Forwarded from Abdulloh Rahim
Австралиялик оила биргаликда Исломни қабул қилишди. Ўзининг динига ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
أسرة أسترالية تعتنق الإسلام.
الحمد لله الذي هداهم إلى دينه.
@AbdullohRahim
أسرة أسترالية تعتنق الإسلام.
الحمد لله الذي هداهم إلى دينه.
@AbdullohRahim
Бундан роппа-роса 6 йил олдин, 2015 йилнинг 8 август санасида замонамизнинг машҳур муфассир ва фақиҳларидан Ваҳба Мустафо Зуҳайлий роҳматуллоҳи алайҳи (83 ёшида) Дамашқда вафот этдилар.
Шайх ҳазратлари ҳам айнан ўша 2015 йилнинг 10 март санасида вафот этган эдилар. Аллоҳ таоло ўтган уламоланимизни раҳматига олган бўлсин. Ўзининг жаннатларида бу буюк зотлар билан кўришишни насиб қилсин.
Шайх ҳазратлари ҳам айнан ўша 2015 йилнинг 10 март санасида вафот этган эдилар. Аллоҳ таоло ўтган уламоланимизни раҳматига олган бўлсин. Ўзининг жаннатларида бу буюк зотлар билан кўришишни насиб қилсин.
Forwarded from Abdulloh Rahim
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳматуллоҳи алайҳи шу гапни кўп айтар эканлар:
«Биздан фойдаланиб кейин бизни эслаб, раҳмат тилаб ёд этмаслик сизга ҳеч ярашмайди!»
Биз ҳам Шайх роҳимаҳуллоҳдан кўп фойдаландик. У зотнинг илмларидан, маърифатларидан фойдаландик, фойдаланяпмиз, фойдаланамиз. Аллоҳ таоло ҳазратимизни Ўзининг раҳматига, мағфиратига олган бўлсин!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 428-сабоқ
Аллоҳнинг таъзими ва ҳайбати ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир. Аллоҳнинг таъзими У Зотни улуғлаш ва азаматини ҳис қилишни ўрганиш ила юзага келади. Шу билан бирга, нафснинг ҳеч нарсага арзимаслигини билиш билан ҳам бўлади. Ҳайбат эса улуғлашдан келиб чиққан ҳавфдир. Намозида доимий равишда Аллоҳ таолонинг азаматини ҳис этиб, У Зотнинг ҳайбатини сезиб турган одамнинг қалби албатта ҳозир бўлади.
«Руҳий тарбия» китобидан
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Аллоҳ таоло ҳазратимизни ғариқи раҳмат қилсин.
فان تصنيف العالم ولده المخلد
«Олимнинг ёзган асарлари ўзидан кейин абадий яшайдиган болаларидир».
© Абул Фараж ибнул Жавзий, «Сойдул Хотир», 21-саҳифа
@AbdullohRahim
فان تصنيف العالم ولده المخلد
«Олимнинг ёзган асарлари ўзидан кейин абадий яшайдиган болаларидир».
© Абул Фараж ибнул Жавзий, «Сойдул Хотир», 21-саҳифа
@AbdullohRahim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Abdulloh Rahim
Бу кечада (Робиъул аввалнинг 12-кечаси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга ташриф буюрганлар. Мавлуди шариф муборак!
@AbdullohRahim
@AbdullohRahim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом - гўзал хулқлар дини ҳисобланади — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Сифатли формат учун: https://youtu.be/hwRY7HUUOkw
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Сифатли формат учун: https://youtu.be/hwRY7HUUOkw
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Ҳикматларга бой бўлган «Ал-ҳикамул Атоия» номли асарда Ибн Атоуллоҳ Сакандарий ҳазратлари айтадилар:
«Сўраган нарсангни нега бермагани маълум бўлганидан сўнг, буни Аллоҳ таолонинг сенга катта ҳадияси (раҳмат назари) эканлигини тушуниб етасан».
Бу мухаллад, беқиёс асарни ўзбек тилига «Хислатли ҳикматлар шарҳи» номи билан ажойиб шарҳлар билан тақдим қилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Бу ҳикматларни Ҳазрат роҳимаҳуллоҳдан шарҳлари билан ўқиш менимча жуда катта бахт.

🔹 429-сабоқ
Таҳорат Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳамати. Мусулмон банда таҳорат қилаётганда яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини ювганда: «илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек катта ибодатдир.
«Руҳий тарбия» китобидан
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Таҳорат Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳамати. Мусулмон банда таҳорат қилаётганда яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини ювганда: «илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек катта ибодатдир.
«Руҳий тарбия» китобидан
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмни кўриб...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни ташкиллаштирганлардан ва кўрсатувда қатнашган буюк алломалардан Аллоҳ рози бўлсин.
Лекин Шайх жаноблари шу ватан учун, шу ватандаги мусулмонлар учун умрларининг охиригача хизмат қилдилар, кўзларининг нурларини тўкдилар, вақтларини, куч-қувватларини, мол-дунёларини шу юртдаги мусулмонлар учун сарфладилар. У зотни қанча эслаб, ҳақларига дуои хайр қилинса кам! Барибир ҳақларини адо қилолмаймиз.
У зотнинг китобларидан мактабларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида ёшларга таълим берилса, ўргатилсагина у зотнинг ҳақларини адо қилолган бўламиз. Мингта бундай кўрсатув тайёрлайлик, лекин ёзиб қолдирган асарларининг бирортасини ёшларга етказмасак, ўқитмасак, дарс қилиб ўтмасак бефойда.
Унутманг! Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ умрларини биз ўзбеклар ва ўзбек тилида гаплашувчи мусулмонлар учун сарфладилар.
Аллоҳ таоло ҳазратимни, устозимни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин. Қиёматда у зотнинг шафоатларидан насибадор айласин.
© Абдуллоҳ Раҳим

Forwarded from Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари