Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари
3.68K subscribers
770 photos
218 videos
26 files
227 links
Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган:

Instagram☑️
https://www.instagram.com/SaboqlarUz

Facebook☑️
https://www.facebook.com/SaboqlarUz

YouTube☑️
https://www.youtube.com/SaboqlarUz
Download Telegram
Шайх роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари янги йилни нишонлаш борасидаги саволга жавоб бераётиб шуни илова қилиб ўтганлар:

Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
ТАЪЗИЯ

#Таъзия

«SaboqlarUz» жамоаси, етук воиз, машҳур устоз ва олим, Абдуллоҳ домла тахаллуси билан танилган муҳтарам Абдуғани домланинг падари бузрукворлари Тўхтасинбой отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Муҳтарам Абдуғани домлага барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, падари бузрукворларининг ҳақларига дуода бўламиз, ўзларига Аллоҳ таолодан сабру матонат сўраб, динимизни етказиш йўлидаги хизматларида бардавомлик тилаймиз.

«Ва сабрлиларга хушхабар беринг. Улар – мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Омадсизлик ва иши юришмаслик (2-қисм) — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Ўзбекистон ва унинг атрофининг биз яшаётган асрдаги маънавий меъмори, 100 дан ортиқ асар муаллифи, Имом Бухорий, Мотуридий ва Нақшбандий ҳазратлари йўлини давом эттирган марҳум устоз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғли устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ билан бирга она ватанимиз ҳақида суҳбатлашдик.

© Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 423-сабоқ
______
Намозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотдан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам қалб ҳозирлиги намознинг ҳаёти ва ички одобларидан бири саналади.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Саҳифамиз таъсисчиларидан Мубашшир Аҳмад домланинг соғликлари учун дуои хайр қилишингизни сўраймиз. Аллоҳ таоло домлага ғойибидан сиҳҳат-саломатлик берсин! Дин ва мусулмонлар хизматида доим қоим бўлишларини насиб қилсин. Бошларига келган мусибатларига ҳамдардмиз.

SaboqlarUz жамоаси номидан
60 ёшли аёл «Эртуғрул» сериалидан таъсирланиб Исломни қабул қилди

Суратдаги америкалик аёл дунёнинг машҳур Netflix кинопорталида «Diriliş Ertuğrul» (ўзбекчаси: «Эртуғрул») сериалини томоша қилиб, сериалдан таъсирланган, сериалдаги Исломнинг тинчлик, адолат ва мазлумларга ёрдам бериш каби умуминсоний фазилатларидан таъсирланиб Исломни қабул қилган.

Аллоҳ таоло муборак қилсин!

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Опоғдадам Муҳаммад Юсуф ҳожи дада телевизордан қаттиқ тақво қилардилар. Уйда унга рухсат йўқ эди. Фақатгина Шайх ҳазратлари кўрсатиладиган бўлсагина рухсат берган эканлар. Шунда ҳам бундан бошқа нарсани кўрганлар жазоланар экан. Модомики, "дилбузар"нинг ҳозирги ҳолати бизнинг динимизга, ахлоқимизга, одобимизга, тарбиямизга, миллийлигимизга, онгу шууримизга ва бошқа ҳар бир ҳолатимизга тўғри келмас экан, Ҳожи даданинг йўлларини тутиб қўявериш керак. Валлоҳу аълам.

© Одинахон Муҳаммад Содиқ

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Шайх аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг муҳтарама аёли коронавирус туфайли вафот этибдилар. Аллоҳ таоло раҳмат қилсин!

Ҳазратга сабр-матонат берсин! 2019 йил ўғлидан, энди аёлидан айрилдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг «Ҳалим» сифати — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 424-сабоқ
______
«Қалб ҳозирлиги» деганда қалбнинг машғул бўлиб турган нарсасидан ўзгаларидан фориғ бўлиши англанади. Намоз ўқиб турган кишининг қалбида намоздан бошқа нарса бўлмаса, қалби ҳозир бўлган бўлади.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳнинг энг сўнгги шогирди муҳаддис, шайх Муҳаммад Амин Сароч ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин! Жойларини жаннатдан қилсин.

Шайх Муҳаммад Амин Сароч роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Бизнинг уйимиз Қуръон мадрасаси эди. Отам таҳажжудга уйғонганларида, қишнинг совуқ тунларида ҳам барча оила аъзоларимизни уйғотар, ҳаммамизга мулойимлик билан гапирар, улар таҳажжудни ўқиб олгунларича биз таҳорат қилардик, кейин дарс бошланарди. Ёз ойлари уйимизнинг орқа томонидаги ҳовлида Қуръон ўқир эдик. Сахарлик қилиб бўлингач то кун чиққунча бутун оила Қуръон билан машғул бўлардик. Моддий қийинчиликда кун кечирар эдик, лекин ҳаётимиз ҳузур-ҳаловатли эди.

Мисрга борганимда қарасам инсонларнинг қўлида биттадан Қуръони Карим бор. Чўнтакларида олиб юрадилар. Мен ҳам ўшандан бери чўнтагимда Қуръони Карим олиб юраман. Унинг ёнимда бўлиши мен жуда катта неъмат. Зеро, қаерда бўлмайин, ёлғиз қолсам дарҳол уни очиб ўқийман.»

Расм: Ҳазратнинг пайшанба куни туширилган энг сўнгги расмлари экан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳнинг ﷺ «Ҳалим» сифатлари — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
🔹 425-сабоқ
______
Қалбнинг ҳозир бўлиши ҳимматга боғлиқдир. Киши бирор ишни муҳим деб билса ва унга керакли аҳамият берса, қалби ўша иш учун ҳозир бўлади. Намозда қалб ҳозир бўлиши учун барча аҳамият ва ҳимматни намозга қаратиш лозим бўлади. Охиратга иймоннинг кучли ёки кучсизлигига қараб, ҳиммат ҳам кучли ё кучсиз бўлади. Намозда қалби ҳозир бўлмаган одам иймони кучсизлигини билсин ва уни кучайтириш ҳаракатида бўлсин.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жинлар хусусида батафсил — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Меърож кечаси
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун Исро ва Меърож кечаси. Бу кечадаги ибодатлар хусусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг жавоблари.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Бундан роппа-роса 6 йил олдин ўзбек миллати, мусулмон олами ўзи етиштирган буюк алломаларидан бири - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан жудо бўлди. Аллоҳ таоло ҳазратни Ўз раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин!

Ҳазратнинг доим ортларидан юришни, у киши қолдирган омонатга садоқат билан хизмат қилишни насиб қилсин.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram