Садақаи жория/ الصدقة الجارية
3.61K subscribers
528 photos
681 videos
179 files
706 links
Биз билан https://t.me/Al_Rowad_isaat
линки орқали боғланинг
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир солиха қизнинг отажонларига қилган хайит совғалари.
Аллохим шундай солиха қиз фарзандлардан Ўзинг рози бўлгин.
Ота оналари, хамда ўзларига савобларни тенг баробар қил. Охиратда фойдаларига хужжат қилгин, амин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Forwarded from Alrovad İnsaat
TR9501.pdf
4.2 MB
Ширкатингиз расмийми, дея савол сўраганларга билги.

Расмда ширкатимизнинг баъзи хужжатлари, ширкатнинг ИНН си билан танишишингиз мумкин.
Устоз уламолардан Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллохнинг номларига мухлислари томонидан айни муборак кунларда қудуқ қаздириляпти. Хазратнинг хақларига хайрли дуолар қилиб қўйсангиз. Шу муборак кунларда шундай саховатли иш бошланди. Аллохим ажру азиймларни мўл қилсин. Бу ишга сабабчи бўлганларнинг хам савобларини баробар қилсин, амин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Қайта эслатма

Аввал айтиб ўтганимиздек, Яманда ифторликлар тўхтатилган. Яъни ифторликлар ўрни банд қилинган❗️


Хисобимизга хозир ифторлик учун бир миқдор маблағ келиб тушди. Илтимос, кимнинг номидан пул юборган бўлсангиз, ўша номни бизга айтиб,
@sadaqa_joriya профилига
хисоб рақамингизни юборсангиз, пулингизни қайтаришимиз керак.

Инша Аллох холис ниятингизнинг ўзига хам ажр оласиз.

Аллох барчангиздан рози бўлсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Африканинг Нигерия қитъасидаги чодир шифохона.

Туркиядан юборилган турк шифокори кўригига, бехуш, сувсизликдан ўлаётган болани олиб келишди. Боланинг сувсизликдан силласи қуригани, шу сабаб ўлим билан олишаётганини хис қилган шифокорнинг биринчи тиббий ёрдами, болага сув ичириш бўлди.

Боланинг сувга етишган ондаги миннатдор нигохлари, таъсирли лахзалардан таъсирланган турк шифокори кўз ёшларини тўхтата олмади...


Эслатиб ўтамиз, айни дамда, айнан шу минтақада Аллохнинг инояти, рамазон шарофати билан кўплаб қудуқлар қаздиряпмиз.
Аллохга хамд бўлсин.

Бу минтақадаги мусулмон ахолига қудуқлар хадя қилганлардан Аллохим рози бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Ассалому алайкум!

Сизни ИЙДУЛ ФИТР - РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ билан табриклайман. Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни ва қилган солиҳ ибодатларимизни Ўзи қабул қилиб, дўзахидан озод қилган бандалари қаторида қилсин! Амин!

Ҳайитингиз муборак бўлсин!


Ха айтганча, қабул қилинг, сизга хайитлик хадямиз бор
😊

Қандай хадя, дейсизми?

Сизнинг номингиздан ичимлик сувига мухтож, фақир ўлкаларда яшовчи мусулмонларга қудуқ очтирилди. Ушбу садақаи жория охиратда фойдангизга хужжат бўлсин. Қудуқнинг савоби Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг барча умматларига бағишланди.
Аллох қабул қилсин.

Ушбу хадяни барча ахли ислом яқинларингизга тарқатинг. Аллох таъало баракотли қилсин!

Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Хаёт бўлган эри учун қудуқ очтирадиган аёллар бор экан, хадя сифатида.

Ота онаси учун қудуқ очтирадиган қизлар бор экан, хадя сифатида.

Фахрланаман сизлар билан. Аллох молингизга барака берсин.

Бундай махфий, савобли ишларингиз кўп бўлса керак.
Балки шунинг учун хам Аллохим молингизга барака бергандир.
Аллох яна хам имкониятингизни кенг қилсин
.

Қодир бўлмаганларни қодир бўладиганлар даражасига етказсин.

Биламан, қодир бўлсангиз,
хозирда қодир бўлганлардан хам зиёда хайрли ишлар қилар эдингиз.

Агар банда бирон хайрли ишни қилишни хохласаю, аммо бундай ишга маблағи сабаб имкон топмаса, ўша хайрли ниятининг ўзига хам ажр олаверади.

ПС:
Аёлига, ота онасига,яқинларига атаб қудуқ очтирадиган эркаклар хам жуда кўп. Аллохим уларга хамиша барака, икки дунёда омонлик берсин
.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Бир йилнинг ичида беморлик етиб вафот этган кишилардан илм ахлидан бўлмиш Шайх Абдулҳафиз (Абу Салмон)


Нотиқлиги, хуш хулқи билан ватандошларимиз қалбидан жой олган таниқли сухандон Шухрат Қаюмов



Яловада мухожиротда яшаган солих киши Абдулазим амаки номларига солих, холис кишилар томонидан қурдирилган қудуғимиз тайёр бўлди.

Аллохим бу қудуқнинг барпо бўлишида ўз хиссасини қўшганлардан Ўзи рози бўлсин. Ушбу садақаи жория вафот этган кишиларнинг хамда бу ишга сабабчи бўлганларнинг охиратда фойдаларига хужжат бўлсин. Ўтканларимизни Роббим рахмати жаннатига олсин. Амин


Аллох қабул қилсин
https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Яна бир хайрли қиз фарзанд, бу оламни тарк этиб кетган ота-оналари номларидан, мухтож, сувсиз мусулмонлар хонадонига қудуқ очтирдилар.
Аллохим бу садақаи жорияни ота оналари ва ўзларининг фойдаларига хужжат қилсин.

Сувга ташна қалбларни тоза сув билан суғорганларни, Роббим жаннатларда хавзи кавсар сувлари билан севинтирсин.

Аллох қабул қилсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq