🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
8.14K subscribers
852 photos
298 videos
2 files
227 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
Рўзанинг фойдалари

– Тақволи ҳаётга тайёрлайди.
– Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.
– Бошқаларни (оч-яланғочларни) ҳис қилишни ўргатади.
– Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.
– Ҳусни хулқ сабоғидан дарс беради.


Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш фақат Рамазонда бўлади, холос!
Ҳаракат қилиб қолинг!

@saidniyozsholikor
Рамазон ойининг 18 - куни.
28 март, пайшанба.

ОҒИЗ ОЧИШ ВАҚТИ
( Хива шаҳар вақти): 19:23

ИФТОРЛИК
(ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

@saidniyozsholikor
Хива шаҳар "Саидниёзшоликор" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ
19 - Рамазон жума намозидан  
29 - Рамазон бомдод намозигача 1445  ҳ.й

29.03.2024 жума намозидан.  05.04.2024 бомдод намозигача

🌃  ТОНГ 05:11 🕰

🏙  БОМДОД - 06:00  🕰

🌇  ҚУЁШ - 06:34 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30  🕰

🌇  АСР - 17:40 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 19:30 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 21:10🕰

☝️ДИҚҚАТ: Бу намоз вақтлар хафталик масжидда жамоат намози учун. Рўза учун бир ойлик РАМАЗОН тақвимидан фойдаланинг.


@saidniyozsholikor
Ризқ ҳақида...

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
"У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди.

Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
"Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
  -Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг?
Хизматкор:
-Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.

Қандай ажойиб! Аллоҳнинг берганига рози ва сабабини ҳам биляпти.

@saidniyozsholikor
Ҳаётни бепаён йўлга қиёслаш мумкин.
Аммо бу йўл бизларга бепаён кўрингани билан кимлар учундир бу йўл эрта тугаб қолади кимлар учундир анчага чўзилади.

Бу йўлда сен йўловчи каби яша йўл - овчиси каби эмас.

☝️Зеро ҳар қанча орзу истакларинг кўп бўлмасин йўл барибир бир кун тугайди !


@saodniyozsholikor
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.


@saidniyozsholikor
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ

Бугун 30-март рўзани 20-куни.

Оғиз ёпиш 05:20
Оғиз очиш 19:26


@saidniyozsholikor
Ҳатони ёмон кўринг, бироқ ҳатокорни эмас.

Ёмонликдан нафратланинг, аммо ёмонликни қилиб қўйганга раҳм қилинг.

Сўзни танқид қилинг, лекин сўзловчига раҳм қилинг.

Муҳими беморни эмас касалликни йўқ қилинг…


@saidniyozsholikor
Forwarded from Zamaxshariy.uz (Шараф Нурметов)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
-Чарчаб қолмадизми, рўзалар билан?
Такрор айтилади ҳар кун шу савол.
Очиқ қолдираман ҳар гал сўроғин,
Айтинг, ким кўрибди иймондан завол?!

Ҳар кун берилса ҳам такрор ва такрор,
Савол бергувчига қилмайман қаҳр.
Жавобим муқаррар - бўлинг сиз иқрор,
Роҳатдан ҳам чарчаб бўлурми ахир?!

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёдингдами, сен туғилган он..
Ҳамма хандон эди, сен эса гирён.
Энди шундай яшагинки, кетар чоғингда..
Ҳамма гирён қолсин, сен кетгил хандон!

@saidniyozsholikor
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.
Бугун РАМАЗОН ойини 21 куни.

ОҒИЗ ЁПИШ: 05:18
ОҒИЗ ОЧИШ: 19:27

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси

Наввайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.


@saidniyozsholikor
Forwarded from Zamaxshariy.uz (Islom Nuraddinovich)
Бугун Хива шаҳар бош имом-хатиби Алижон домла Матяқубов бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хива шаҳридаги масжидлар ва зиёратгоҳларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан бугун Хива шаҳридаги "Саид Моҳи рўйи жаҳон" мақбараси атрофидаги ҳудудларига 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Мазкур тадбирда масжид ва зиёратгоҳ ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Бу каби хайрли ишлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz