Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари
3.74K subscribers
770 photos
218 videos
26 files
227 links
Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган:

Instagram☑️
https://www.instagram.com/SaboqlarUz

Facebook☑️
https://www.facebook.com/SaboqlarUz

YouTube☑️
https://www.youtube.com/SaboqlarUz
Download Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Расулуллоҳ қўшниси вафот этди

Сал кам 50 йилдан буён беш маҳал намозини Масжидун Набавийда адо қилиб келган Муҳйиддин Ҳафизуллоҳ 107 ёшида вафот этди.

Бақиъ қабристонига дафн қилинган Ҳафизуллоҳ бир хайрсевар киши томонидан ҳадия қилинган уйда ёлғиз яшарди.

Қайси мамлакатдансиз, деб сўраганларга:
«Имом Бухорийнинг юртиданман» дер эканлар.

Аллоҳ таоло ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин Жарур Расулни (Расулуллоҳнинг қўшниси).

@AbdullohRahim
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШ ОТИНОЙИСИДАГИ НИФОҚ ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳга ҳамд, Расулига салоту салом бўлсин!
Афсуски, кечаги постим кўпчиликни ташвишга солиб қўйибди. Аслида унда айтилган гаплар баъзи жиҳатларга хос эди. «Гап эгасини топади», қабилида пост орқали муносабатимни билдираман десам, кўпчилик уни ўзи истаган томонга буриб, ўзи қандай тушунса, шундай талқин қилиб ташлади.
Гўзал водийнинг Фарғона, Марғилон ва Қўқон каби ҳар бир минтақасида бизнинг кўп йиллик қадрдонларимиз, дўстларимиз ва Ҳазратимнинг мухлислари жуда кўп. Ҳазратим бу юртларга борсалар, мухлислари бошларига кўтариб, эъзозлаб, эҳтиромларини жойига қўйиб олиб юришарди. Улардан кўп ҳурмат кўрганмиз, бунда ҳеч бир муболаға йўқ.
Гап мазкур меҳмондўст, бағрикенг халқ ҳақида эмас эди, бундан мутлақо йироқмиз.
Келинг, гапни бир бошдан бошлай қолай, токи сиз азизларнинг ҳам, ўзимизнинг ҳам қалбимизда ноўрин аразу гиналар, шубҳаю гумонларга ўрин қолмасин.
Икки йиллар аввал Қўқондан расмий отинойилардан бири ҳузуримизга ташриф буюриб, Қўқонга мухлисалар билан учрашувга таклиф қилди. «Насиб бўлса, борамиз», дедим. Бироз муддат ўтгач, Қўқондаги учта муассасага расмий таклифнома келди. Бири институт, бири аёл-қизлар қўмитаси, яна бири отинойилар билан учрашув. Ҳокимиятнинг ҳам рухсати бўлибди. Таклифномалар расмий бўлгани учун сўзсиз қабул қилдик. Булардан ташқари, хонадонларда меҳмондорчилик ҳам режалаштирилган эди.
Қисқаси, Қўқонга икки кунлик сафар режалаштирилди. Поездга чипталар олинди. Бир нечта кишилик жамоа сафарга тайёргарликни бошладик. Бизнинг боришимиз ҳақидаги хабар бутун Қўқон аҳлига тарқалган. Поезд йўлга тушишига бир неча соат қолганда барча расмий учрашувлар бекор қилингани, юқоридан рухсат бўлмагани ҳақида хабар келди. Биз ҳам «Майли, насиб қилмаган экан-да», деб, тунда чипталарни қайтариш ҳаракатига тушдик. Аммо бизни таклиф қилган, ташрифимиз учун анчагина ҳаракат қилиб қўйганидан кейин бундай нохуш хабардан ниҳоятда тушкунликка тушиб қолган отинойи йиғлаб, қайта-қайта боришимизни илтимос қилиб сўрайверди. Гўёки остонадан қувилган меҳмон бўлсак-да, у ердаги суҳбатимизга муштоқ бўлиб турган опа-сингилларимизнинг кўнгли чўкишини ўйлаб, йўлга отландик. Иккита хонадонда меҳмон бўлдик. Одам у қадар кўп эмасди. Борлари ҳам тушкунликка тушиб қолишган эди. Борганимиздан то қайтгунимизча уларга тасалли бериш билан овора бўлдик.
Табиийки, мезбон отинойидан нима бўлганини сўрадик. Айтишича, ҳамма нарса ўз йўлида кетаётганида вилоят бош отинойиси: «Бу ишларни мендан берухсат қилибсиз», деб тўхтатиб қўйибди. Мезбон отинойи дастлаб бизни интститутга таклиф қилиш ташаббуси билан чиққанида, у ердаги мутасаддилар ниҳоятда хурсанд бўлиб кетишган ва дарров ишга киришиб кетишган экан. Бир айланиб, улар ҳам мезбон отинойига тамоман терс муносабатда бўлишибди. Бошқа ерларда ҳам аҳвол шундай бўлибди.
Биз гап нимада эканлигини билиш учун вилоят бош отинойисининг келишини сўрадик. Чунки бўлиб ўтган ишлардан ҳамма хабар топган, жуда нохуш ҳолат юзага келган эди. Аммо у киши келмади, ҳатто телефон орқали гаплашишни ҳам рад этди.
Кейинчалик ҳам гапнинг тагига ета олмадик, аслида нима бўлганини аниқ била олмадик. Билганимиз шу бўлдики, ҳамма айб мезбон отинойининг бўйнига юкланибди, уни ўртага олиб муҳокама қилишибди… Кейин ишдан ҳайдашибди.
Танишларимиз вилоят бош отинойисига алоқага чиқишганида «Одинахон устозни кутиб олишга етарли ҳозирлик кўришмагани учун учрашувларни бекор қилдик», деган важни айтибди. Шунинг учун ташрифининг хабари бутун вилоятга тарқалган меҳмонни қувиб солиш керак эканми?! Ажиб...
Мен, Аллоҳнинг содда бандаси ўзимча: «Ҳали хижолат бўлишар. Энди тез орада ўша бекор қилинган учрашувлар ўрнига ундан яхшиларини ташкиллаштириб, узр сўраб таклиф қилишади», деб ўйлабман.
Шундан кейин орадан салкам икки йил ўтиб, шу кунларга Андижонга яқин қариндошларимизнинг тўйига борадиган бўлиб қолдик. Шу баҳона бир-икки катта тадбирларга таклиф қилишди. Йўл-йўлакай Фарғонага кириб ўтишни ҳам ният қилдик, чунки у томондан яна икки жойга таклиф қилишганди: бири хонадон, бири ўқув маркази. Бир-иккита ўзимизга ўхшаган содда опа-сингилларимиз бир юртдан бошқа бир юртга устоз келяптилар экан, илмларидан, суҳбатларидан, дуоларидан кўпроқ аёллар баҳраманд бўлиб қолишсин, деб яна ўша вилоят бош отинойисига чиқишибди. (Маълумки, у ерларда ишлаб чиқариш корхоналари кўп, аёл-қизлар турли завод-фабрика ва шу каби жойларда ишлаб, давлатимизга, халқимизга хизмат қилишмоқда. Мана шу тоифадаги аёлларимиз учун бир мотиватция бўлсин, руҳиятларини кўтарайлик, илмга қизиқишларини, меҳнат самародорликларини оширайлик, деган мақсадда суҳбатлар уюштирмоқчи эканлар) Вилоят бош отинойисидан дарҳол рад жавобини олишибди. У киши ҳеч нарсага кўнмабди. Тиниб-тинчимаган бош отин Тошкентдаги хизматгача хабар қилибди. Аммо бизникилар «тадбир бўлмасин», дейишмабди ёки «бўлса ҳам, ихчам бўлсин», дейишмабди. «Мавзулар мўътадил бўлсин», дейишибди, холос. Лекин биз Фарғонага етиб бормасимиздан гап-сўзлар кўпайиб кетибди. Бош отин тинмай учрашувни ташкил қилган опамизга алоқага чиқиб, «Нима бўляпти?» деб сўрайверибди, жуда тинчини йўқотиб, чиқмаган жойи қолмабди.
Аввал бир мухлисларимизнинг хонадонига бордик. Одам кўп эмасди. Оддий суҳбат бўлди. Лекин опа-сингилларнинг бесаранжомлиги юз-кўзидан кўриниб турар, бош отинойининг сиқувлари сабабли саросимада эдилар. У ерда узоқ қолмасдан, ўқув маркази томон йўл олдик. Кичиккина бир бино ичидаги кафтдеккина хонага кирдик. Тўпланган аёллар сони қирқтага ҳам бормайди. Ўша заҳоти назоратчилар келиб, рўпарамизга ўтиришди. Мен у ерда бомба ясашни, уни қандай портлатишни ўргатмоқчи эмасдим. Балки илмга рағбат учун икки оғиз сўз айтмоқчи эдим, холос. Ҳатто, илмларни диний ва дунёвийга ажратмаслик, барча илмларни мустаҳкам ўрганиш зарурлиги хусусида қисқагина гапирдим. У ерга боришимиздан асосий мақсад, ўша ерда ўқиб турган етим ва беваларнинг кўнглини кўтариш, уларга таълим бераётган ўқитувчиларни тақдирлаш эди, холос. Хуллас, бу муассасани ҳам тезда тарк қилиб чиқиб кетдик.
Бир зум ўтмай хабар келдики, учрашув учун узоқ-яқиндан келган мухлисаларни киритмай, ҳайдашибди. Кўпчилик қон йиғлаб қайтибди. Биз кетишимиз билан ўқув марказини Ички ишлар ходимлари босиб, мутасаддиларни сўроқ қилишибди, уларга лицензиясини олиб қўйиш билан таҳдид қилишибди. Орага бизга қарашли одамлар аралашиб, минг илтимослар билан Устознинг, шу ерда ўқиб турган етимларнинг ҳурматидан бу гал кечиришларини сўраб, тушунтириш хатларини ёзиб берганларидан кейин иш ҳал бўлибди.
Ҳали ҳокимиятга, ҳали ўқув марказига, ҳали ўртада турган масъулларга қўнғироқ қилиб ҳаловатини йўқотган вилоят бош отинойиси бош ролда ўзи эканлигини билдириб қўйди. Бир кўришиб, гаплашиб олишни илтимос қилган эдик, бу сафар ҳам учрашишдан бош тортди. Шунингдек, бу ишга дахлдор эмаслигини айтиб, бошқалар ҳам ўзини олиб қочишди. Агар алоқага чиқишганида, менинг уларга айтадиган гапларим бор эди.
Бу не адоват?! Мазкур вилоят бош отинойиси билан бир-биримизни таниймиз. Қуръон мусобақасида бирга бўлганмиз. Агар ростдан ҳам юқоридан шундай буйруқ бўлганида, бизга нисбатан бироз эҳтироми бўлганида, ўзим билан икки оғиз гаплашиб, бу иш тепадан бўлаётганини айтмасмиди? Мен ҳам бундай ишларни яхши тушунаман, сувнинг оқимига қараб иш қиладиган одамлармиз.
Катакдек ерда юрагини ҳовучлаб, зўрға таълим бераётган ожизаларга бу қадар зуғумнинг нима кераги бор? Ваҳоланки, бу заифаларнинг қўлидан ёмонлик келмаслиги кундек равшан. Бу содда халқ ҳеч бўлмаса ихлос қўйган инсони билан бир дийдорлашиб, дуосини ҳам ола олмайдими? Етимларнинг шунчалик ҳурмати йўқми? Динни исташмаётган экан, ҳеч бўлмаса, ақалли инсонгарчиликни ҳам йиғиштириб қўйишмаса бўларди.
Юртимизда дин йўлида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда бу муомалани, бу тазйиқларни қандай тушуниш мумкин?! Ахир Ўзбекистоннинг ҳамма жойида қонунларга бирдек амал қлиниши керакмасми?! Пойтахтда ҳар ойда бир нечта ташкилотларда, ўқув муассасаларида учрашувлар ташкил қилиниб, бир неча юзлаб муслималар, толиби илмлар билан суҳбатлар уюштирилиб турган бир пайтда мусулмонобод деб билганимиз водийнинг бир гўшасида бундай чекловлар ўрнатилишини нима деб тушунишимиз керак?!
Бу саволларимга ким жавоб беради? Тўғриси, дардимни кимга айтишни ҳам билмаяпман. Шунинг учун мана шу ердан мурожаат қиляпман.
Аслида бу фикрларнинг ҳаммаси аввалги сафарги ҳолатда кўнглимиздан ўтган эди. Лекин яхши гумон қилиб, бирор сўз ёзишдан тийилган эдик. Бу сафаргиси дилимизни хуфтон қилиб юборди. Бунинг устига одамларимизнинг гапни бошқа томонга буриб юборганлари бор гапни ёзишимизга сабаб бўлди.
Буларни ёзишдан асосан иккита мақсад кўзланди.
Биринчиси – қуйидагиларни билдириб қўйиш:
Мен террорчи эмасман!!! Аёлларни жиҳодга тарғиб қилаётганим йўқ, уларни давлатга қарши қўяётганим ҳам йўқ. Айтганимдек, отам қилмаган ишни қилмайман. Аёлларга айтадиган барча гапларимнинг хулосаси: «уйингнинг ичида ҳам, ташида ҳам яхши бўл» – шу холос! Қолаверса, ҳозирги кунда кўпчилик аёлларнинг маърузани тўлиқ англашга ҳам ҳоли йўқ. Кўпчилиги руҳан синиқ. Уларга дийдор керак, холос. Аксарияти маъруза пайтида хаёли паришон ўтиради. Кўзёши қилиб енгиллайди, холос.
Қолаверса, оддий бир домла Ҳазратнинг номларидан фойдаланиб, катта имтиёзларга эришаётган бир пайтда муборак номларини кўтариб юрган, қонларини қонларида ташиётганлар ким эканлигини ажрата ололмай ғафлатда қолаётганлардан ҳайронман. Аслида Ҳазратимизнинг номларини ҳар ерга аралаштиргим келмайди. Аммо на динимиз, на миллатимизга мансуб бўлмаган кишилар бу улуғ инсонни эҳтиром қилиб турганида ўзимизникиларнинг бундай қилиқлари инсонни лол қолдирмоқда.
Иккинчиси – биз истамаган ҳақиқат юзага чиқиб қолгани учун афсус-надомат чекаётганимизни изҳор қилиш:
Минг афсуслар бўлсинки, ўртадаги мана шунақа «салла-каллачи»лар халққа давлатни, раҳбарларни душман қилиб кўрсатмоқда. Бу жуда хатарли ҳолатдир. Ваҳоланки, биз шу кунгача барчадан ҳурмат кўриб келяпмиз, раҳбарлар ҳам бизни, Ҳазратимизни эътироф қилишган, алҳамдулиллаҳ. Лекин улар ўзларининг ўйламай қилаётган тасарруфлари ила Ҳазратимизнинг оилалари билан ўша минтақадаги мухлислар орасида ноқулай вазиятни юзага келтиришмоқда.
Хуллас, мен бу вилоят бош отинойисининг кимлигини тушуна олмай қолдим. Ким бўлган тақдирда ҳам, унга ҳам ҳай, дейдиганлар бордир? Устидан гапи ўтадиганлар бордир? Агар бор бўлса, у кишини тартибга чақириб қўйишларини сўрардим! Мен ҳаётим давомида бирор марта бу каби инсонга, кечагидек ҳолатларга дуч келмаган эдим. Ўзим учун мутлақо хафа эмасман. Чунки кўпинча ўзимга ёқмаган ҳолларга дуч келсам-да, сабр қиламан, вазминлик кўрсатаман. Қонун олдида ҳамма бир, дейман. Вазият шундай, дейман. Аммо шунча аёл-қизларимизнинг тушган ҳолларини кўриб, чидаб тура олмадим.
Дарвоқе, агар бир динсиз одам шундай иш қилганида, вақт сарфлаб, буларни ёзиб овора бўлиб ўтирмасдим. Ҳар ҳолда бу гапларнинг, воқеа-ҳодисаларнинг ортида «отин» деган ном турибди. Шуниси ўйлантиради кишини.
Шуни яна алоҳида таъкидлаб ўтаманки, бу гаплар маълум шахсларга қаратилган. Шу сабаб азиз биродарларимиздан фикр-мулоҳазаларни кўпайтирмасликларини илтимос қилардим. Муносабат билдирмоқчи бўлсалар, дуо билан кифоялансинлар, зеро, энг керак сўз дуодир.
Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасини ҳидоятидан айирмасин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

2 июль 2021 йил
Forwarded from Abdulloh Rahim
Нотўғри ўйламанг! Бу футбол учрашуви эмас, Қуръони Карим мусобақаси.

Танзания

@AbdullohRahim
Шошилинч!!!

Бугун бомдод намозидан сўнг шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга пичоқ билан суиқасд қилишди. Суиқасдчи ҳазратнинг ёнига "гапим бор" деган баҳона билан яқинлашган. Алҳамдулиллаҳ, ҳазратнинг қўриқчилари қотилни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишган.

Умар розияллоҳу анҳуни шаҳид қилган хаворижлар бугун ҳам умматнинг порлаган юлдузи, Ислом фахри бўлган буюк уламоларимизга ҳужум қилмоқда. Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Аллоҳ таоло Ўзи уламоларимизни ҳифзида асрасин.

Бундай суиқасд иккинчи марта уюштирилиши. Бундан олдингиси 2019 йил содир қилинган эди. Унда ҳазратнинг машиналарига ўқ узиб, ҳазратнинг қўриқчиларидан баъзилари ҳалок қилишган эди.
Forwarded from Abdulloh Rahim
Имом Шофеъй роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Агар олимлар Аллоҳнинг валийси бўлмаса, мен Аллоҳнинг валийси бўлоладиган инсонни билмайман».

