This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН келмасидан олдин бу ишга улгуринг!
Муфтий Исмоил Менк
Яқинларингизга хам улашинг👇
https://t.me/romolorash
Муфтий Исмоил Менк
Яқинларингизга хам улашинг👇
https://t.me/romolorash
“Егиси келиб, ололмаганлар бор...”
— Дадажон, банан олиб берасизми? – дейди қизалоқ кўча юзида мева сотаётган пештахтадан кўзини узолмай. — Пулимиз қолса, кейинги ҳафта албатта олиб бераман. Сўз бераман, қизим, – деб жавоб беради унга қарамай отаси. Улар шундоққина орқасидан кетаётганимни пайқамади ҳам. Кўнглим алланечук бўлиб кетди. Дўкондаги сотувчига яқинлашдим: — Ҳов, анави ота-болани кўряпсизми? – дедим. – Уларга икки кило банан ўлчанг. Орқасидан боринг ва “Ўтган ҳафта сизга қайтим беролмагандим, шу бананни олинг, рози-ризолик бўлсин” дейсиз. Отанинг фарзанди ёнида боши эгилмасин. Боланинг кўнгли банан истабди, ўксинмасин. Аллоҳ олдида ваъда бераман, пулини ортиғи билан тўлайман. Ўзим ҳам банан оламан, – дедим. Банан сотувчи йигит айтганимдай қилди. Қизалоқнинг бирдан чеҳраси ёришиб, банан солинган халтани дадасига бермай ўзи кўтариб олди. Эркак ҳаммасини тушунганди аслида. Бошини қуйи солганча юриб кетар экан, банан сотувчи йигитга қараб, синиқ нигоҳлари билан миннатдорчилик билдирди. Банан сотувчи мендан ҳам пул олмади. Кўз ёшларини яшириш учун юзини четга бурди. Шунақа, яхшилик қилиш аслида жуда ҳам осон. Аммо ҳамма гап отани уялтирмасликда эди. Шукр, буни бажариш насиб бўлди. Аслида бананнинг килоси етти ярим лира эди. Лекин муҳтожга шуни ҳам топиш маҳол-да! Лекин мени қаттиқ таъсирлантирган жойи – қизалоқ халта ичидан битта бананни олиб емоқчи бўлганида отасининг: — Бананни уйда ерсан, қизим. Егиси келиб, ололмаганлар бор, – дегани бўлди…
Умида Адизова таржимаси
@hijob_uz🤍

#жума_тонгида #дуо #ғафлатда_қолманг
🌻Жума тонгида бомдод намозидан олдин ўқиладиган дуо .
🔖Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
🇸🇱Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари
━━━━ ☙ ☪️ ☙ ━━━━
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/romolorash
🌻Жума тонгида бомдод намозидан олдин ўқиладиган дуо .
🔖Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар
. 🇸🇱Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари
━━━━ ☙ ☪️ ☙ ━━━━
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/romolorash
Forwarded from Hijob UZ
Официант қизнинг ибрати
Кеча оилавий айлангани чиқдик. Қизим ўйингоҳдан чиққиси келмайди. Охири бувиси йиғлатиб бўлса ҳам олиб чиқдилар. Қорнимиз очиб, яқин орадаги тамаддихонага кирдик. Одам жуда гавжум. Бўш жой кўринмайди. Хайрият, ёнимиздаги столдагилар кетишга чоғланаётган экан.
Ўтирдик. Озғин, хушбичимгина, ёши йигирмалар атрофидаги официант қиз буюртмаларимизни ёзиб олди. Ташқарига қарадим. Шом вақти кирибди. Қизиқ, намоз ўқиб олиш учун намозхона бормикин? Чой, нон, салат, иссиққина овқат келди: махсус соусда пиширилган балиқ. Қорним очқаб турганди, “еб олай, кейин официант қиздан қаерда намоз ўқиб олсам бўлади”, деб сўрайман деб ўйладим. Таомни апил-тапил еб олдим-у бироқ намоз ҳақидаги ўйларим «эсдан чиқди». «Бу ерда ким ҳам намоз ўқирди, намозхонаям бўлмаса керак» деган ўй билан хархаша қилаётган қизимни болалар майдончасига олиб чиқдим. Маза қилиб ўйнашини, хурсандлигини кўриб қувондим. Шу пайтда ён томонимдаги хона чироғи ёқилиб, ойнадан бизга хизмат кўрсатаётган официант қиз ичкарига киргани кўринди. Ходимлар хонаси шекилли ўйладим ичимда. Ҳалиги қиз фартугини ечиб, бошига рўмол ўраб, намоз ўқишни бошлади. Ичимда нимадир узилгандек бўлди. У намозини тугатиб чиқиб кетганидан кейин яна бир қиз кириб намозини бошлади. Уларга қилган ёмон гумонимдан уялдим. Ё, Aллоҳ! Бу қизлар ишлаб туриб, фарзингни адо этиш учун вақт топса-ю, биз!..
“Ишлайман, ишхонада намоз ўқишга вақтим бўлмайди, кечқурун ҳаммасини бир қилиб ўқисак бўладими?” деб имомлардан сўраймиз. “Ҳа бўлади, қачон ишингиздан, болангиздан ортсангиз, футбол, сериалингизни кўриб бўлиб ҳам ўқисангиз бўлади!” деган жавобни кутамизми? Aстағфируллоҳ! Aллоҳим ўзинг бизларни кечир...
Шу ўй-хаёллар ичида ўтирган жойимизга қайтдим. Ортимдан официант қиз келиб "камчиликлар йўқми?” деб сўради. “Бор, намозга лоқайдлигимиз камчилигимиз!” дедим ичимда. Соатга қарадим. Хуфтон вақти кирибди. Дунё ишига алданиб, яна бир намозимни қазо қилганимдан ўзимни ёмон кўриб кетдим. Тезда уйга шошдим. Вақтида намозини ўқиган официант қизга жуда ҳавасим келди...
Зилола Наврўз
👇🏻

#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Биродарингизнинг айбларини беркитинг.
🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким дунёда бир мўминни дунё ғамларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини енгиллатади. Ким бир мўминнинг қийинчилигини осонлаштирса, Аллоҳ таоло ўша инсонни дунё ва охиратда мушкулини осон қилади. Ким мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини яширади. Банда, модомики, биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло ҳам ўша банданинг ёрдамидадур. Ким Аллоҳ йўлида илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ таоло ўша бандага жаннат йўлини осонлаштириб қўяди”.
———————————-
❗️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!
✅Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз
☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ
♻️Суннатни ёйинг