Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари
3.68K subscribers
770 photos
218 videos
26 files
227 links
Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган:

Instagram☑️
https://www.instagram.com/SaboqlarUz

Facebook☑️
https://www.facebook.com/SaboqlarUz

YouTube☑️
https://www.youtube.com/SaboqlarUz
Download Telegram
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Шайх аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг муҳтарама аёли коронавирус туфайли вафот этибдилар. Аллоҳ таоло раҳмат қилсин!

Ҳазратга сабр-матонат берсин! 2019 йил ўғлидан, энди аёлидан айрилдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг «Ҳалим» сифати — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 424-сабоқ
______
«Қалб ҳозирлиги» деганда қалбнинг машғул бўлиб турган нарсасидан ўзгаларидан фориғ бўлиши англанади. Намоз ўқиб турган кишининг қалбида намоздан бошқа нарса бўлмаса, қалби ҳозир бўлган бўлади.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳнинг энг сўнгги шогирди муҳаддис, шайх Муҳаммад Амин Сароч ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин! Жойларини жаннатдан қилсин.

Шайх Муҳаммад Амин Сароч роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Бизнинг уйимиз Қуръон мадрасаси эди. Отам таҳажжудга уйғонганларида, қишнинг совуқ тунларида ҳам барча оила аъзоларимизни уйғотар, ҳаммамизга мулойимлик билан гапирар, улар таҳажжудни ўқиб олгунларича биз таҳорат қилардик, кейин дарс бошланарди. Ёз ойлари уйимизнинг орқа томонидаги ҳовлида Қуръон ўқир эдик. Сахарлик қилиб бўлингач то кун чиққунча бутун оила Қуръон билан машғул бўлардик. Моддий қийинчиликда кун кечирар эдик, лекин ҳаётимиз ҳузур-ҳаловатли эди.

Мисрга борганимда қарасам инсонларнинг қўлида биттадан Қуръони Карим бор. Чўнтакларида олиб юрадилар. Мен ҳам ўшандан бери чўнтагимда Қуръони Карим олиб юраман. Унинг ёнимда бўлиши мен жуда катта неъмат. Зеро, қаерда бўлмайин, ёлғиз қолсам дарҳол уни очиб ўқийман.»

Расм: Ҳазратнинг пайшанба куни туширилган энг сўнгги расмлари экан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳнинг ﷺ «Ҳалим» сифатлари — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 425-сабоқ
______
Қалбнинг ҳозир бўлиши ҳимматга боғлиқдир. Киши бирор ишни муҳим деб билса ва унга керакли аҳамият берса, қалби ўша иш учун ҳозир бўлади. Намозда қалб ҳозир бўлиши учун барча аҳамият ва ҳимматни намозга қаратиш лозим бўлади. Охиратга иймоннинг кучли ёки кучсизлигига қараб, ҳиммат ҳам кучли ё кучсиз бўлади. Намозда қалби ҳозир бўлмаган одам иймони кучсизлигини билсин ва уни кучайтириш ҳаракатида бўлсин.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинлар хусусида батафсил — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Меърож кечаси
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун Исро ва Меърож кечаси. Бу кечадаги ибодатлар хусусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг жавоблари.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Бундан роппа-роса 6 йил олдин ўзбек миллати, мусулмон олами ўзи етиштирган буюк алломаларидан бири - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан жудо бўлди. Аллоҳ таоло ҳазратни Ўз раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин!

Ҳазратнинг доим ортларидан юришни, у киши қолдирган омонатга садоқат билан хизмат қилишни насиб қилсин.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Forwarded from Abdulloh Rahim
Ҳаётнинг азалий қонуни шудир,
Шу ҳақда тинмайин сўзлайверамиз.
Ёмонлар вақт ўтиб унутилар, лекин...
Яхши одамларни эслайверамиз!

‏قـال يحيـى بـن معـاذ:

العلمـاء أرحـم بأمـة محمـد صلـى الله عليـه وسـلم مـن آبائهـم وأمهاتهـم. قيـل: وكيـف ذلـك قـال لأن آباءهـم وأمهاتهـم يحفظونهـم مـن نـار الدنيـا وهـم يحفظونهـم مـن نـار الآخـرة.

Яҳё ибн Муоз айтади:

«Олимлар уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уларнинг оталаридан ҳам, оналаридан ҳам раҳмлидирлар».

Ундан сўрашди: Қандай қилиб?

У жавоб берди: «Чунки ота-оналари уларни дунёнинг оловидан (азоб-уқубатидан) асраб-авайлайдилар, улар эса, охиратдаги оловдан (азоб-уқубатдан) асрайдилар».

____
Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларимизни Ўз раҳмати ва мағфиратига олсин. Хоссатан, тирикликларида суянган тоғимиз бўлган, вафотларидан сўнг бизга суянадиган беқиёс асарлар қолдирган устоз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг жойларини жаннатдан, мақомларини олий қилсин!

@AbdullohRahim
Forwarded from Abdulloh Rahim
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Бироз олдин уммат муфассири, замонамизнинг буюк алломаларидан, фазилатли шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло ҳазратнинг жойлари жаннатдан қилсин! Умматнинг юлдузлари бирин-кетин сўняпти. Аллоҳ таоло ўринларини тўлдирсин.

@AbdullohRahim
🔹 426-сабоқ
______
Хаёлни олиб қочадиган ички нарсалар ташқиларидан кўра кучли бўлади. Бу нарса кўпинча дунё ғамига ботган одамларда бўлади. Бундай одамнинг фикри бир ерда турмайди. Ҳатто кўзини юмиб олсаҳам фойда бермайди. Бу ҳолатни муолажа қилиш учун қаттиқ уриниш керак бўлади. Намозга яхшилаб таёргарлик кўрилади. Барча машғул қиладиган ишларини битиради. Қалбининг холи бўлиши учун ҳаракат қилади. Аллоҳ таолонинг кўриб турганини эсга олади. Намозда дунё ташвишларидан бирортасини хаёлига келтирмасликка ҳаракат қилади.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари ижодий гуруҳи барча мўмин-мусулмонларни рамазони шариф ойи билан муборакбод этади.

@SaboqlarUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинлар хусусида батафсил 2-қисм — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram