Ибодатсиз умрим
Ибодатсиз саёх кезиб,
Дунё ғамида ўтибман.
Охиратни қошига,
Яланг оёқ кетибман.
Ғафлатдан қалбим қуриб,
Давру- даврон сурибман.
Хақиқатдан юз буриб,
Охир хомуш турибман.
Йиғлай ажал келгунча,
Кўз ёшимларимга чўкиб.
Тавбам қабул бўлгунча.
Гунохларимдан ўксиб.
Эй меҳрибон улуғ зот,
Ёнингда юзим шувуд.
Хато- савҳим кечириб,
Тароз паллангдан ўчир.
Меҳрибон Роббим кечир...
Юсупова Зулфия.
🍃🌸 @sabran 🌸🍃
Ибодатсиз саёх кезиб,
Дунё ғамида ўтибман.
Охиратни қошига,
Яланг оёқ кетибман.
Ғафлатдан қалбим қуриб,
Давру- даврон сурибман.
Хақиқатдан юз буриб,
Охир хомуш турибман.
Йиғлай ажал келгунча,
Кўз ёшимларимга чўкиб.
Тавбам қабул бўлгунча.
Гунохларимдан ўксиб.
Эй меҳрибон улуғ зот,
Ёнингда юзим шувуд.
Хато- савҳим кечириб,
Тароз паллангдан ўчир.
Меҳрибон Роббим кечир...
Юсупова Зулфия.
🍃🌸 @sabran 🌸🍃
#ФАЗИЛАТЛИ_РАЖАБ_ОЙИ
🔹“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.
🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
🔹Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.
🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
🔹Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!
Даврон НУРМУҲАММАД
@sabran

Бола ва олма дарахти
Бир болакай ҳар куни катта олма дарахти ёнида ўйнашни жуда яхши кўраркан. Шохларига чиқиб олма ер, туш маҳали соясида мизғир экан. Хуллас, болакай олма, олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўриб қолибди. Кунлар ўтибди. Болакай анча улғайибди. Энди олма дарахти олдига ҳар куни келмайдиган бўлибди.
Бир куни бола жуда хафа ҳолда келибди.
– Кел, бирга ўйнаймиз, – дебди дарахт.
– Йўқ, мен энди дарахт атрофида ўйнаб юрадиган болакай эмасман, – деб жавоб берибди, – турли ўйинчоқларим бўлишини истайман, сотиб олиш учун менда пул йўқ...
– Афсус, пул менда ҳам йўқ, лекин меваларимни териб, сотиб, ўйинчоқлар олишинг мумкин, – дебди қайғуриб дарахт.
Бола ҳаяжонланиб кетибди. У мевалардан узиб олиб, хурсанд ҳолда ортига қайтибди ва шу кетганча яна узоқ вақт дарахт ёнига келмабди. Дарахт эса уни соғинибди, йўлига интизор бўлибди…
Бир куни ҳалиги бола (энди у катта киши эди) яна олма дарахти ёнига келибди. Олма жуда хурсанд бўлиб, ҳаяжонланиб кетибди.
– Кел, ёнимга ўтир, – дебди дарахт.
– Афсус, вақтим йўқ. Оилалиман, уларни боқишим, бошпана қилишим керак. Менга ёрдам бера оласанми?
– Узр, пулим йўқ-да, аммо шохларимни кесиб, ундан уй қурсанг бўлади, – дебди дарахт.
Киши олма дарахтининг барча шохларини кесиб олиб, хурсанд бўлганича ортига қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда шодланибди. Аммо... анчагача ёлғиз қолибди.
Иссиқ ёз кунларининг бирида киши дарахт ёнига келиб, унга суянибди.
Олма дарахти зиёратига келган эски қадрдонини кўриб, ўзида йўқ хурсанд бўлибди ва:
– Кел, суҳбатлашамиз! – дебди.
– Қарияпман. Ҳолим йўқ. Чарчаганман. Қани энди бир қайиғим бўлса-ю, унда сузиб ҳаёт ташвишларидан йироқлашсам... – дебди киши.
Дарахт бир оз жим қолиб, сўнг дебди:
– Кел, танамдан қайиқ ясагин-да, узоқ ерларга сузиб бор, ташвишларни унут, дам ол, ёнимга шодон қайтиб кел...
Киши унинг бақувват танасини арралаб, ундан қайиқ ясабди ва орзуига етибди.
Дарахт кўз ёшлари билан унга табассум қилибди...
Қиссадан ҳисса: Олма дарахти ота-она тимсоли. Улар ҳам боласи учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёр. Боланинг дарахтга бепарволиги, шафқацизлиги бизни ачинтирди, лекин ўзимизни кузатсак, биз ҳам кўп ҳолда ота-онамизга шундай муносабат кўрсатамиз. Уларнинг меҳр-муҳаббатига яраша жавоб қайтаролмаймиз ёки яхшиликларини вақтида қадрламаймиз.
Аллоҳ таоло хатоларимизни кечириб, тўғри йўлга бошласин. Ота-оналаримизни рози қилиш бахтини насиб этсин.

