ИБРАТЛИ ХИКОЯ
Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, Охират, иймон хакида кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир
ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб
йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди
болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни
яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни
тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи
бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан
туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик
олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча
кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз
қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб
борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шум
ният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин
кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан
видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга
тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада
турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави
рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай
бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг
ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб
қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг
учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг
кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмага-
нида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ
қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки
нарсалар сиз учун яратилган.Бу
дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу
охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Дилозор бу'лманг.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.
https://t.me/romolorash

Forwarded from Hijob UZ
Besh mahal tahorat qilgan qizga makiyajni keragi yo‘q..
@hijob_uz 👈👇
https://t.me/joinchat/SKm0sMEvwXvIxLMn
@hijob_uz 👈👇
https://t.me/joinchat/SKm0sMEvwXvIxLMn
Forwarded from Hijob UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу фильм атиги 4 дақиқа давом этади, 30 дақиқада суратга олинган ва «Оскар» мукофоти берилган.😢😢😢😢😢😢😢
@hijob_uz
@hijob_uz
#суннатни_тиклаймиз
Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз
☪️
♻️Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
👉🏽https://t.me/romolorash
Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз
☪️
Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ
✅Биздан узоқлашманг!♻️Дўстларингиз билан улашишни унутманг!
👉🏽https://t.me/romolorash
Forwarded from Hijob UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
105 ёшли отахон опасини кўргани борибди, онахоннинг ёшлари 108 да экан.
2 аср авлодни кўрган отахон ва онахоннинг сухбатини эшитинг:)
Барча ҳавас қилганларга, узоқ умр кўриш насиб қилсин
Каналга обуна бўлинг👇🏻
🌸 @hijob_uz

Бомдод намози - юрак-қон томирлари касалликларига шифо
Бир неча юз йиллардан бери олимлар инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун 8 соатлик уйқу фойдали десалар, айримлари 4-5 соатлик уйқу етарли эканини таъкидлайдилар. Иордания кардиология илмий-тадқиқот маркази олимларининг тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун 5-6 соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.
Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.
Субҳаналлоҳ....