Rishtonlinklar | Расмий канали
17.4K subscribers
3.98K photos
1.54K videos
1 file
535 links
Реклама учун: 👉 @Farmenedjer
94-762-40-40

⭐ RISHTONLIKLAR учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
#ДИҚҚАТ

☄️🌞Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Батафсил 👉 @RISHTON
⚡️АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати ошкор бўлди - ҳисоб-китобларга кўра, у аллақачон 25 миллиард доллардан ошган.

Ўртача ҳисобда кампания ҳар сонияда тахминан 11 500 долларга тушмоқда.
❗️Машхур Америкалик актёр Чак Норрис 86 ёшида вафот этди...
⚡️Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди

30 нафаргача гуруҳли экскурсиялар учун (Ўзбекистон фуқароларига) кириш нархи:
катталарга 60 000 сўм (2 соат);
болаларга (7–17 ёш): 25 000 сўм (2 соат);
7 ёшгача бўлганларга бепул.

Индивидуал ташрифлар нархи
катталарга 120 000 сўм (кун давомида)
болаларга 50 000 сўм.

Хорижий меҳмонлар учун қуйидагича:
катталар: 25 доллар + 10 доллар қўшимча хизматлар
болалар: 20 доллар (2 соат)
индивидуал: 45 доллар.

Фаст Track (тезкор кириш):
Ўзбекистон фуқаролари учун:250 000 сўм (5 кишигача)
Хорижийлар учун: 100 доллар (гуруҳ)

Premium:150 доллар (индивидуал, 3 соат)
Болалар: 30 доллар

Чипталар онлайн ва марказ кассаларида сотилади.

Марказ ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз ишлайди.

Ташриф буюрувчилар Қуръон залига кириш имконига эга бўлади.
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз!

Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

🌸 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊👇
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор келди гул билан,
Шохида булбул билан.
Мен сизларни табриклайман,
Наврўзи-олам билан.


Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз!

Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
❤1
🎉 Ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

“Очиқ буджет” порталида “Ташаббусли буджет” жараёнининг 2026-йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб жами 10 млн 284 мингта овоз берилди.

✅ Овоз бериш жараёни якунларига кўра, жами 1 996 та (1 980 та анъанавий ҳамда 16 та шериклик) лойиҳа ғолиб деб топилди!

📣 Жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда “Ташаббусли буджет” лойиҳасининг кейинги мавсумларида ҳам фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.

🏆 Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Россия АҚШга Украинага разведка маълумотларини бермаслик эвазига Эрон бўйича келишув таклиф қилди, - Politico.

Нашр маълумотларига кўра, Москва Вашингтон Украина билан разведка алмашинувини тўхтатса, Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатишга тайёр. Таклиф Маямида томонлар вакиллари учрашувида муҳокама қилинди.

АҚШ келишувдан воз кечди, аммо Европада Россия иттифоқчиларни бўлиб юбормоқчи бўлаётганидан хавотирланишмоқда.
Ўзбекистонда 2025 йилда 48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлди

2025 йилда Ўзбекистонда жами 879 599 та туғилиш қайд этилди. Шу туғилишлар орасида 70 ёшдан ошган 48 нафар эркакнинг ота бўлгани қайд этилган.

Батафсил 👉 @RISHTON
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди

2026 йилнинг дастлабки икки ойида 1 млн 82 минг нафар ўзбекистонлик саёҳат мақсадида хорижга чиқди. Бу – ўтган йилнинг мос давридан 49,3 минг кишига ёки 4,8 фоизга кўп. Таққослаш учун, 2025 йил январ-феврал ойларидаги ўсиш 21,4 фоиз бўлганди.
⚡️"Янги Ўзбекистон" боғида Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз тантаналари бошланди
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Янги Ўзбекистон" боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди.