Садақаи жория/ الصدقة الجارية
3.66K subscribers
528 photos
676 videos
179 files
700 links
Биз билан https://t.me/Al_Rowad_isaat
линки орқали боғланинг
Download Telegram
Тошкентлик бир йигит ота оналарига садақаи жория- қудуқ қаздирдилар. Аллохим шундай хайрли фарзандлардан Ўзи рози бўлсин. Ота оналари ва ўзлари учун хам савоблари баробар бўлсин.
Садақаи жориялари охиратда фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Сиз садақа қилсангиз, Аллоҳ сизга фазлу марҳаматини зиёда қилади. Бунга асло шубҳа қилманг. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақа молни камайтирмайди», деганлар.
Аллоҳ таоло: «Сизлар нимаики эҳсон қилсангиз, албатта Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. У зот ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир» (Сабаъ, 39), деган.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Янгилик

Бизда, яъни Туркияда 17 кун тўлиқ карантин эълон қилиниши, бунинг натижасида ишларимиз вақтинча тўхтаб қолиши мумкинлигини айтган эдик. Янги хабарга кўра, яшаш еримизга энг яқин банк орқали пул олди берди қилиш хуқуқига эга эканмиз. Бизга энг яқин банк Western Union ,Moneygram айни дамда фаолиятда.
Демак, айни дамда бизда карантин бўлсада Western union ёки Moneygram орқали қудуқларга тўлов қилишингиз мумкин бўлади.
Тўлов қилишнинг яна бир йўли, Тошкентда қўлдан тўлов қилишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Офисимиз янги бинода ўз фаолиятини бошлади. Хайрларга васила бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Австрияда яшовчи хамюртларимиздан садақаи жория.
Аллох хусни мақбул айласин. Ўз даргохида қабул қилсин. Ўрнини тўлдириб берсин. Охиратда фойдаларига хужжат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Расмда номлари зикр қилинган солих инсонлар бир йилнинг ичида олдинма кетин беморлик сабаб Роббимиз хузурига йўл олдилар.

Абу Салмон ака- Олим киши. У кишидан жуда катта мерос қолган. Мерослари бир уй китоб ва бир неча олим даражасига етиб қолган солих солиха зурриёдлар.


Шухрат Қаюмов- Солих, мухсин, оилапарвар, ибратли киши эдилар.
У киши хам юртдошларимизга, оила ахлларига ўзларидан яхши хотиралар қолдириб кетдилар.



Яловалик юртдошимиз Абдулазим амаки. Бу киши мухожирликда, корона вирус сабаб, ёшлари кексалик ёшига етиб солих амаллар устида, иймон билан Аллохнинг рахматига инша Аллох қовушдилар.



Охирида исми зикр қилинган қизимизни Аллох саломат қилсин.

Айни дамда, расмда номлари зикр қилинган кишилар номидан қудуқ қаздириляпти.
Сизлардан илтимосимиз хақларига дуо қилсангиз. Илохим фойдаларига хужжат бўлсин.

Исмларини зикр қилишни истамаганимиз, бу ишда хиссаси қўшилганларнинг савобларини баробар қилсин.


Ўзи барчадан рози бўлсин.



Рамазон ойининг шарофатидан фойдаланиб, умид билан бу иш рамазон ойида бошланди. Қудуқ рамазондан кейин битсада амаллар ниятга кўра белгиланишидан умид қиламиз.


Илохим Аллох хусни мақбул айласин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Минтақаларга кўра қудуқ қаздирган турли ерларимиздаги халқларни кўпдан бери кузатиб келаман. Ҳар сафар Африкаликларга қудуқ қазиб берилганида, ёш гўдагидан тортиб ёшу қари, эркагу аёлларининг юзларида оптимистлик уфуриб турганини кўраман.
Қудуқдан зилол сув хайқириб чиқар экан, барчалари хайқириб, қийқириб, хамдлар айтиб, табассумлар билан қабул қиладилар.


Кўп кузатдим, жуда кўп. Негадир Хиндистондаги мусулмонларнинг юзида оптимизмдан асар йўқ. Қудуқ қазиб топширилса хам жуда хорғин кўринишар эди. Бир мартагина кеча кўрдим. Кўпчилик танийдиган, исмларини айтмай, фейсбукдаги бир таниқли инсон номларига қазилган қудуқни топшираётганда, биринчи марта иккита болажон кулиб турганини кўрдим. Шу пайтгача мусулмон хиндлардан кулиб турганини кўрмаган эдим, қудуқ топширилар экан.
Болажонларнинг кулгусига сабаб бўлган ўша инсондан Ўзи рози бўлсин.

(Видеосини улашишга рухсат ола олмадим, афсус)

Билишимча хинд мусулмонларига жуда хам қийин экан айни дамда. Бир тарафдан буддистлар босқини остида, бир тарафдан вирус балоси, бир тарафдан сувсизлик, очлик.


Эхх, ўйласам барчаларига қийин. Африкаликларда сув тахчиллиги улардан хам кўпроқ. Биргина сув неъматига қанчалар севинишади. Аммо динларига босқинлик йўқлигигами, хали хам кула олишяпти.
Аллохим ёрдамчилари бўлсин. Барчаларининг юзларини икки дунёда кулдирсин. Ўзи офият берсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Шу улуғ ойнинг шарофатидан бахраманд бўлишингизни истаб сизнинг номингиздан қудуқ қаздириляпти.
Ха, нотўғри эшитмадингиз, айнан сизнинг номингиздан.
Жуда кўпчилик ёзади менга.
Жуда кўпчилик ўзидан садақаи жория қолдиришни истайди.
Кунига ўн киши қудуқ қаздириш истаги билан менга ёзса, фақат биттаси бу ишга қодир бўлиши мумкин.
Жуда кўпчилик истайди, аммо имконият сўнгги сўзни сўзлайди.
Аммо сиз ғамгин бўлманг.
Холис, кўзга кўринмас солих кишилар сизнинг номингиздан хам қудуқ қаздирмоқдалар.
Дуоларда унутманг...

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Ширкатимиз фаолияти карантинда тўхтатилмади. Ширкатимиз ходимларига давлат томонидан карантин вақтида кўчага чиқиш, иш фаолиятини давом эттириш хуқуқига эга давлат томонидан махсус стикер берилди
Ифторлик ючун юборилган маблағлар эвазига, ходимимиз томонидан Яман халқига ифторлик тортиқ қилинди

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох қабул қилсин. Болажонларнинг хурсандчилигини қаранг

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq