Rus tilini o'rganamiz | Русский язык
13.1K subscribers
1.8K photos
668 videos
7 files
739 links
@rustilinet — тил ва таълим йўналишидаги биринчи рақамли телеграм канали!

Since: 25.12.2016
Download Telegram
#Yangiliklar

Кимлар сиртқи бўлимларда ўқиши мумкин?

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 майдаги «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ махсус сиртқи бўлим негизида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим олишни таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида бакалаврларни тайёрлаш назарда тутилган, деб хабар бермоқда ЎзА.

Бу жараёнда Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15, тўлов-контракт асосида 85 талабани ўқишга қабул қилиш режалаштирилган. Хўш, университетда қайси йўналишларда сиртқи бўлим очилади? Қабул қилиш шартлари қандай? Ўқиш муддати қанча вақтни ташкил қилади?

Бу масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети мутасаддиларига мурожаат қилди.

– Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг билим даражасини ошириш, янги замонавий технологиялар билан таништириш ва илмий жиҳатдан ёндашишга ўргатишда муайян олий ўқув юртларида махсус сиртқи бўлимнинг очилиши муҳим аҳамият касб этади, – дейди университет биринчи проректори Ф.Аъзамов. – Шу кунгача университетимизда «Телевизион технологиялар» таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим мавжуд эди. Унга ўтган ўқув йилида 322 абитуриент ҳужжат топшириб, уларнинг 50 нафари талабаликка қабул қилинган. Энди ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатиб, тегишли соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларга илмий даражасини ошириш, яъни олий маълумотли бўлиш имкони янада кенгайди. Жорий ўқув йилида университетимизда махсус сиртқи бўлим уч таълим йўналишида очилади. «Телевизион технологиялар», «Компьютер инжиниринги» таълим йўналишлари бўйича 25 нафардан, «Почта алоқаси технологияси» таълим йўналишида 50 талаба ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Сиртқи бўлимга ҳужжат топшириш учун абитуриент касб-ҳунар коллежининг мос йўналишида таҳсил олган, камида уч йил шу соҳада ишлаган бўлиши керак. Абитуриентдан ўзи ишлаётган ташкилотдан тавсиянома олиб келиш талаб этилади.

Бунда ҳужжатларни топшириш тартиби кундузги бўлим билан деярли ўхшаш. Фарқли жиҳати, «Почта алоқаси технологияси» таълим йўналишига "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти, «Телевизион технологиялар», «Компьютер инжиниринги» таълим йўналишларига Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбариятининг тавсияномаси талаб қилинади. Кириш имтиҳонлари 1 август куни тест тарзида бўлиб ўтади.

Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати уч йил. Талабалар ҳар ўқув йилида икки марта ўрта ҳисобда бир ойдан таҳсил олади. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўқув режаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборилади. Талабаларга ушбу тасдиқланган ўқув режаси асосида билим берилади. Ҳар бир мутахассис ўзининг ташкилотида амалиёт ўтайди, қўшимча топшириқларни бажаради.

Бу борадаги яна бир муҳим жиҳат – ёшларнинг иш жойидан ажралмаган ҳолда таълим олиши. Бундан корхона ва муассасалар манфаатдор. Замонавий билимларни эгаллаган мутахассис ўзи ишлаб турган ташкилотида янада самарали хизмат кўрсата олади. Бу билан назария ва амалиёт уйғунлигига эришилади. Бакалавриатни тамомлаганлар ўқишни давом эттиришни истаса, магистратурада ҳам таълим олишлари мумкин.
Manbaa:
Kun.uz

#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
— Сколько вам лет?
— Sizning yoshingiz nechada?

— Мне тридцать лет.
— Mening yoshim ottizda.

— А жене?
— Ayolingizning chi?

— Ей двадцать девять.
— U yigirma to’qqiz yoshda.

— Сколько лет вашему сыну?
— O’glingizning yoshi nechada?

— Ему одиннадцать лет.
— Uning yoshi o’n birda.

— Сколько лет вашей дочери?
— Qizingizning yoshi nechada?

— Ей три года.
— Uning yoshi uchda

— А вашему отцу?
— Otangizning-chi?

— Ему шестьдесят четыре.
— Uning yoshi oltmish to’rtda

— Желаю здоровья вашей семье.
— Oilangizga sog'liq tilayman.

