Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари
3.74K subscribers
770 photos
218 videos
26 files
227 links
Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган:

Instagram☑️
https://www.instagram.com/SaboqlarUz

Facebook☑️
https://www.facebook.com/SaboqlarUz

YouTube☑️
https://www.youtube.com/SaboqlarUz
Download Telegram
са эмас. Қизим ватандан турли хабарларни эшитиб сиқилганида, у киши: «Ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ. Бу ишларнинг ҳаммаси яхшиликка», дея рафиқаларини юпатардилар. Авваллари ҳам овозлари ёзилган тасмаларни кўп тинглар эдим. Ўзлари биздан узоқда бўлганларида шуларни муттасил эшитиб, юпанардим. У кишининг ҳар бир соҳада чуқур билимга эга эканликларидан, айниқса диний уламо сифатида дунёвий билимлардан ҳам анчагина хабардорликларидан ҳайратга тушардим. Чунки ўзим билган диндор мулло кишиларнинг аксарияти бир томонлама илмга эга эканликларини кўп марта мулоҳаза қилганман. Мана, вафотларига ҳам бир йил бўлай деб қолди. Лекин у кишига шунчалар суяниб қолган эканмизки, бир дақиқа ҳам унута олмаяпмиз. Ҳақиқатда, Аллоҳ таоло бу кишига буюк Устозлик шарафини инъом этиб, одамларга суянч қилиб, Ўзининг динини қувватлантириш учун сабаб қилган экан.
Ватандан йироқда яшашганда баъзан уларнинг бу ердаги камтарона ҳовлиларига бориб турардим. Шунда хоналарига кириб, у кишининг буюмларини, жавонлар тўла китобларини, чет эллардан келтирилган ажойиб нарсаларни кўрганимда, болаларимнинг соғинчи юрак-бағримни ўртар, лекин «Ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳикмати бор», дея ўзимни юпатардим. Шундай пайтларда уларнинг ҳаққига Роббимга дуо қилишдан, Ўзигагина ёлворишдан ўзга чорам йўқлигини сезардим. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, бағримизни тўлдириб, қайтиб келишди. Ватанга қайтган пайтлари ўғлим зиёратимга келиб турардилар. Ҳайит кунлари ийд намозидан кейин қиладиган илк ишлари мени зиёрат қилиш эди. Одатда бизнинг кулбамизга йўл олганларини билишса ҳам, то етиб келгунларича менга билдиришмасди. Чунки жуда ҳаяжонланиб кетардим. «Келдилар», дейишса ҳам, шошиб қолардим. У киши қизғин кўришар, обдон ҳол-аҳвол сўрардилар. Юзларидан табассум аримасди. Ҳурмат, эътибор билан муомала қилардилар. Ҳазил-мутойибани ҳам канда қилмасдилар. У киши қадам ранжида қилишлари билан бағрим тўлиб, уйимиз нурафшон бўлиб кетарди. Тобим бўлмаган кезларда дам солиб қўярдилар. Дуо қилиб, дардимга шифо сўрардилар. Ҳар сафарги зиёратлари таассуротлари бир неча кунгача давом этарди. Умуман, уйимизда у киши ҳақларида кунда гаплашардик, ҳозиргача бирор кун уларни эсламай қўймаймиз. Мен сизларга у кишининг олимликлари, дин учун қилган ҳизматларининг ақл бовар қилмас даражада улканлиги, халқаро уламолар орасидаги мавқеларининг кўлами ҳақида сўзламаяпман. Чунки бу мавзуни менданда чиройли ёритиб берувчилар бор. «Азага келган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди», дейишади-ку. Жанозамни табарругим ўқийдилар, деб умид қилиб, хотиржам юраверибман. Аллоҳ мени у кишининг ортларидан дуо қилувчи қилиб қўйишини қайдан билибман?! Инсончилик экан-да, баъзан шундай азиз ўғлим орамиздан кетиб қолганларини ўйлаганимда ўкинч ҳислари бостириб келиб, юрагимни эзиб кетади. Ота-она учун фарзандини йўқотишдан кўра оғир мусибат йўқ. Ёшим улуғлиги сабабли одатда яқинларимиздан бирорта одам ўтиб қолса, мендан яширишар, анча вақт ўтганидан кейин билардим. Лекин дунёларга баробар куёвимдан жудо бўлганимизни яширишмади, видолашиб қолмасам, армон бўлишини билиб шундай қилишди. Ўшанда тўсатдан кириб келиб: «Тоблари йўқ экан» дейишса, осмон устимга қулагандек бўлди. «Сизлар яширяпсизлар. Нимадир бўлган! Эй Худо!!!» деб дод солиб юбордим. «Бора оласизми? Қийналиб қолмайсизми?» дейишди. «Нега бормайман?! Нега боламнинг олдига бормайман?! Ўлсам ҳам майли! Бораман! Мен ўлсам нима бўпти?!» дердим, холос. Боламни кўрганимда: «Сизни бундай аҳволда кўришга қандай чидайман?! Сизнинг ўрнингизда мен ётсам бўлмасмиди?! Жанозамни ўқийсиз, деб юрардим-ку?!» дея зорландим. Кейин ҳар қанча оғир ҳолатда бўлсам-да, озор бермаслик учун бир амаллаб сукут сақлаб, дардимни ичимга ютдим. Охирги йилларда Ҳазрат жуда-жуда кўп ишладилар. Устма-уст кунига бир неча учрашувлар, маросимлар... «У кишини толиқтирмасликнинг бир йўлини қилмайсизларми?» дер эдим. Вафотларидан кейин эса фурсатни бой бермасдан, ҳамма ишларга улгуриб қолай, деб шошган эканларми, деб ўйлаб қоламан. Сўнгги пайтларда тўлин ойдек бўлиб кетгандилар. Ой тўлганидан кейин унинг қайтиши ҳам бор, дея юрагимга ғулғула тушарди. Ишлари жуда силлиқ кетяпти. Бирорта камчилик йўқ, ишқи
либ хайрли бўлсин-да, дея хавотирланиб қўярдим. Шундай бўлса ҳам яшнаб турган одамни Аллоҳ таоло бирданига, кутилмаганда бизлардан олиб қўйиши хаёлимга келмаган экан.
Жоним болам бизга энди қўшни бўлдилар (бизнинг кулба Кўкчада, масжидга яқин жойда). Ўзимча хона ичида у киши томон юзланиб олиб, ўртанаман. Хаёлан суҳбатлашаман. Соғинчдан ва мусибат шиддатидан куйиб, кўз ёши қилиб оламан.
Мана, вафотларига ҳам бир йилга яқинлашяпти. Лекин қизим билан ҳали бу мавзуда юзма-юз суҳбатлашишга юрак бетламайди. Учрашганда бир-биримизни аяб, шунчаки борди-келди гаплардан у ёғига ўта олмаймиз. Қалбимиздаги оғир дардни бир-биримиздан яширишга ҳаракат қиламиз. Қизимга қараб туриб, отаси оламдан ўтган пайтлардаги ўзимнинг ҳолатимни эслайман. Чунки улуғ одамларнинг оиласи бўлиш аёл кишига нафақат улар ҳаётликларида, балки улардан кейин ҳам катта масъулият юклайди. Аллоҳим, қизимга чиройли сабр, ҳикматли ҳаёт, гўзал натижаларни ато қил. Омин. Зиёратимга келиб турадиган набираларимнинг кўзига қарайман. Исмоилжонимнинг елкасига тушган оғир юкларни ўйлайман. Ҳаққига дуо қиламан. Бундай отадан ажраш осон эмас. Энди ишлар унга қолди, оилада ҳам ота, ҳам ўғил. Кам гапириб, кўп ўйчан бўлиб қолган Одинахон қизимга қарайман. Охирги пайтларда «Ҳазратга қарашишим керак», деб кўп тиришарди, бу бежиз эмас экан. Кенжатойимиз Оминахоним энди битта фарзандли бўлганди, ҳали ўқиётганди, ёш эди. Минг шукрки, тўйини, фарзандини кўрдилар. Улар оталаридан кейин гўё бир зумда улғайиб қолгандек. Аллоҳ уларни Ўз паноҳида асрасин. Оталарининг ишларини давом эттиришда Ўзи ёрдамчи бўлсин. Нафақат Ҳазратнинг оилалари, балки менинг бошқа болаларим ҳам у кишидан кейин етимдек бўлиб, ҳувиллаб қолишди. Мендек бир муштипарнинг қиладиган асосий иши дуо экан, уларга тасалли бериб, қўлимдан келганича ҳақларига дуо қилиб яшаяпман.
Боламни Ўз раҳматингга олгин. Улуғ ажрингдан умидвормиз. Қолдирган ишлари давомли бўлишини сўраймиз. Бизларга эса гўзал сабр бергин. Омин.

