Rishtonlinklar | Расмий канали
21.9K subscribers
3.75K photos
1.45K videos
1 file
514 links
Реклама учун: 👉 @Farmenedjer
94-762-40-40

⭐ RISHTONLIKLAR учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
🟠 Манзилларимиз 👈

🎉❗️FAQAT 14-15 SENTABR - idea'da barcha viloyatlarda "ZO'R AKSIYALAR" boshlandi!

👉🔥 ONLINE XARID QILISHGA ULGURING!

🔻 Smartfonlarga "MAXSUS NARXLAR"
🔻 Noutbuklarga "MAXSUS NARXLAR"
🔻 Televizorlar "BOZOR NARXIDA"
🔻 Sovitkichlar va Gaz plitalar "BOZOR NARXIDA"
🔻 Kir yuvish mashinalar "BOZOR NARXIDA"

✅ Boshlang'ich to'lov — YO'Q
✅ Kafillar kerak emas — YO'Q

📞 Telefon: 712307799 | Chat Nigina

*Aksiyalarimiz narxlari 6 oydan 12 oygacha amal qiladi!

👉RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz
❗️ТОЗАЛАШ: Мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан олинди

Президент Халқ қабулхоналари маълумотига кўра, 2026 йил январь–август ойларида аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлар юзасидан давлат ташкилотларига 5 486 та ҳужжат киритилган.

Натижада:
🔹 151 нафар шахс лавозимидан озод этилган;
🔹 833 нафар ходимга ҳайфсан берилган;
🔹 150 нафар маъмурий жавобгарликка тортилган;
🔹 89 нафар жаримага тортилган;
🔹 8 нафарнинг лавозими пасайтирилган;
🔹 1 335 нафар расман огоҳлантирилган.

Энг кўп камчиликлар бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида аниқланган.

Батафсил 👉 @RISHTON
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Батафсил 👉 @RISHTON
#ДИҚҚАТ
‼️Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистон Жиноят кодексида суд ишининг холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда ноқонуний таъсир кўрсатиш учун жавобгарлик белгиланди.


Батафсил 👉 @RISHTON
📱Ўзбекистон аҳолисининг 62%и ижтимоий тармоқлар туфайли уйқуси бузилаётганини маълум қилди

Opinions тадқиқотлар маркази сўровига кўра, респондентларнинг ҳар уч нафардан бири интернетда керагидан ортиқ қолиб кетишини тан олган.

Тармоқларда кунига 2 соатдан кўп вақт ўтказадиганлар орасида нафақадагилар (54%) ва уй бекалари (43,7%) ёшларга нисбатан етакчилик қилмоқда.

Бу кўрсаткич талабаларда 32,7, мактаб ўқувчиларида эса 27,3 фоизга тенг бўлиб чиқди.

Энг кўп фойдаланиладиган платформа эса Telegram (88,9%) деб топилди.

Батафсил 👉 @RISHTON
🇺🇿🇰🇷 “Марказий Осиёда Ўзбекистон — Кореянинг ягона махсус стратегик ҳамкори”

— Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён Ўзбекистонни “бебаҳо дўст ва муҳим ҳамкор” деб атади.

У Ўзбекистонда қарийб 200 минг корё-сарам яшаётганини ҳам эслаб, оғир даврларда уларни бағрига олган ўзбек халқига миннатдорлик билдирди.

Батафсил 👉 @RISHTON
🇺🇿🇰🇷 90 йил олдин Марказий Осиёга мажбуран кўчирилган корейслар авлодлари бугун Кореянинг минтақамизга киришида “кўприк” бўлмоқда.

Корея нашрига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги корё-сарамлар маҳаллий муҳитни ҳам, Корея бизнесини ҳам тушунадиган ноёб тармоққа айланган.

Батафсил 👉 @RISHTON
Энди армияга бормоқчи бўлганлар наркотестдан ўтади

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт асосида армияга қабул қилинаётган фуқаролар учун гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий текширув тартиби жорий этилди.

Текширув икки босқичда ўтказилади: аввал пешоб намунаси экспресс-тестдан ўтказилади. Натижа мусбат чиқса, қон ёки пешоб намунаси қўшимча лаборатория текширувига юборилади. Наркотест натижаси мусбат чиққан ёки намуна топширишдан бош тортган фуқаролар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍂 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Батафсил 👉 @RISHTON
💥 Бугун 15-сентябрь Бутунжаҳон вазн йўқотиш куни

Агар сиз узоқ вақтдан бери вазн йўқотишни режалаштираётган бўлсангиз, бугун ўзингизга ғамхўрлик қилишни бошлаш учун энг яхши кун. Аммо унутмангки, шифокорлар вазн йўқотиш учун оч юришни тавсия этмайди.

Диета тутмоқчи бўлиб юрганларга жўнатиб қўйинг.

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичмайдиган чекмайдиган одам давлатлар учун энг ҳавфли одамдир.

Чунки улар узоқ яшаб давлат бюджетидан пенсия олади, сигарет ва спиртли ичимликлар учун баланд солиқ тўламайди ва энг ёмони…

Батафсил 👉 @RISHTON
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди ППХ автомобиллари ҳаракат вақтидаёқ юзларни таний олади

ППХ автомобилларига 360 даражага айланувчи, юзни таниш функциясига эга камералар ўрнатилмоқда. Тизим реал вақт режимида кўчадаги одамларни таҳлил қилади ва уларнинг юзини қидирувдаги шахслар базаси билан солиштириши мумкин.

Батафсил 👉 @RISHTON
❗️ҚОН БОСИМИ: НЕЧА ЁШДА МЕЪЁР ҚАНЧА?

1-12 ойгача  —  90/60  
1-5 ёш            —  95/65   
6-13 ёш          —  105/70 
14-19 ёш        —  117/77          
20-24 ёш        —  120/79          
25-29 ёш        —  121/80  
30-34 ёш        —  122/81          
35-39 ёш        —  123/82          
40-44 ёш        —  125/83          
45-49 ёш        —  127/84          
50-54 ёш        —  129/85          
55-59 ёш        —  131/86          
60-64 ёш        —  134/87   

Эслатиб ўтамиз, баъзи инсонлар учун қон босимининг меъёри ушбу маълумотлардан фарқ қилиши мумкин!👇

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларни соғиндим, синфдошларим...

Узоқ ўлкаларнинг бир чеккасида
Кўзимда милтирар соғинч ёшлари.
Эски хотиралар исканжасида,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка,
Тизилиб турардик тонглари сафга,
Сочилиб кетганмиз ҳамма тарафга,
Қачон кўришамиз, синфдошларим?

Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб,
Танаффусда кулги гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим, синфдошларим.

Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр,
Бу онлар қайтариб бўлмас туҳфадир,
Ғала-ғовур синф эсингиздадир,
Шўхлигим қўмсадим, синфдошларим.

Эслаб ўтирибман эгиб бошларим,
Билмам, нега сизсиз кечар тушларим,
Шу кеча дардларим айтмай бировга,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Синфдошларга юбориб қўямиз!

Батафсил 👉 @RISHTON
⚽️🇺🇿🇸🇾Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан ўйнайди

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги FIFA кунлари доирасида Сурияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Баҳс 1 октябрь куни соат 19:00 да Тошкентда бўлиб ўтади.

Шунингдек, терма жамоа 2027 йилги Осиё кубогига тайёргарлик доирасида 24 сентябрь куни Эрон, 6 октябрь куни Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Батафсил 👉 @RISHTON
❗️Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши режалаштирилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2028 йилдан пенсия ёши ҳар йили 3 ойга оширилиб, 2039 йилда эркаклар учун 63 ёш, аёллар учун 58 ёш этиб белгиланиши мумкин.

Шунингдек, 2027 йилдан:
— пенсия ҳисобида инобатга олинадиган иш ҳақи даври 5 йилдан 20 йилгача оширилади;
— пенсия учун зарур минимал иш стажи 7 йилдан босқичма-босқич 15 йилга етказилади;
— 2028 йилдан пенсия ҳисоблашдаги иш ҳақининг юқори чегараси 12 баравардан 13 бараварга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳам ўзгаришлар таклиф этилмоқда. Фуқароларга маблағларни инвестиция қилиш, 2030 йилдан эса улардан оғир касалликни даволаш ва ипотека учун бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш имконияти берилиши мумкин.

📌 Эслатма: бу ҳозирча президент фармони лойиҳаси бўлиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Улар якуний қарор билан тасдиқланиши ёки ўзгариши мумкин.

Батафсил 👉 @RISHTON