#YodOling

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
11-dars

Гласный о. О унлиси Рус тилида о товуши лабларнинг бир оз чўччайиши билан ҳосил бўлади. О унлиси урғусиз бўғинларда қуйидагича талаффуз этилади:

1) сўз бошида ва урғули бўғинлардан олдин келган урғусиз бўғинларда а сингари айтилади:
а) сўз бошида Ёзилади: Талаффуз этилади: отец атец они ани охотник ахотник обед абет
б) урғули бўғинлардан олдин келган урғусиз бўғинларда: Ёзилади: Талаффуз этилади: дрова драва вода вада

2) ы ва а унлилари орасидаги бир товушни билдиради: Ёзилади: Талаффуз этилади: городок гырадок Юмшоқ ундошлардан кейин о товуши ёзувда ё ҳарфи билан ифода этилади.


#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
12-dars

Гласный э. Э унлиси Рус тилида э ҳарфи сўз бошида, унли товушлардан кейин урғу билан ишлатилади:

а) сўз бошида: это, эти;
б) урғу билан унли товушлардан кейин: поэма, поэт.

Юмшоқ ундошлардан кейин ёки юмшоқ ва қаттиқ ундошлар орасида келганда э товуши рус орфографиясида е ҳарфи воситаси билан ифодаланади:

а) икки юмшоқ ундош орасида: Ёзилади: Талаффуз этилади: семь сьэмь день дьэнь
б) юмшоқ ва қаттиқ ундошлар орасида: Ёзилади: Талаффуз этилади: дело дьэло нет ньэт Сўз бошида эса е ҳарфи й-лашган товушдир.


#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
Мне 18 _______.

⚫️ Лет
🔴 Год
🔵 Года


#Test

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
Мне 31 ______.

⚫️ Год
🔴 Года
🔵 Лет


#Test

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
Тебе 23 ______?

⚫️ Лет
🔴 Год
🔵 Года


#Test

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
Вам 35 ______?

⚫️ Год
🔴 Года
🔵 Лет


#Test

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
Дательный падеж личных местоимений
Kishilik olmoshlarning Datelniy kelishigi!

Мне - Menga
Тебе - Senga
Ему - Unga
Ей - Unga
Нам - Bizga
Вам - Sizga
Им - Ularga


#YodOling
#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
13-dars Гласный у. У унлиси

Ўзбек тилидаги у товуши рус тилидаги у товушига қараганда қисқароқ талаффуз этилади. Юмшоқ ундошлардан кейин у товуши ёзувда ю ҳарфи воситаси билан ифода этилади.


#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
14-dars Гласный и. И унлиси

Ўзбек тилидаги и товуши рус тилидаги и товушига нисбатан қисқароқ талаффуз этилади (акустик хусусиятлари жиҳатидан рус тилидаги и ва ы товушлари орасидаги бир товушни билдиради).


#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
15-dars Гласный ы. Ы унлиси.

Унли ы товуши талаффуз қилинганда тилнинг орқа қисми юқорига кўтарилиб, орқага тортилади. Ўзбек тилида қ, ғ билан бирга келган и унлиси (масалан: қирқ, қиз,ғижим, ғишт каби сўзларда) русча ы га яқин бир товушни билдиради. ы унлиси сўз бошида ишлатилмайди.

#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
16-dars Употребление е,ё,ю,я. Е,ё,ю,я ҳарфларининг ишлатилиши

Рус тилида е,ё,ю,я ҳарфлари икки вазифада ишлатилади:

1) сўз бошида, қаттиқлик ва юмшоқлик белгиларидан сўнг ёки сўз ўртасида, унли товушлардан кейин, й-лашган товуш бўлиб, я–й билан а,е- й, э,ё - и билан о,ю – й билан у товушларини ўз ичига олган, лекин ажратилмай айтиладиган бир товушни билдиради: я-йа, яма – йама, моя – мойа, обьявление – обйавление, Илья – Ильйа, пояс – пойас, линия – линийа; е – йэ, ем – йэм, моей – мойэй, читает – читайэт; ё – йо, ёлка – йолка, моё – мойо, ружьё – ружйо, поёт – пойёт; ю – йу, юг – йуг, мою – мойу, знаю – знайу.

2) ундош товушлардан сўнг келиб, ўзидан олдин келган ундош товушнинг юмшоқ эканини кўрсатади, ва а, э, о, у, яъни асосий товуш (фонема) тарзида талаффуз этилади: я: ряд – рьад, мясо – мьасо, пять – пьать, песня – песньа; е: лето- льэто, ветер – вьэтер; ё: села – сьола, зовёт – зовьот, вёз – вьоз; ю: люди – льуди, ключ – кльуч, сюда – сьуда.


#Grammatika

🇷🇺 @RUSTILI 🇷🇺
👍1