikor
Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!

Жалолиддин Румий

@saidniyozsholikor
Масжидга кирганда ӯқиладиган дуо

Ассалому алайкум! Масжидга кирганда o‘қиладиган дуо ва намоз ҳақида айтиб берсангиз илтимос!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثُمَّ لِيَقُلِ اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ
فَضْلِكَ.
رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
  

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра:
«Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», десин.
Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», десин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аввало ҳадиснинг ровийcи Абу Усайд розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик.
Абу Усайд куняси билан машҳур бўлган бу саҳоба Абдуллоҳ ибн Собит ал-Ансорийдирлар.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматкорларидан бўлганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда масжидга кириш ва чиқиш одоби ҳақида сўз бормоқда.
1. Масжидга кирадиган одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ассалому алайка йаа Расулаллоҳ», деб салом бериши керак.

2. Шу билан бирга, масжидга кираётиб: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика» – «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин» деган дуони ўқиш керак.

3. Масжиддан чиқаётганда эса «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика» – «Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман» деган дуони ўқиш лозим.

Олдин билмаган бўлсак, энди билиб олдик. Доимо ушбу дуоларни  ўқиб юрайлик. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). 
Намозхон масжидга кирганида агар фарз намозлари адо этилмаётган бўлса, масжид билан саломлашиш ниятида ўқийдиган намози «таҳийятул масжид» дейилади.
Бу намозни икки ёки тўрт ракат ўқиса бўлади. Афзали тўрт ракат ўқишдир. Агар масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса, таҳийятул масжид намозини шу суннат ёки фарзларга қўшиб ният қилади. Шу билан у суннат ва ёки фарзга қўшиб таҳийятул масжидни ўқиганлик савобини олади.
Аммо ниятни қилмай, суннат ёки фарзнинг ўзини ўқиса, ундан таҳийятул масжид намозини ўқиганлик савобига эришмайди. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин», деганлар» (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган).
Бу икки ракатли намоз «таҳийятул масжид» (масжид саломи) намози дейилади.

Шофеъий ва ҳанбалий мазҳабида таҳийятул масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз ўқиш макруҳ ёки имом хутба ўқиётган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади.

Моликий ва ҳанафий мазҳабларида эса, имом хутба қилаётган бўлса, таҳийяти масжид ўқилмайди.
Шунингдек, ҳанафий мазҳабида намоз ўқиш макруҳ пайтларда ҳам таҳийятул масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни ўқисаю, таҳийятул масжидни ўқишни ният қилса, таҳийяти масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.
Бу намознинг ҳукмидан Масжидул ҳаром истисно қилинган. Бу масжиднинг таҳийяти тавоф билан бўлади.
Масжидга кирганда бирор узр билан таҳийятул масжид намозини ўқий олмаса, «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

@saidniyozsholikor
☝️Чивинлар шерга кўп рўбарў бўлишади, унга озор беришмоқчи бўлишади, лекин шер бунга эътибор бермайди, унга қарамайди ҳам, чунки у ўз мақсадлари билан оворадир...

@saidniyozsholikor
Аллоҳ севган қулининг қалбини, бошқа севган қулининг қалби билан бирлаштиради.

Кийган кийимингиз эмас, кўтариб юрган ахлоқингиз гўзал бўлсин..

Инсоннинг бандалиги шундаки, дард чекканда чиқарган сабоқлари дарддан фориғ бўлгач унутилиб кетади.

☝️Аллоҳ бирлаштирган қалбларни, инсонлар айиролмас..

@sadniyozsholikor
“Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга...”, (Тавба сураси, 60-оят).
Фақир ва мискиннинг фарқи

Фақир -  бирон нарсаси бўлмаган, мискиндан ҳам ҳожатмандроқ бўлган киши.
Мискин – баъзи нарсаси борку, лекин яшаши, ҳолига етарли эмас, фақирдан кўра аҳволи дурустроқ бўлган киши.
Аллоҳ таоло айтади: “Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемаларни тортиб олаётган эди”, (Каҳф сураси, 79-оят).
Бу ўринда Аллоҳ таоло уларни ўз кемалари бўлсада, мискинлар деб атади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида дердилар: “Аллоҳим, мискин ҳолда яшатгин ва мискин ҳолимда вафот эттиргин!”. Шу билан бирга у зот фақирликдан, камбағалликдан паноҳ тилардилар: “Аллоҳим, мен Сендан фақирликдан паноҳ тилайман”.
Фақир ва мискин агар иккиси жам бўлса, ажралади. Агар ажралса, жамланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: “Бас, улардан енглар ва бечора, фақирларга ҳам егизинглар”, (Ҳаж сураси, 28- оят).

Suxrob_Salohiddin

@saidniyozsholikor
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бадгумонликдан сақланинглар, чунки энг ёлғон сўз – гумондир. Кавлаштирманглар, жосуслик қилманглар, бир-бирингиз билан кимўзар қилманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингиздан юз ўгирманглар. Биродар бўлинглар, Аллоҳнинг бандалари!».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

@saidniyozsholikor
Тўрт илоҳий ваъда

ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, сизларга ижобат қилурман” (Ғофир сураси, 60-оят).

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ
“Мени ёд қилинглар ва Мен ҳам сизларни ёд қилурман” (Бақара сураси, 152-оят).

لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ
“Агар шукр қилсанглар, сизларга,  албатта, зиёда қилурман” (Иброҳим сураси, 7-оят).

وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
“Улар истиғфор айтиб туришар экан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).

@saidniyozsholikor
Хива шаҳар "Саидниёзшоликор" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓 4-Шаъбон дан. 10-шаъбон гача 1444  ҳ.й

24.02.2023 дан. 02.03.2023 гача

🌃  ТОНГ 06:11 🕰

🏙  БОМДОД - 06:55  🕰

🌇  ҚУЁШ - 07:33  🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 17:10 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 18:55 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 20:10  🕰

“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоха сураси 132-оят

Якинларингизга хам эслатинг!•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

  Каналимизга обуна булинг ва
дустларга улашинг.
👇👇👇👇👇👇👇
@saidniyozsholikor
Маҳзунлигингиз ҳақида ёзманг! Уни бошқага сездирманг! Одамларнинг нигоҳи ва йўловчиларнинг кўзидан ҳимоя қилинг!
Шунда:
"Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг Ўзига шикоят қиламан"* (Юсуф сураси, 86-оят). мақомини ҳис этасиз. Шикоятингизни Аллоҳга, ҳа, якка Унинг ўзига қилинг!


@saidniyozsholikor
Эй Роббим, шундай қилгин ки ҳеч паришон бўлмайин,
Биродару хешларга асло муҳтож бўлмайин,
Халқ миннатисиз, ўзимга ризқ-рўз етказ,
То эшигинг қолиб, улар эшигида хор бўлмайин...

@saidniyozsholikor
Банда ўзи қилган яхшиликларини ортга ташлаб, ёмонликларини кўз ўнгида тутиши бахтли эканининг аломатидир.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

@saidniyozsholikor
Саодат калитлари
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади”.

@saidniyozsholikor
Қалбингда шак-шубҳани ҳис этсанг, Қуръони карим қироатини кўпайтир.
Қачонки ғам, қайғу ва ташвишга тушсанг, Қуръони карим қироатини кўпайтир.
Агар келажакдан хавфга тушсанг, Қуръони карим тиловатини кўпайтир.
Қалбингда иймон заифлашганини билсанг, Қуръони карим тиловатига юзлан.
Агар қалбинг кенгайиши ва карамли ҳаёт кечиришни истасанг, Қуръони карим тиловатини кўпайтир.
Қачонки дарсларингда бўшашиб қолсанг, Қуръони карим тиловатини кўпайтир.
Қачонки ҳаёлинг, фикринг тарқоқ бўлса, Қуръони карим тиловатига юзлангин.
Қачонки, ризқингда торлик, машаққат топсанг, Қуръони карим тиловатига юзлангин.
Қуръоон барча яхшиликларнинг булоғи, манбаидир.


@saidniyozsholikor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқимаган кофирми?

Рашидбек домла Эрназаров
Боғот тумани бош имом-хатиби

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасад - ҳасанотлар кушандаси!

Хайрулла домла Абдуллаев
ЎМИ Хоразм вилоят вакили

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
"Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръон туширилгандир" (Бақара сураси, 185 оят).
Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлиши ортидаги мақсад сени Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

@saidniyozsholikor
Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг. Кийимсизни кийдиринг. Етимга раҳм қилинг. Ёмонни кечиринг. Онангизни эъзозланг. Ҳаммага табассум этинг.
Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим.

@saidniyozsholikor