Саодат ҳожиона

“Омина” журналининг 1437/2016 йил, март сонидан олинди.
Масжид гилами кир бўлмасин, деб ҳассасини тескари ушлаган қалби тоза отахонларимиздан Аллоҳ рози бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемор бўлмаган одам яхши одам бўлмайди - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 419-сабоқ
______
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ ва қалб ҳозирлигидан иборат.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Аввалинг хор бўлса, бўлсин, охиринг хор бўлмасин ёхуд кимнинг иймон билан ўлиши ҳеч кимга маълум эмас

Швециялик 75 ёшли роҳиб мусулмон бўлди. Исмини Аҳмад деб ўзгартирди. Кейинчалик Марокашга кўчиб ўтди. Черков уни ўз ишига қайтариш учун кўп ҳаракат қилди, лекин уни кўндира олмади. Швециянинг SVT телеканали унинг мусулмон бўлиши тарихини намойиш қилди. Аллоҳ муборак қилсин!

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...

Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.

Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.

© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси ва изоҳи
🔹 420-сабоқ
______
Намознинг ҳаёти ва ички одобларидан бири хушуъдир. Айнан хушуъ орқали намоз ички покланиш омилига айланади. Хушуъли намозгина қалбни поклаш ва ахлоқни сайқаллашга хизмат қилади.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
#Таъзия

Ислом уммати бугун яна бир Ўрта Осиё мусулмонларининг фахри, мусулмон умматининг улкан уламоси, тақволи аҳли илми ва Қуръони Каримнинг маънолар таржимасини ўзбек тилига биринчилардан бўлиб ўгирган устоз шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳдан ажради.

«SaboqlarUz» жамоаси устоз, шайх Алоуддин Мансурнинг оламдан ўтгани муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, яқинларига, шогирдларига ҳамда толиби илмларига чуқур таъзия изҳор этади.

Роббимиз устознинг дин ғамида, мўмин-мусулмонлар ғамида қилган барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилган бўлсин! Аллоҳ Ўз раҳмати ва марҳаматига олган бўлсин!

«Ва сабрлиларга хушхабар беринг. Улар – мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».
Forwarded from Qur'oni Karim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг Пайғамбарига озор берувчиларга аламли азоб бор.
Forwarded from Muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

t.me/muslimaatuz
Forwarded from Bintu Sodiq
Бизни кечиринг...

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
«Сизга ота-онамиз, жонимиз, молимиз фидо бўлсин!» - дейишга арзимасакда айтамиз. Сиз инсоният кўз очиб кўрган энг мукаммал, энг азиз, энг буюк инсонсиз. Сизни севувчилар қиёматга қадар бўлади. Сизга Аллоҳ ва фаришталар салот ва салом айтадилар. Умматингиз ҳам сизга салот ва салом айтади. Биз журъатли уммат бўлолмадик, Аллоҳ хоҳласа, биздан кейинги насл сиз учун жонидан ва молидан ҳақиқатда воз кечадиган умматингиз бўлади.
🔹 421-сабоқ
______
Хушуъ илм бўлиши билан бирга, нажот топувчиларнинг аломати ҳамдир. Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир» (1-2-оятлар)
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Биласизми, мусулмоннинг кундалиги қандай бўлади?

- Душанба кечаси тафсирдан бир оят ўрганади;
- Сешанба кечаси «Риёзус солиҳийн»дан (Солиҳлар гулшани) бир ҳадис ўрганади;
- Чоршанба кечаси «Ҳаятус саҳоба»дан (Саҳобалари ҳаёти) бир саҳобанинг ҳаётини ўрганади;
- Пайшанба кечаси Имом Нававийнинг «Ал-Азкор»идан (Зикр ва дуолар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини ўрганади;
- Жума кечаси маълум суралар ва зикрларни ёд олади;
- Шанба кечаси Қози Иёзнинг беназир «Аш-шифо» асаридан бир бўлим ўқийди.

© Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ, «Мусулмон ёшларга» китобидан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом - Аллоҳ таолонинг инсониятга армуғонидир | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Диққат эълон!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари саҳифасининг аъзолари ва мухлислари. Саҳифамизда берилаётган расмлардек расм қила оладиган кўнгилли дизайнерлар бўлса, расм тайёрлашда бизга ёрдам беришни истасалар бизга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

Telegram орқали боғланиш: @SaboqlarUz_bot

Почта орқали боғланиш: saboqlar@gmail.com