قال الإمام الشافعي رحمه الله:

إذا لم يكن العلماء أولياء الله، فلا أعرف لله وليا.


@AbdullohRahim
Ҳайит намози ўқилмайди, ўрнига Зуҳо ўқилади

Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

Манба: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси

ЗУҲО НАМОЗИ

Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча тўрт ракъат ўқиганлар. Унинг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан бошлаб, то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтганидан кейиндир. («Кифоя» китобидан.)

Ҳар қайси сураларни зам қилиш жоиз.
Forwarded from Abdulloh Rahim
«Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган»лар мўминлардир.

Демак, мўминни ажратиш учун Аллоҳни зикр қилиш керак экан. Аллоҳ зикр қилинганда қалбини титроқ босиб, Ундан қўрқиб турган одам мўмин бўлади. Яъни бирон ишни Аллоҳ буюрган, қилиш керак, дейилса, Аллоҳдан қўрқиб, ўша ишни бажаришга киришган одам мўмин бўлади. Аллоҳ зикр қилингандан кейин ҳам қўрқмай, эшитиб туриб, бу ишдан бўйин товлаган одам мўмин эмас.

Мисол учун, «Аллоҳ намоз ўқишни фарз қилган, Унинг амрини бажариш ҳар бир мусулмонга фарздир», дейилса, қалбини титроқ босиб, дарҳол намоз ўқишни бошлаган одам мўмин бўлади. Мазкур ҳукмни эшитиб, яна ўқимай кетаверадиганлар эса мўмин эмасдир.

Шунингдек, «Аллоҳ ароқ ичишни ҳаром қилган, ким уни ичса, гуноҳкор бўлади», дейилса, Аллоҳдан қўрқиб, ароқ ичмай қўйган одам мўминдир. Аллоҳдан қўрқмай, яна ичаверган одам эса мўмин эмас. Ушбу мисолни бошқа ҳар бир амрга ва қайтариққа солиштириб олаверинг.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
Forwarded from Abdulloh Rahim
Австралиялик оила биргаликда Исломни қабул қилишди. Ўзининг динига ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

‏أسرة أسترالية تعتنق الإسلام.
الحمد لله الذي هداهم إلى دينه.

@AbdullohRahim
Бундан роппа-роса 6 йил олдин, 2015 йилнинг 8 август санасида замонамизнинг машҳур муфассир ва фақиҳларидан Ваҳба Мустафо Зуҳайлий роҳматуллоҳи алайҳи (83 ёшида) Дамашқда вафот этдилар.

Шайх ҳазратлари ҳам айнан ўша 2015 йилнинг 10 март санасида вафот этган эдилар. Аллоҳ таоло ўтган уламоланимизни раҳматига олган бўлсин. Ўзининг жаннатларида бу буюк зотлар билан кўришишни насиб қилсин.
Forwarded from Abdulloh Rahim
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳматуллоҳи алайҳи шу гапни кўп айтар эканлар:

«Биздан фойдаланиб кейин бизни эслаб, раҳмат тилаб ёд этмаслик сизга ҳеч ярашмайди!»


Биз ҳам Шайх роҳимаҳуллоҳдан кўп фойдаландик. У зотнинг илмларидан, маърифатларидан фойдаландик, фойдаланяпмиз, фойдаланамиз. Аллоҳ таоло ҳазратимизни Ўзининг раҳматига, мағфиратига олган бўлсин!

@AbdullohRahim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро рўзасини тутиш суннати муаккада 18-19 август кунлари рўза тутилади

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 428-сабоқ

Аллоҳнинг таъзими ва ҳайбати ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир. Аллоҳнинг таъзими У Зотни улуғлаш ва азаматини ҳис қилишни ўрганиш ила юзага келади. Шу билан бирга, нафснинг ҳеч нарсага арзимаслигини билиш билан ҳам бўлади. Ҳайбат эса улуғлашдан келиб чиққан ҳавфдир. Намозида доимий равишда Аллоҳ таолонинг азаматини ҳис этиб, У Зотнинг ҳайбатини сезиб турган одамнинг қалби албатта ҳозир бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Аллоҳ таоло ҳазратимизни ғариқи раҳмат қилсин.

فان تصنيف العالم ولده المخلد

«Олимнинг ёзган асарлари ўзидан кейин абадий яшайдиган болаларидир».

© Абул Фараж ибнул Жавзий, «Сойдул Хотир», 21-саҳифа

@AbdullohRahim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси миллат бир кунда 5 марта юз-қўлини ювади? — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хулқни яхшилашга ҳаракат қилиш фарздир — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram