Rishtonlinklar | Расмий канали
16.2K subscribers
3.7K photos
1.44K videos
1 file
510 links
Реклама учун: 👉 @Farmenedjer
94-762-40-40

⭐ RISHTONLIKLAR учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
🇺🇿🇰🇷 Жанубий Кореянинг машҳур Jeju мандаринлари Ўзбекистонга олиб келинади.

Батафсил 👉 @RISHTON
🎒 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” етказиб берилмоқда

ММТВга кўра, 2026/2027-ўқув йилида 795 мингдан ортиқ бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

Вазирлик тақдим этган лавҳаларда Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари акс этган.

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зўр_таом

🐠 Кечки овқатга ажойиб “Балиқ шашлик” пиширамиз. Хатоларсиз рецепт

Опа-сингиллар сақлаб олинг. Дугоналарингизга тарқатинг.👇

Батафсил 👉 @RISHTON
❗️АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли виза чекловини бекор қилди

АҚШ федерал суди Трамп маъмуриятининг 75 та давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб топди.

Манҳеттендаги федерал судья Жаннет Варгас Давлат департаментининг ушбу сиёсати қонунга зид эканини таъкидлади. Чеклов Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Эрон, Покистон, Бразилия ва бошқа давлатлар фуқароларига ҳам тааллуқли эди.

Суд қарорига кўра, иммиграцион виза олувчиларнинг ҳар бири алоҳида баҳоланиши керак. Фақат мамлакат фуқаролигига қараб оммавий чеклов жорий этиш қонуний эмас.

Қарор натижасида мазкур чеклов асосида рад этилган минглаб виза аризалари қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бироқ бу барча визалар автоматик равишда берилади дегани эмас. Виза олиш жараёнида бошқа талаблар ва текширувлар сақланиб қолади.

Батафсил 👉 @RISHTON
❤1
Фарзандларингизни тарбиялашда зарур бўладиган 10 сеҳрли сўзлар:

— Сени яхши кўраман
— Сен яхшисан
— Кел, бағримга босай
— Нима қилишни хоҳлардинг?
— Кўрсатган натижангдан хурсандман, бундан ҳам яхши бўлишини кутаман
— Сенга ишонаман
— Сен ажойибсан
— Сени фикрингни ҳурмат қиламан
— Сен мен учун Аллоҳимдан қадрли неъматсан
— Машғул бўлган барча нарсаларингни менга ҳикоя қилиб бер.

Батафсил 👉 @RISHTON
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Аллоҳ бу янги кунни барчамиз учун хайрли, баракали ва файзли қилсин.

Хонадонимиздан тинчлик, қалбимиздан хотиржамлик, дастурхонимиздан ризқ-рўз аримасин🤲

Батафсил 👉 @RISHTON
💥🤗 Бугун, 23-август бутун дунёда “Севикли инсонларни маҳкам қучоқлаш“ куни нишонланмоқда

Аслида атрофимиздаги бизга қадрли инсонларни севиб ардоқлашимизни ҳар доим ҳам айтолмаймиз. Бугун меҳрли қучоқлаш билан, уларнинг сизга қанчалар қадрли эканини эслатинг

Бу психологик томондан инсонни тинчлантиради ва сўзлар билан ифодалаб бўлмайдиган ҳис-туйғуларни ифода этишга ёрдам беради

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Опен бюджет" бошланди, маҳаллани битта ёғга алмаштириб юборманглар 😁

Маҳалла группасига юбориб
қўямиз.

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фойдали маҳсулотларни шунчаки истеъмол қилманг!

Улар албатта фойдали, лекин уларни истеъмол қилишнинг ўз вақтлари бор. Видеода шу маълумотлар келтирилган.

Яқинларингизга Ҳам Улашинг!

Батафсил 👉 @RISHTON
❗️Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.

Овоз беришда 12,6 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси ишламоқда, хорижда ҳам сайлов участкалари ташкил этилган.

Бу сайлов Қозоғистондаги катта сиёсий ислоҳотлардан кейин ўтказилмоқда. Аввалги Сенат ва Мажлисдан иборат икки палатали парламент фаолияти 30 июнь куни якунланган.

Янги тизимга кўра, икки палатали парламент ўрнига бир палатали Қурултой ташкил этилди. Шунингдек, мамлакатда вице-президент лавозими қайта жорий этилди ва Халқ кенгашини ташкил этиш режалаштирилган.

Қозоғистонда янги Конституция 1 июлдан кучга кирган.

Батафсил 👉 @RISHTON
🇮🇷🇸🇦 Эрон «Макка мудофаа пакти»га қўшилиш учун таклиф олди - Al-Mayadeen

Эрон парламенти ахборот агентлиги раҳбари Меҳди Раҳимий Al-Mayadeen телеканалига берган интервьюсида Эронга «Макка мудофаа пакти» (Макка келишуви)га қўшилиш учун таклиф берилганини маълум қилди.

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мендан "Опен бюджет" га овоз сўраманглар, ёзманглар, овозимни бериб бўлдим

Қариндошлар, дўстлар, синфдошлар группаларига тезда юбориб қўямиз! 😅

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум!  Душанба тонги муборак бўлсин!

🌼Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Батафсил 👉 @RISHTON
🙏1
❗️Чорвоқда янги шамол электр стансияси ишга туширилди

Стансия йилига 50 млн кВт соатгача экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу эса қарийб 20 мингта хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлайди.

Батафсил 👉 @RISHTON
#ДИҚҚАТ
‼️Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Бу йил 1 сентябрь — Мустақиллик байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади.

Президентнинг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли фармонига мувофиқ, 31 август — душанба барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

☑️ Шунга кўра, 29 август — шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун эса иш куни ҳисобланади. 30 август — якшанба барча учун одатий дам олиш куни, 31 август — душанба қўшимча дам олиш куни, 1 сентябрь — сешанба Мустақиллик байрами.

Демак, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 29 августдан 1 сентябргача 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар эса 30 августдан 1 сентябргача 3 кун кетма-кет дам олади.

Батафсил 👉 @RISHTON
❗️24 август куни айрим ҳудудларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Айрим ҳудудларда чанг-тўзон ҳам кузатилиши эҳтимоли бор.

Батафсил 👉 @RISHTON
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сақлаб_олинг

💳 Картангиз блокландими?
💸 Шошилинч бошқа картага пул ўтказиб юбордингизми?
📞 Банк ишонч рақами керакми? 📋 Кредит бўйича саволларингиз борми?

🎥 Унда бу видео айнан сиз учун! Кўринг ва фойдали маълумотларга эга бўлинг.


Батафсил 👉 @RISHTON
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏔 Тоғ кўчкиси остида қолган альпинист ҳодисани камерага муҳрлади

Ҳодиса Алп тоғларидаги Монблан чўққисида содир бўлган.

Альпинист шериги билан тоғ жинслари қулашини ўз вақтида пайқаб, қоятош остига яширинган ва шу тариқа жароҳатланмай қолган.

Мазкур лавҳалар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.

Батафсил 👉 @RISHTON