Бир куни бир инсон бир хабар ўқиб туриб беихтиёр “СУБХАНАЛЛОҲ” дебди, пастроққа қараб “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” деб ўқишни давом эттирибди, ўқиётиб “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ” сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши ҳис қилибдида “АЛЛОҲУ АКБАР” дебди. Унинг қалби янада ҳузур топишини истаб Аллоҳга истиғфор айтиб “АСТҒФИРУЛЛОҲ, АСТҒФИРУЛЛОҲ, АСТАҒФИРУЛЛОҲ” дея уч марта қайтарибди. Аллоҳ ва унинг Расулига чексиз муҳаббати ва ҳурмати ила “САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ” дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллоҳнинг савобидан бебаҳра қолмабди!
Сиз бу инсоннинг кимлигини биласизми?
БУ СИЗ!!!
ҲОЗИР ШУ СЎЗЛАРНИ СИЗ ҚАЙТАРДИНГИЗ. ДОИМО АЛЛОҲНИ ЗИКРИНИ ҚАЙТАРИБ ЮРИНГ

Олтин узукли саҳоба
(Баро ибн Озиб)
Ҳазрат Баро розияллоҳу анҳу қибла сифатида Каъбанинг танланишини билдирган саҳобадирлар. Улар бу ҳақда шундай дейдилар:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ташриф буюрган пайтларида дастлаб ўн олти, ёхуд ўн етти ойга қадар Масжидул Ақсога юзланган ҳолда намоз ўқир эдилар.
Аллоҳ таолонинг амри билан қибла Каъбага томон ўзгарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи Муаззамага юзланиб намоз ўқиганларидаги илк намоз пешин намози эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиганлардан бири масжиддан чиқди. Йўлда кетаркан, бир масжидда жамоат билан намоз ўқиётганларни учратди, улар рукуда эдилар. Уларга:
– Расулуллоҳ билан бирга Маккага юзланиб намоз ўқиганимга Аллоҳ гувоҳ, – дегач жамоа намозини бузмасдан Каъбаи Муаззамага томон юзландилар.
🍃
Муҳаммад ибн Малик ҳазрат Баро розияллоҳу анҳунинг қўлларига тилла узук таққанларини нақл этаркан, бунинг сабабини шундай изоҳлайди:
– Ҳамма эътироз билан олтин узук тақиб юришларининг сабабини сўраганда Баро уларга:
– Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжадан улуш тарқатаётганларида қўлларидаги узукни олиб менга бердилар ва:
– Ол буни Аллоҳ таоло билан Расулининг сенга берган узугини бармоғингда тақиб юр, – деб буюрдилар.
Энди сизлар нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бармоғимга таққан бу узукни еч демоқдасизлар? – деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи
(Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар)2 -китобдан

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bismillah
#Assalomu_alaykum
#Xayrli_tong
Alloh bor.
Bir soniya ham yolg'iz qoldirmaydigan,
Hamma ketganida ham, bizdan ayrilmaydigan,
Ko'nglingdan o'tkazganingni tilingdan chiqarmay turib, ijobatini hozirlaydigan Robbing bor.
Bu borlik, barcha yo'qliklarni yo'qqa chiqaradi.
Mahzun bo'lmang..

📜Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ !!!
Рост ёлғонга айланган замон,
Ноҳақ ҳақни алдаган ҳамон
Эртанги кун бугундан ёмон
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Катталарга ҳурмат йўқолган онда
Кичикларга иззат йўқолган онда
Бадавлатдан ҳиммат йўқолган онда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Эрлар эрлигин унутган чоғда
Аёллар борлиғин безантирмоқда
Ҳижоллат, шижоат қолган тупроқда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Дегандингиз Ислом ғариб бошланди
Кўп ўтмай орадан ғариблашади
Ғарибларни кўриб кўнглим ғашланди
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Мусулмонман деган тўлиб-тошади
Дунё деса тоғу-тошдан ошади
Нафснинг хоҳишига елдек шошади
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Дунё ўзлигини кўз--кўз қилмоқда
Кўзлар ҳам қамашиб йўлдан тоймоқда
Барчамизга шайтон ҳукмин ёймоқда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Пайғамбарлик тожи сизда тўхтамиш
Саодат асри ҳам сизла ўхшамиш
Қалбим қайғуларин соғинч ўртамиш
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Намунасиз қолди Навоийлар ҳам
Ортга қайтмас энди саҳобийлар ҳам
Амалу-тақвода фидоийлар кам
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Омоонатдорликда олий мақомсиз
Олийжанобликда қоил мақомсиз
Буюк хулқ узрасиз бешак, нуқсонсиз
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Абдулмуттолибнинг ўғли Абдуллоҳ
Юқорига чиқсанг насаб мисли шоҳ
Шунчалар бўлурми юксаклик эй воҳ
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Жаннат ҳам оналар оёғидадур
Омина, Ҳалима гўзал онадир
Офтоб ҳам ҳаёдан куйиб ёнадир
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Фотима онадир илғай бошлаган
Аҳволингиз кўриб йиғлай бошлаган
Фироқ фаносида ўттиздан ошмаган
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Ҳадича онамдир сизга меҳрибон
Берган эди сизга молу-мулк ҳам жон
Жаннатда ҳам бўлсин сизга ёнма-ён
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Оиша онамни айтмасам бўлмас
Унинг айтганлари ҳеч қачон сўнмас
Қанча айтган билан кўнгил ҳам тўлмас
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Имоми Ҳасан ва имоми Ҳусайн
Жаннат райҳонидир яхшироқ билсанг
Соғиниб борурман ўтган кун сайин
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Адолатли эди Умарларингиз
Маҳобатли эди Сиддиқларигиз
Усмон ҳам Алидир таянчларингиз
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Абу Ҳурайрадир ҳадис бобида
Абу Убайдадир мард майдонида
Чидаб туролмасдик бўлсак ёнида
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
Саййид Аҳмад Маҳмуд.
@sabran
Рост ёлғонга айланган замон,
Ноҳақ ҳақни алдаган ҳамон
Эртанги кун бугундан ёмон
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Катталарга ҳурмат йўқолган онда
Кичикларга иззат йўқолган онда
Бадавлатдан ҳиммат йўқолган онда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Эрлар эрлигин унутган чоғда
Аёллар борлиғин безантирмоқда
Ҳижоллат, шижоат қолган тупроқда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Дегандингиз Ислом ғариб бошланди
Кўп ўтмай орадан ғариблашади
Ғарибларни кўриб кўнглим ғашланди
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Мусулмонман деган тўлиб-тошади
Дунё деса тоғу-тошдан ошади
Нафснинг хоҳишига елдек шошади
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Дунё ўзлигини кўз--кўз қилмоқда
Кўзлар ҳам қамашиб йўлдан тоймоқда
Барчамизга шайтон ҳукмин ёймоқда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Пайғамбарлик тожи сизда тўхтамиш
Саодат асри ҳам сизла ўхшамиш
Қалбим қайғуларин соғинч ўртамиш
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Намунасиз қолди Навоийлар ҳам
Ортга қайтмас энди саҳобийлар ҳам
Амалу-тақвода фидоийлар кам
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Омоонатдорликда олий мақомсиз
Олийжанобликда қоил мақомсиз
Буюк хулқ узрасиз бешак, нуқсонсиз
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Абдулмуттолибнинг ўғли Абдуллоҳ
Юқорига чиқсанг насаб мисли шоҳ
Шунчалар бўлурми юксаклик эй воҳ
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Жаннат ҳам оналар оёғидадур
Омина, Ҳалима гўзал онадир
Офтоб ҳам ҳаёдан куйиб ёнадир
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Фотима онадир илғай бошлаган
Аҳволингиз кўриб йиғлай бошлаган
Фироқ фаносида ўттиздан ошмаган
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Ҳадича онамдир сизга меҳрибон
Берган эди сизга молу-мулк ҳам жон
Жаннатда ҳам бўлсин сизга ёнма-ён
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Оиша онамни айтмасам бўлмас
Унинг айтганлари ҳеч қачон сўнмас
Қанча айтган билан кўнгил ҳам тўлмас
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Имоми Ҳасан ва имоми Ҳусайн
Жаннат райҳонидир яхшироқ билсанг
Соғиниб борурман ўтган кун сайин
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Адолатли эди Умарларингиз
Маҳобатли эди Сиддиқларигиз
Усмон ҳам Алидир таянчларингиз
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Абу Ҳурайрадир ҳадис бобида
Абу Убайдадир мард майдонида
Чидаб туролмасдик бўлсак ёнида
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
Саййид Аҳмад Маҳмуд.
@sabran
ИНСОННИНГ САОДАТИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:
1. Солиҳ амал: "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз" (Нахл сураси, 97-оят).
2. Яхши аёл: "...Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қил!" (Фурқон сураси, 74-оят).
3. Кенг уй: Ҳадис: "Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин".
4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: "Аллоҳ покдир, покизаларни севар".
5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: "Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди" (Марям сураси, 31-оят).
6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш:
"Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида - мўътадилдир" (Фурқон сураси, 67-оят).
"(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизги боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29-оят).
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

#shunchaki
“(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз” (Қуръони Карим, Исро сураси, 29-оят).

«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:
1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:
4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”
10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.
11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )
13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)
14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».
17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....
❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик!

#иқтибос
Бало
Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил!
Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар.
У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди.
Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.
Румий.
@sabran
Бало
Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил!
Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар.
У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди.
Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.
Румий.
@sabran
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума_муборак
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ ﷺ Жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида:
«Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради», дедилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
Жуманинг хайри ва барокати сизга ва бизга бўлсин азизлар!

#нуқта.
НУҚТА.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
Кечаси телефонимни чуқулаб- соатни "бир" қилибман, эндигина ўринга ётсам, ичимда бир нарса "тур, таҳажжудни ўқи!" деб буйруқ берди...
Пича жойимда ётдим, уйқу йўқ...
"Ҳа, ўзингга бемалол бўлиб қолдингми, ётибсан?!" деди яна ўша овоз.
"Йўғ-ей, сўрайдиган нарсаларим бор, бозордаги анави дўконни олишга пул керак, ғойибидан етказса қани!" деб ўрнимдан қўзғалдим...
Икки ракаатни шу дўконни ўйлаб ўқидим, "ремонтини ундоқ қилишим керак, эшигини алмаштиришим керак, ойнаванд қилсам, қанча кетаркан?! Тилларанг манекен ҳар бири икки юз эллик туради, иккитаси у томонга, иккитаси бу томонга қараса, ёки биттаси чала ярим ўтирганидан бўлса...
Олсам, минг кўкидан кетаркан...
Оббо, нимамни сотсам экан?! "
Кейинги- уч ракаатни "нимамни сотишим кераклиги" ҳақида ўйлаб ўқий бошладим: "тилла тангаларим- икки юз йигирма бешдан кетса... билакузугим етти юздан иккита... қайси биридан кечай экан-а?!"
Саловот ўқидим ва ана энди сўраш нуқтам келди, энди кафтимни очганимда-болам ғингшиди, пичирлаб, чала-чулпа фотиҳа қилиб, боламнинг бошига чопдим.
Ҳар тугул, елкасига қоқишим билан ухлади, ўзимнинг эса уйқум келмади, энди "болани дўконимда қандай олиб ўтиришим" ни ўйлай бошладим...
"Зарари тегмайди, катта бўлиб қолди!"
Шу нуқтада лоп этиб, боя Қуръонни энди очиб, "Ясийн" ни ўқий деганимда шу болам ёнимга келиб, қўлимдан ушлаб, ошхонага судрагани ёдимга тушди: ўзи ёниб турган газга сковородкани қўйиб, қорнини силаб, "оч" лигини билдирганди. Қўлимда- телефоним билан амаллаб, туҳум қовуриб бергандим. Қара-я, қанақа ақлли бола!...
Бирдан ичимдаги буйруқчи ғимирлаб қолди "Энди тур, Ясийнни ўқи, ярим кечаси ўқилган Ясийнни кетидан гуноҳларингни кечиришини сўрасанг, яхши бўлади!"
Гуноҳлар...
Улар унчалик кўп бўлмаса керак?! Ўғримасман, бузуқмасман, ота-онамга оқ бўлган эмасман, бировнинг ҳаққини ейиш тугул, мушугини "пишт" деган эмасман...
Кўрпага яхшироқ ўрандим...
Оёғимни- нимадир турткандек бўлди. Уч марта "оят ал-курсий" ни ўқиб, атрофимга дам солдим.
"Шиф" десам, юзимга қайтадан ҳаво урилса денг...
Худди кимдир маниям ўрнимдан тургазиш учун "шиф" деяётгандек...
Қаттиқроқ ўрандим. Уйқу келди...
ШУ КУНИ УЙҚУМДА ВАФОТ ТОПДИМ...
Тепадан туриб, ўз жасадимни кузатяпман...
Эшик олдига учиб бораман, яна жасадим устига қайтаман...
Тонг ёришиб, бомдодга азон айтилаётганда- дераза ёнига учиб бордим. Ғира ширада- ҳар хил нурлар, ҳар хил деразалардан осмонга шимилиб боряпти. Ҳайратдан- деразадан сизиб ўтиб, ўша нур тарқалаётган бинолар ёнига учиб бордим...
Ичкарида- бир кампир намоз ўқиётган экан...
Жудаям тушкунликка тушиб қолдим. Уйга қайтиб яна ўз жасадим тепасига келдим.
Қўлим етадиган жойда қорайиб телефоним турибди. Экранида будильник ҳар беш минутда ёниб ўчяпти. Уч қадам нарида порлаб Қуръоним турибди, ҳозир унга қараб йиғлаяпман, нариги хонада эса мунғайиб- жойнамозим турибди.
Ҳаммаси тугадими?!
Ўйлаб бесаранжом бўляпман.
Орқага қайтиб яна нурлар кўкка ўрлаётган баландликка кучим борича учишга харакат қилдим.
"Ҳаммасини тагига етишим керак, сабабини билишим керак!!!"
Қизиғи, ёнимда ўзим билан тенг учиб бораётган нурни- сал баландроққа кўтарилгач сеза бошладим. Чунки у сал олдинроққа ўтиб олди: худди йўл бошлаётгандек...
У бошлаган йўлдан тепага қараб учиб боравердик.
Катта муаллақ осилиб турган ёруғлик олдига етиб бордик. Ҳалиги нур ўша нарсага тегингач, ўзимнинг "саҳифа" м очилаётганини сездим.
Тасаввуримда- улкан телефон планшети очилгандек бўлди: унда менга ҳар куни ҳар хил вақтда жуда кўп "қўнғироқ" лар бўлган экан...
Энг яқини- кечаги кунга қарадим.
Тепадан "мен билан боғланиш" учун бўлган жуда кўп қўнғироқларга жавоб бермабман, Кечаси ўқиган- охирги таҳажжуд намозимни ўзимга қўйиб беришди: "дўкон, манекенлар, тилла тангаларим" ҳақида алжирабман...
(Давоми кейинги саҳифада)
©️ Ummu Zaynab Ummu
👉@sabran