Садақаи жория/ الصدقة الجارية
3.57K subscribers
528 photos
676 videos
179 files
700 links
Биз билан https://t.me/Al_Rowad_isaat
линки орқали боғланинг
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналимизга муносиб бўлмаса хам, таътилимиздан кичик гўзал парчалар ва кичик тавсиялар улашгим келди
😊

Сузишни зўр биладиган одам хам гирдобга тушиб қолса қирғоққа чиқиб олишга қийналар экан.
Белгиланган жойдан ўтиб сузиш одамга қандайдир ғалаба туйғуси ва эйфория беради.
Қирғоқда эканман, белгиланган ердан анча узоқ масофага ўтиб кетиб сузаётган 3 аёлга кўзим тушди.
Мен хам белгиланган ердан баъзан ўтаман, аммо жуда узоққа, одамлар йўқ ерларгача сузиб кетишга бир оз хавотирланаман.
Одамсиз ерларда Юнус балиқлари кўп бўлади.
Туркияда Юнус алайхиссаломни ютган балиқ, Юнус балиғи деб номланади.

Хуллас, халиги аёллар негадир бир жойда туриб қотиб қолди, на олдинга ва на қирғоққа сузмай бир ерда тураверишди.
Бир пайт қарасам, сузишни яхши билган ўша аёллардан бири талвасага тушиб суза бошлади.
Дурбиндан кузатиб турувчи қутқарувчи аёллар микрофонда эълон қилди.
Лутфан диққат, лутфан диққат, денгизга қутқарувчи эркаклар киради, тадоригингизни кўринг, маъносида.
Қутқарувчилар қирғоқдан эмас, денгиз ичи бўйлаб моторли қайиқда келишар экан.
Аёл қутқарилди.
Сал қолса чўкиб кетиши хеч гап эмас эди.
Масаланинг иккинчи томони, аёл хижобли бўлса халигиндек холатда эркакларга кўрингани қолди, афсус.
Бу орада денгиз, қўриқланадиган, фақатгина аёлларга тегишли пляж…

Соат кечки еттида қўриқлаш соати тугайди.
Шу соатга яқин аёллар пляжида деярли хеч ким қолмайди.
Денгиздан чиқиб қирғоқда хордиқ чиқариб ўтирибман.
Бир пайт қарасам Юнус балиқлари тўдаси қирғоққа жуда яқин масофагача сузиб келишди.
Афсус, телефоним ёнимда эмас эди, бўлмаса шундай вазиятни қўлдан чиқармай видеога олар эдим))
Денгизга қарасам одам анча кам, чунки соат еттига яқинлашаётган эди.
Кичик қизимдан хавотир ола бошладим, чунки у хали денгиздан чиқмаган эди.
Кейин айтишича 1 метр яқинликдан Юнус балиқлари тўдаси унинг ёнидан сузиб ўтишганмиш.
Турк аёллари Юнус балиқлари бехавотир дейишсада, барибир хавотирга тушдим.
Денгизда одам камлигида сувга тушмаган яхши экан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қудуқ ва бошқа проектларимизни назорати хамда янги жойларни ўрганиш мақсадида,
ширкатимиз жамоасининг навбатдаги сафари Бангладешга бўлди.

Бангладешда яшовчи мусулмонлар хаёти билан яқиндан таништириш мақсадида сиз азизларга хизмат сафаримиздан лавхалар бериб борамиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бангладешдаги биринчи зиёратимиз, бир ярим йилча аввал бир обуначимиз томонидан бизга буюртма бериб қурдирган қудуқларини зиёратидан бошланди.

Ушбу қудуқдан шу атрофда яшовчи жаъми 30 киши атрофидаги оилалар фойдаланиб келишмоқда.

Зиёратимиздан бошлари кўкка етган мусулмон Бангладеш халқи, айниқса болажонлар ташрифимизни байрамона кайфиятда қабул қилишди.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бангладешдаги ушбу қишлоқ ахли, тоза ичимлик суви танқислиги сабабли ёмғир ёғиши ортидан тўпланиб қоладиган мана шу каби тоза бўлмаган, кирланган кўлмаклардан сув ичишади, таом тайёрлашади, ювинишади

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ходимимиз, Бангладеш қишлоқларидаги мусулмонлар хаёти билан сиз азизларни таништиришда давом этади.
Кўриб турганингиз ушбу уйларда, мусулмонлар уй хайвонлари билан бир том остида, оғир шароитда яшаб келмоқдалар.

Холатни кўриб, ҳар холимизга шукр дейсиз


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Супермаркетга кирасан, ҳар қандай емакни олишга қурбинг етади, истаганингни оласан, етти иқлимдан келтирилган турли-туман озиқ-овқатларни харид қилиб келтирасан аммо уйда на ўзингда ва на хотининг ва болаларингда қувонч ёки завқ бор. Ўрганиб қолинган оддий нарсалар, худди шундай бўлиши керакдек бундан бошқача бўлиши мумкин эмасдек гўё.

Аммо сен яхши эслайсан, янги йил дастурхонида апелсин ёки банан бўлиши ғайриоддий ҳол эди, кока-кола ёки фанта фақат байрам ёки махсус зиёфат дастурхонида бўларди. Бир кило суякли қўй гўшти олиб қайнатма шўрва қилинган кун худди байрамдек эди, камбағалнинг бир тўйгани ростан бойигани эди. Аммо ҳозир битта барра қўзини нимталатиб келсанг ҳам пинагинг бузилмайди.

Ҳа, инсон табиати шундай экан, енгилликка жуда тез кўникар экан. Ўзингдаги бор неъматни қадрламай шукрини адо этмай янада кўпроғини истайверасан. $ миллионер бўлишни истайсан кейин эса миллиардерликни, ундан кейин эса $200 миллиардли Элон Маск энди триллионер бўлишга ҳаракат қилаётган бўлса ажаб эмас. Ҳа инсоннинг кўзини фақат тупроқ тўлдиролади холос.

Кўчирилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бировнинг хаққи.

Кимдир хаққингизни олиб қайтармаяптими?
Кимдир сизга хиёнат қилдими?
Кимдир сизнинг хаққингизга кирдими?
Асло тушкунликка тушманг.
Илохий адолат бор.
Хеч қачон бировнинг хаққи бировда қолиб кетмайди.
Инсон бошқа бир инсонга ёмонлик қилади.
Диний ахкомларда айтилишича, ёмонликнинг асари ёмонлик қилувчини ўлгунича таъқиб қилади.
Ёмонликнинг асари эгасига қайтарилиши 1 йилда хам, 40 йилда хам бўлиши мумкин экан.
Қайтмагунича сохибини тарк этмас экан.

Ушбу видео реал воқеа асосида тайёрланган.

Бировнинг хаққи бировда қолиб кетмайди


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вафот этган онангиз,отангиз ёки яқинингизни орқасидан йўқламоқчимисиз?
Уларга ажру савоб юборгингиз келяптими?
Кучингиз етиб,имконингиз бору,йўл-йўриғини билмай ғамга ботаяпсизми?

Энди маҳзун бўлишни кераги йўқ.
Армонларингизни ушалиш вақти келди.
Бу орзунгизни амалга оширишга биз васила бўламиз.
Эҳсонингизни ҳақиқий ҳақдорларга етгазишни бизнинг зиммамизга юкланг.
Бу ишни бажонидил амалга оширамиз.
Каналимизга аъзо бўлинг ва бизга боғланинг!
Унутманг мусулмон ҳолда вафот этган севганларингизни эшиги ҳали беркилмади.
Уларни ҳушнуд қилмоқ қўлингиздан келади!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq

Биз билан боғланиш учун телеграм:⬇️

https://t.me/Al_Rowad_isaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣📣📣📣📣📣📣

Буюртмачиларимизга янгилик:

Яқинларингиз номларига атаб бизга қудуқ қурдиргач, хадянгизни топшираётган мана шундай хаяжонли тасвирларни биз билан улашишга рози бўлсангиз, мана шундай қудуқ макети сизга хадя қилинади

Мақсад риё эмас, яхшиликка тарғиб.

Яхшилик улашишда хамкорлик қилинг


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кун саволи:

-Биз хам қудуқ очтирмоқчи эдик.
Фалончилар хам қудуқ очишяпти, аммо уларда нархлар жуда хам қиммат.
Хамда биз уларга қудуқ ёки бошқа нарсалар учун тўлов қилсак, бизга тўлов қилганимиз хақида квитанция беришмас экан.
Хам жуда катта суммага қудуқ қуришади, хамда тўлов қилганимиз хақида хеч қандай хужжат беришмайди.
Бунинг негизида нима ётади тушуна олмадик.


-Аввало бошқа одамларга тепасида турмай хукм чиқариш менга эмас.
Мен ўзимизнинг ишимиз хақида айта оламан.
Бизнинг ширкатга буюртмачи қудуқ бўладими, масжид қуриш ва хаттоки оз миқдорда қуръон китоблари тарқатиш учун тўлов қилса, буюртмачига ширкатимизга оид хужжат-квитанция берилади.
Квитанциянинг нусхаси ширкатда, архивда қолади.
Бизнинг ширкат давлат назоратида шаффоф ишлайди.
Кирим хам, чиқим хам маълум


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким бир мўъминни шу дунёдаги ғам қайғусини кетказадиган бўлса, Аллох таъало унинг охиратдаги ғам қайғусини кетказади.

Ким ночор ахволга тушиб қолган камбағал одамнинг мушкулларини енгил қиладиган бўлса, Аллох таъало унинг дунёдаги ва охиратдаги мушкулларини енгил қилиб қўяр экан.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркия давлатида расмий фаолият олиб борадиган ширкатимиз тарафидан Ғазза ахлига навбатдаги озиқ овқат ёрдами етказиб берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ЖАННАТ-ОНАЛАР ОЁҚЛАРИ ОСТИДАДИР» номи билан бир йил аввал буюртмаси берилган ушбу масжидимиз Индонезиялик мусулмонларга қуриб топширилди.
Ушбу масжид Индонезиянинг чекка қишлоғида жойлашган.
Бу каби қишлоқларда масжидлар етарли бўлмагани сабаб, масжиди йўқ қишлоқлардан намоз учун мусулмонлар ўрмонлар аро йўл босиб намозларга келадилар.

Ушбу масжидни буюртмачимиз оналарига атаб қурдирдилар.

Оналарни азиз қилган фарзандлардан Аллох рози бўлсин.
Ушбу қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Охират диёрида фойдангизга хужжат бўлсин.
Аллохумма амин!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq