МОХЛАРОЙИМ ГУЛИМ🌹🌹
40.3K subscribers
29.5K photos
37.5K videos
49 files
82.8K links
Яқинларизга юборинг
Азизларим
Мохларойим Гулим Канали уланинг🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
🌹🍃👇👇👇😘
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA

РЕКЛАМА. ВА ТУҒИЛГАН КУН КАНАЛГА ЧИҚАРИШ ПУЛЛИК .
@Gulim5979
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 УЙ ШАРОИТИДА ҚИЙМAЛИ ШАШЛИК ТАЙЁРЛАШ

500 gr qiyma yogsiz
3 Dona piyoz chopper qilingan
1-2 burda non
Maydalab togralgan chesnok va kashnich
Tuz zira paprika koreyskiy tuz
1/3 kichkina qoshiqda ichimlik sodasi
Shashlik forma berib sihlab olgach qizigan duxovkada 20-25 daqiqa davomida pishirib olamiz. Pishgach gazda qizdirilgan komirbilan qozonchaga 10 daqiqaga dimlab qoyamiz. Tayyor shashliklarni uksusli piyoz bn bilan maza qilib tanavvul qilamiz.

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажониси бугун сен овқат қилмайсан бугун сен учун мен овақат қиламан 😊

Охиригача кўринг!


⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дугонам бор қалблари оташ мухаббатга тўлиб юради. Хар лахзаси доим бахтиёр уни бахт хам яхши кўради❤️❤️

Дугоналар группасига ташлаб қўямиз😘

Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹

Каналимизга қўшилинг 👇❤️


⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
​​​​#ибратли

Эрдан сўрадилар: Оилангда ким ҳукм қилади: Сенми ёки хотинингми?

Рафиқадан эса: Оилангда ким ҳукм қилади: Сенми ёки эрингми?! — деб сўрашди...

Ҳар иккиси ҳам: "Бизнинг оиламизда Қуръон ва суннат ҳукм қилади ва ҳар иккимиз ҳам орамизда уларнинг ҳакамлигига розимиз" — деб жавоб беришди.

Одам алайҳиссалом ёлғизликни ҳис қилган пайт, Аллоҳ таоло унга ўнлаб дўст, ҳамроҳ яратмади балки, биргина аёл яратди.

Аллоҳ таоло айтади: «Ва сизларга "сокинлик" топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир».
(Рум сураси 21-оят).

Солиҳа аёл мўмин учун ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик масканидир.

Аллоҳ барча солиҳ йигитларга солиҳа қизлар ва барча солиҳа қизларга солиҳ йигитлар насиб этсин
...🤲🏻

Яқинларингиз ҳам улашинг!

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️

❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.
🌺 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.
🍀 Агар зериксангиз киринг КАНАЛГА
🌼 Сизга хайрли Оқшом хайрли ўтсин дея сизни ЯҚИНИНГИЗ 🌹



🌙 Хайрли. Оқшом.Нур юзлиларим Ноёб Дурдоналарим.
🍀🍃🌼🍃🍀🌼🍃🍀🌼🍃
каналга уланиш ⤵️
Мохларойим 🌹ГУЛИМ🌹🌺
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА:

39-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Қўлимга тушиб қолманг дуо қиламан.

Фазлиддин яна кулиб қўйди.
-Амин
Интизор шодон ҳолатда ўз хонасига бориб ўтирди.
-Интизор Файзиевга мана бу ҳужжатларни киритиб бер.
-Уфф шу совуқ докторизни жуда севаманда,-Интизор энса қотирди.
-Унақа доктор кам, у ҳалол одам. Бирор марта пора олганини кўрмаганмиз. Жиддийлиги энди, бу ҳам бир феъл атворда.
-Ҳм, ўргилдим.
Интизор ёқар -ёқмас, дафтарларни олиб Файзиевни хонаси томон юриб кетди. Эшиги олдига етгач, бостириб кирмай тақиллатди. Аммо жавоб бўлмади. Яна тақиллатди, жимлик. Кейин эшикни оҳиста очиб ичкарига кирди. Кирганда кўрган ҳолатидан ҳайратда эди. Файзиев намоз ўқиётган экан. Уни ўқиб бўлишини , эшик олдида кутиб турди. Файзиев ўрнидан туриб жоҳнамозни йиғиб олгач Интизорга савол назари билан юзланди. Интизор довдираб сўзини унутди. Нима дейишни билмади..
-Кирсам майлими?
-Кириб бўлиб рухсат сўрайсизми? Олиб келинг қўлиздагиларни.
Усмон столида ўтирганча Интизорни имлади.
-Мана.
-Ҳаммаси шу эканми?
-Билмадим, менга шуни бериб юборишди

-Бўшсиз.
Файзиев дафтарларни олгач, ҳиссизгина шу гапни айтди. Интизор ҳам ҳудди ўзи сингари совуқлик билан хонани тарк этди.
-Негадир шу одамни башараси ёқмайди. Тушунмайман,- қиз тўнғиллаганча ўз жойига бориб ўтирди. Сўнгра доим ўзини хурсанд қилувчи гапларни кўзгусига қараб айтишни бошлади:
-Ҳаётнинг мақсади барча ниятларни амалга ошириш эмас, балки ҳаёт йўлидаги ҳар бир қадамдан завқланиш. Мени кайфиятимни, муз ҳам, бўрон ҳам, тўфон ҳам бузолмайди. Олғааа Интизор.

Ўзига табассум ҳадя этиб кўнглини кўтарди.

-Ўзингизга гапирадиган одатингиз ҳам борми?
Қўққисдан келиб гапирган Файзиевни кўриб Интизор уялиб кетди.
-А? Ҳалиги, сиз бу ерда...
-Адашиб бошқаларга тегишли дафтарларни ҳам олиб борибсиз. Сизда ишга бўлган лоқайдлик кучли. Билмадим бу кетишда қанақа доктор бўласиз? Операция вақти унутиб бирор нима қолдирасизми беморни ичида.
-Сиз ўзингизга юқори баҳо берманг. Мен билан ишингиз бўлмасин.
-Аҳа анча дадилсиз.
-Мени камситишингизга жим қараб турмайман. Сизни огоҳлантирдим
- Пўписами бу?
Усмон Интизорга яқинроқ келиб гапирмоқчи эди Интизор кескин ўзини ортга олди.
-Нима истайсиз мендан? Мен оддий амалиётчи бўлсам, сизга нима ёмонлик қилдим тушунолмадим.
-Менга ишини уддайлай олмайдиган, одобсизлар ёқмайди.
Файзиевни бу гапи Интизорни босилиб турган ғазабини ташқарига чиқаришига сабаб бўлди. Вулқон портлади. Лекин илк бора қиз кутган натижа бўлмади.

Давоми бор...

shamsinurijodi..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

40-қисм


Интизор тепишга кўтарилган оёғи мўлжалга етиб бормаганидан таажубда эди.
-Чаккимас.
Интизор силтаганча оёғини Усмонну қўлларидан озод қилди.
-Жахлингни бошқаришни ўрган
-Бу билан ишингиз бўлмасин. Сиздақа одамлар атрофидагиларни энергиясини сўриб яшайди. Бир оғиз яхши гап айтишга ярамайсизуу. Ҳа қаердадир ўқигандим, шу гап айнан сиз ҳақингизда. Сизни ҳамма ёмон кўради. Фақатгина даволаган беморлариздан бошқа.

Интизор зарда қилганча отилиб чиқиб кетди. У бу одамни тушунмади, тушунолмади.
-Мен билан нима иши бор? Унга ёмонлик қилмаган бўлсам, ҳеч зарарим тегмаса. Тезроқ ўқиаҳ бошлансин, шуни турқ-тароватини кўрмай ҳам, куймай ҳам.

Телефонини олиб Гулмира опага қўнғироқ қилмоқчи бўлди, аксига олгандек телефони ҳам столи устида қолибди.
-Жин урсин.

Ўриндиқда ўтириб тинчланиб олгач, яна хонасига борди. Бу гал Файзиев кўринмади.

***

-Ака даромад зўр бўляпти.

Улуғбек кассани ҳисоблай бошлаганида Акмал хурсанд бўлганча гапирди

-Ишни кўзини биласиз. Менам юрибманда медик бўламан деб. Унга ўқиш керак. Мана сиз ўқимай туриб ҳам яхшигина даромад эгасисиз.
-Укам сени ўрнингда бўлсам бу гапларни айтмасдим. Мени қўлловчи одам бўлмаган. Имконинг борида ўқиб ол.
-Ўқияпман ака. Ёрдамиз билан ўзимни тиклаб ҳам олдим.
-Ўзингни ҳаракатинг бу. Келинойингни ҳам қўли анча келишиб қолди савдога. Сен ёрдам берасан кўнглим тўқ. Борингга шукр ука.

Акмал уйга қайтганида хотини кўриб ажабланди.
-Келиб қолибсиз.
-Нима келмайми?
-Йўқ келаверинг. Сизга ҳамма нарса мумкин .
-Акмал ҳалитдан бошламанг.

-Оёғимга сув олиб кел. Ювиб олай. Иссиқда красовкада ҳидланибди.
Жасмин ҳушламайгина сув олиб келишга кетди. Сув олиб келгач эса Акмал яна буйруқ берди.
-Қани хотинжон эрингни оёғини ювчи. Жаннати хотинлар эрини оёғини ювганлар экан.
-Чала мулла.

Жасмин иложсиз эрини оёғини ювишга тушди.
-Ох қандай маза гуруҳимиз маликаси, қўл етмас юлдуз. Каминайи камтаринни оёғини ювиб қўйди. Бравоооо. Ўзимга балли
-Йиғиштиринг майнавозчиликни.
-Ҳа хотинжон ҳақиқат ёқмадими?
Акмал кулишда давом этди.
-Ичволдизми нима бало?
-Эеэ ишда бўп туради. Ҳамма ухлаган вақтда келганим яхши бўпти. Сени соғингандим. Қани кирайлик уйга.
Акмал гандираклаб кетмаслик учун оғирлигини Жасминга ташлади.
-Мунчаа оғирсиз, йиқиламиз ҳозир. Ўзизни тутсангизчиии.
Акмал краватга узала тушиб ётганча хуррак отишга тушди

***

Интизор кетиш олдидан бир икки ҳамшираларга аёллар парвариши ҳақида маслаҳатлар берарди.
-Юзиз жудаям тиниқда, росса ҳавас қиламан.
-Сиздаям шунақа юз бўлиши мумкин.
-Йўғеэ?
Клара ишонқирамади, ўзининг бироз ажин босиб, ҳуснбузарлари бор юзини силади.

-Ҳа албатта. Салитсил мази билан синафланни ҳар кеч юзга сурсангизам натижа зўр бўлади. Ёкида энг арзон восита наъматак сотиб олинг ичида йигирма пакет бўлади. Дорихоналарда тиқилиб ётибди. Бир пакетчасини ўзизга қулай идишга солиб ҳар кеч юзизга сепинг кейин натижасини айтасиз. Гепарин маз ва синафлан ҳам юзни оқартиради.
-Шуларни ёзиб олайлик. Албатта қилиб кўрамиз.
-Мени товоним жуда кўп ёрилади. Бунга нима қилай?
Нозигул ийманибгина сўради
-Ҳммм, энг осон йўли Мокко деган педикур учун восита бор, ҳатто ичида ўзини қирадиган таёқчаси бор. Ўша биттага битта таъсир қилади. Сизларга синалган усулларни тавсия қиляпман.

-Рахмат Интизор, сиздан кўп нарса ўрганса бўларкан.
-Ўзингиздан вақтингизни қизғонманг. Бу эрта қаришни олдини олади.

Давоми эртага

shamsinurijodi..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА:

41-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Бизда вақт қайда дейсиз?
Юзлари бироз ажин ва ҳуснбузарлари яққол кўринувчи аёл гапирди.
-Бу шунчаки баҳона ҳолос. Атиги беш дақиқангизни ажратсангиз кифоя. Аввало инсон ўзини севиши керак. Ва энг муҳими доим спф крем суриб юриш керак. Ҳозирда қуёшни нурлари қаришни тезлаштириб юборади. Иложи борича кўчага қуёшга қарши крем сурмасдан чиқманг.
-Интизор бирам яхшисизки, яна бирор ниқоб айтинг эртага келганизда. Биламан ҳозир шошиб турибсиз.
-Хўп опа, албатта тавсия бераман.

Интизор сумкасини олдида, чиқиб кетди.
-Юзи жудаям тиниқ-а?
Олима опа ҳавас билан гапирди.
-Ҳозирги ёшлар, уходмией бир балолар қилиб юришади. Бизни даврда бормиди шу нарсалар?
-Барибирам аёл киши ўзига қараб юриши керак. Рости бу қиз амалиётга келганидан бери кузатаман, жудаям ораста қиз. Оқ ҳалатида бирортаям доғ кўрмайсиз. Ҳатто оёқ кийимида чанг кўринмайди.
-Роса ўзини севадиган қиз. Уйида иш қилмасаям керак.

Аллақаердан пайдо бўлган Шоҳида чимирилганча гапирди.

-Фазлиддинни эътиборини тортгани алам қиляптими?
-Фазлиддин акам фақат меники, мана кўрасизлар ҳали.

Шоҳида мақтана кетди. Аммо шу вақтда Файзиев ўтиб қолиб тилини ичига ютди гўё.

-Соғ бўлинглар.
Файзиев икки оғиз сўзни айтиб эшикдан чиқиб кетди.
-Ҳа қизи, бу докторам йирагингдан урганми? Намунча рангинг оқариб кетмаса?
Шоҳида бироз ўзини тутиб олиб олдинги ҳолатидагидек гапира кетди.
-Буни бошимга ураманми, турқи совуқ. Қўполку.
-Турқи совуқмас роса келишган эркак. Қара сендан оппоқ. Умуман офтоб кўрмаган шекилли
Аёллар баралла кулиб юборишди.
-Эй қани ҳамманг ишга, уйга кетадиганинг кетларинг.

Аслида бу ер давлатга қарашли муассаса эмасди. Бошида давлатга тегишли бўлса ҳам, кейинчалик ҳусусийлаштирилганди. Шунинг учунми бу ерда беморлар кўп, ва аввалги номи ҳамон сақланиб келарди. Амалиётчиларни ҳам ўрганишга келишларига тўсқинлик қилмасди. Бошлиқ ҳам шу соҳа одами бўлгани учун, касалхонада тартиб қоида биринчи ўринда турарди.

Эртасига ишга келган Интизор Фазлиддин ва Шоҳидани бирга гаплашиб туришганини кўрдию, бошини қимирлатиб саломлашган бўлиб ўтиб кетди. Касалхона ичкарида эса бошлиқ ва Файзиев ниманидир устида тортишиб турарди.
-Усмон тушун бунақа қилолмайман.
-Бу ер сиҳат даргоҳи, аллақандай тарбияси йўқлар маконимас.
-Ўзим назорат қиламан.
-Сизни қандай назорат қилишингиз кўриниб турибди. Мен огоҳлантирдим, менга учраб қолса, ёки бирор сўз айтса ўзидан ўпкаласин.
-Сен ҳаддан ташқари эркак аёл деб ажратасан.
-Бу энди бошқа масала.


Давоми бор...
shamsinurijodi..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА:

42-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Интизор бошқа гапни эшитмади, у ўзи ҳақида сўз бораётганини англаганди.
-Ўзи озгина қолганди. Кетардимку, нима керак эди бошлиққа айтиб? Кечаги ишим учун дарров чаққан бўлса керак? Яна эркак миш? Хотинчалиш.

Интизорни кўзларидан беихтиёр ёш оқди. Ўзини зўрға титиб турарди. Интизор у одамга нима ёмонлик қилди?

-Нега йиғлаяпсиз?
Интизор савол берган одамни бурдалаб ташлагиси келди шу онда
-Сизга нима?
-Йигитингиз ташлаб кетдими?
Интизорни баттар асаблари бузилди
-Мендан нима истайсиз? Бироз кутганизда шундоғам кетардим шу даргоҳдан,бошлиққа мени чақиш шарт эмасди

Интизор бошини қўйганча йиғлаб юборди. Усмонни эса ҳайрати минг чандон ошди.
-Ҳей, менга қаранг исмиз ким эди?
Қиз йиғидан бош кўтармади.
-Сиз қандай тушунгансиз билмайман. Бошлиқ билан бирор марта сиз ҳақингизда гаплашмапмиз.

Усмон кетди. Интизор эса ҳамон хафа ҳолатда, ҳиққилаб туратди

-Сизнинг дунёдаги энг катта бойлигингиз - тоза юрак.
Ана шу тоза юрак билан бизни кутганларга саломлар бўлсин! Хайрли кеч қадрдоним.
Фазлиддин қуюқ салом берди. Интизор эса бошини кўтармасди.

-Интизор нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз?
-Сиз ҳам бошламанг. Ҳамма айб ўзимда.
-Нега бирдан.? Бунақа ҳолат?
-Биринчи марта эмас. рости сиқилиб кетдим.
-Ёрдам керак бўлса хонамда бўламан.
-Хўп.

Фазлиддин хонасига кетди. Интизор кўзгуга боқиб ўзини тартибга келтириб олди. Гулмира опа келгач эса ёрилди.

-Мени айтяпти деб ўйлабман.
-Нима сени бирор айбинг борми?
-Йўқ.
-Ўзи неча кундан бери улар шу мавзуда гаплашади. Сен ҳақингда бўлса ўйлаб ўтирмай кетқизиб юборишарди, чунки ҳали амалиётчисан.
-Ҳм.
-Ҳиққиламада манави дафтарларни тўлдир. Ҳали сен қиладиган иш кўп.

***

Улуғбек кундан кун ўзига тушунолмай хуноби ошарди. Неча кунлардан бери ғалати бўлиб юрибди.
-Нодира бунча ҳаялладинг?
-Боряпман.
Бироз ўтиб ясан тусан қилиб олган Нодира чиқди.
-Тўйга кетяпсанми?
-Йўғе.
-Бунча оро беришни нима кераги бор?
-Ёшликда ўйнаб кулган яхши. Юринг мижозлар кутиб қолгандир.
-Эртадан бу ҳолатда кўрмай.
-Улуғбек ака, жиддийлашиб кетяпсиз. Атрофизга қаранг мендан баттар юришибди. Мен ҳеч нима қилмадимку ҳалиям.
-Кўзингга қарада.

Уч кун тинимсиз ғашланган кўнгил ўз таъсирини кўрсатди. Улуғбек таъмирлаган машинасини синовдан ўтказаман деб ҳайдашга тушганди. Аммо яна тормоз ишламай қолди. Қолганини Улуғбек эслолмайди.

Давоми бор...
shamsinurijodi
..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА

Муаллиф ШАМСИНУР

43-қисм

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА


-Болам шу ҳам бормиди бошимизда?
Мунира опа операциядан чиққан ўғлини олдида йиғлаб ўтирарди. Улуғбек ҳеч нимани билмай ухлаб ётарди. У машинани тўхтатолмай кескин бурилишда трассадан чиқиб кетгани ва машина чирпирак бўлиб айланганини эслайди ҳолос. Ана ўша фалокатда Улуғбекни умртқаси жиддий шикаст олганди. Орқа мия нервлари умртқа каналидан ўтгани сабаб таянч ҳаракатланишга жиддий зарар етди. Улуғбекнинг иккала оёғи ва бир қўли ишламай қолиш эҳтимоли таҳмин қилинаётганди.

-Хола энди чиқсангиз ҳам бўлади. Врач келиб бизга гапирмасинлар.
Мунира опа ноилож ўрнидан қўзғалди. Кўз ёшларини рўмолини учига артганча, жигаргўшасига бир қараб олиб хонани тарк этди.

-Қизим, шошманг менга қаранг.

Мунира опа ҳамширани тўхтатди.

-Ўғлимга жиддий зарар етмаган а?
Мунира опа умид билан сўради. Ҳамшира жавоб беришга иккиланди.
-Хола ўғлингиз ҳали уйғонмаган. Биз тўлиқ текширмай бир нарса деёлмаймиз. Цинган суякларни гипслаб жойига солдилар. Операция ҳам узоқ давом этди. Кутамиз, сиз ҳавотир олманг ҳаммаси яхши.

Ҳамшира Мунира опани тинчлантирганча бошқа беморлар томон шошди.

***

Жасмин узун-узун тирноқларини бўяганча жонли эфирда гап сотиб ўтирарди. Чатда эса турли саволлар ёзилар, Жасмин хоҳлаган саволига жавоб берарди.
«Бунча чиройлисиз? Операция қилдирганмисиз юзингизни?
-Йўқ ҳеч қандай операция қилмаганман. Мен табиий гўзалман,-нозланганча жавоб берди.»
«-Эрингиз билан севишганмисиз?
-Рости вақт ўтиб туйғулср ўзгарар экан. Мен севган инсон шу эканига ишонгим келмайди. Шошилмай қарор қилиш жуда муҳим.»
« -Бу чирой билан сизга уйланмаган йигитлар уйланадику, нима қиласиз севмаган одамингиз билан яшаб?
-Мен сабрлиман, вақт ҳамма нарсага даво.»
Жасмин ижтимоий тармоқда ўзидан жуда ҳам ақлли одам ясаб оларди.
«-Сизни қўлингизда бир умр бемор бўлсам дердим.
-Соғликка нима етсин»

-Ким билан гаплашяпсан?
Хонага кирган Акмал хотинига гапирди. Жасмин дарҳол эфирни якунлади.
-Жонли эфир қилаётгандим. Сал муомала билан кирсангизчи.
-Энди сендан сўрайман нима қилишни. Бор кийимимни тайёрла. Ишга боришим керак. Улуғбек акаям ҳалокатга учрабди.
-Вой йўғеэ, ёмон бўлибдию.
-Бечора аҳволи оғир экан. Ўлиб қолмасинда.
-Тузалиб кетади. Ўйламанг бунақа гапларни.
Жасмин эринибгина ўрнидан турдида эрини кийимларини олиб берди.
-Бугун ойимларникига борай.
-Боравер. Қачон қайтасан?
-Эртага.
-Майли бор.
Акмал кетди. Жасмин эса кийинишни бошлади.

***

Интизор маъмурият билан гаплашиб тўртинчи курсда амалиётни бошқа касалхонага кўчиришга қарор қилди.
-Гулмира опа бу ерга бошқа келмаслигим ҳам мумкин.
-Иее Интизор бу гап қаердан чиқди? Сенга анча ўрганиб қолгандик.
-Опа рост сизларга мени ҳам мехрим тушган. Лекин баъзи ҳамкасблар мени кўрарга кўзи йўқ. Тинчгина бошқа ерга ўтганим маъқул.
-Яна бир ўйлаб кўр. Биз сени жон деб қабул қиламиз.
-Хўп опа


Давоми бор...

shamsinurijodi..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА:

44-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Интизор яна ишга шўнғиди. Бугун Файзиевнинг ёрдамчиларидан бири келмагани ва вазият тақазоси билсб билан Интизор операцияга Файзиевга ёрдамчилардан бири бўлиб кирди.
-Вақтдан ютишимиз керак. Беморни операция қилиниш керак аъзоси очилгач имиллаб ўтириш бизнинг зараримизга ишлайди.
Ўша куни Интизор яна бир бор Файзиевни моҳир хирург эканига тан берди. Меда яраси тешилиб бутун танага тарқалишини зудлик билан олди олинди. Интизор ўзини ҳам кимнидир операция қилаётганини ўйлаб ғалати ҳолатга тушди. Тўғри шу касбни танлади, лекин у беморларга нина санчишдаям юраги оғрийди. Рахми келади.

-Бугунги кундан жуда кўп нарсани ўргандим. Рахмат сизга, энди қайта бирга ишламасак керак.

Интизор гапира туриб Файзиевни олдидан ўтиб кета бошлади. Файзиев унга тушунқирамай қараганча қолди.

***

-Улуғбек ака ўзизни қўлга олинг.
Оёғини қимирлатолмай бақира ётган Улуғбекни Нодира тинчлантиришга ҳаракат қиларди.

-Қандай босай ўзимни? Қандай? Гапирчи, бу кунимдан ўлганим яхши эди,- Улуғбек ҳамон юшиб қолган ҳолатига ишонмасди.

-Бу вақтинча дейишдику, ҳали тузалиб кетасиз.
-Нодира чиқ, мен ёлғиз қолишни истайман.
-Дадаси...
-Илтимос, ҳеч кимни кўргим йўқ.

Улуғбек бир соат олдин онасини ҳам шундай дея чиқариб юборганди.

Дарахт яхши мева бериши учун, уни бутайдилар, Аллоҳ ҳам сени ҳаётингни тўғрилаш учун, баъзи бир нарсалардан воз кечишинг кераклагини сенга синовлар орқали кўрсатиб қўяди.
Ҳаммаси яхшиликка, ҳеч нима ёмонликка эмас, сен фақат ишорани тўғри тушунсанг бўлди...
Аллоҳ сен истаганни эмас, сенга керакли нарсани қаршингга қўядида, қани бор ол дейди...
Бу дунё тиконзор, бу дунёнинг яхши нарсалари, бахти, тиконлар орасидаги гуллар, уларни териш учун тиконзорга киришинг керак.
Бўлмаса гулларни териб ололмайсан!!!
Жонинг оғрийди, оёқларинг қонга ботади, лекин ўша тераётган гулларингдаги хайр ва барокатлар сенга бу оғриқлар, бу қонашлар учун энг гўзал тўлов бўлади!!!

(ҲУСНИДДИН)

Улуғбек ҳаётидаги бу ҳолати бир кун келиб кимларнингдир юзи очилишига сабаб бўлишини снглаб етгунича ҳали вақт бор.

Шу кундан бошлаб Улуғбекни тинчлантириш учун ҳар куни тинчлантирувчилар қилинар, бечора онани юрак бағри эзилиб кетганди.

-Ойижон ўғлингиз ҳали кўрмагандек бўлиб кетадилар.
-Болам ўзини еб битиряпти. Бу ҳолатига мен кўниколмаганда у қандай кўниксин? Ёш бошига шу фалокат ҳам бормиди?

Мунира опа йиғлаб юборди. Ўксиб ўксиб йиғлади. Отасиз катта қилганди. Эндигина ишлари яхши бўлиб юзига қизиллик югурганди.

***

Ўқиш бошланди. Афсуски Интизор кутганидек бўлмади. Амалиётни яна ўша шифохонада ўтайдиган бўлди. Кўпинча баҳона топиб амалиётга бормайдиган одат ҳам чиқарганди. Жасмин ўқишга келар, аммо Акмал кўпинча дарсларни қолдирарди . Акмал Улуғбекни барча ишини ўз қўлига олганди. Авто эҳтиёт қисмлари дўкони ва машина таъмирлаш устахонаси яхшигина даромад олиб келар, айни дамда уни бировга топширгунча вақт керак эди.

Давоми бор...
shamsinurijodi
..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
КЎКСИМДАГИ_АЛАНГА

45-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Ўғлим акангни ишига ўзинг бош қош бўл, тағин келинойингам ўша ерда.
-Қараяпман ойижон ҳаммасига. Иложи борича янгамни дўконга яқин йўлатмаяпман, эркаклар кўп, аввал холамам бориб турардилар, Улуғбек акам ҳам ўша ерда эдилар. Шу сабабли ўзимам икки ҳисса масъулиятни олдим.
-Баракалла ўғлим, аканг оёққа тургунча сен уни ўрнини билдирма.
-Хўп ойи.

***

Нодира эрининг ҳасталигига уч ойлар тўлгач негадир ўзгара бошлади. Аввалига эрига яхши муомалада эди, кейин эса қўполлик қилиши одатга айланди.

-Нодира бугун қовоқ сомса егим келганди.
-Улуғбек ака вақтим йўқ. Сиз кўчадагини емайсиз, бирор кун ишим камайда пишириб бераман. Ойижон ҳамир ёёлмайдилар, мени эса вақтим йўқ.

Мунира опа дераза орқали келинини овозини эшитиб ичидан зил кетарди. Тиш ёриб бирор сўз айтолмайди. Келинни қўлига қараб қолишган. Келинни эса кундан кунга зардалари ортиб боряпти. Рамзбекка ҳам тузук эътибор бермайди.

-Акмал ёрдам бермаяптими ишларга?
-Унингиз ҳам ўқишидан тузук ортмайди. Ҳаммаси ўзимга қолиб кетяпти. Бир икки киши иш сўраб келган, ёрдамчиликка олсамми?
-Аёл кишими?
-Қизиқсиз, авто эҳтиёт қисмлари дўконига аёл киши иш сўраб келмайдику.
-Танимаганингни ишга олиб нима қиласан?
-Чарчаб қоляпман.
-Акмалга айтаман, бирорта ишончли ёрдамчи топиб беради.
-Ҳм. Айтинг фақат тезроқ.

Нодира эрига хайр мазурни насия қилганича ишга кетди. Улуғбек хотинини ортидан ўйлаганча қолди. Мана уч ойдан бери аравача ўтирибди. Неча марта муолажа олди, фойдасиз. Тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилмасин, умр йўлдошининг сўзлари сабаб ҳаётга ишончи ҳам сўниб боряпти.
-Ўғлим Донони қизини чақирдим, икков биргаликда қовоқ сомса қиламиз.
Онасининг шу сўзлари Улуғбекни кўнглини бўшатиб юборди. Доно кичик холаси, қизи мактабни битирган чаққонгина бўлиб қолган. Ўшани ҳозир Мунира ёрдамга чақирди.

Давоми бор...

Имкон қадар ёздим.
shamsinurijodi
..

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаж-2025» мавсуми 13 май кунидан бошланади

28 майга қадар ҳар куни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Зиёратчилар мамлакатнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аеропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.

 Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Вақтингизни  биз билан бирга мароқли  ўтқазинг
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ona 43-qism (milliy serial) |
Она 43-кисм (миллий сериал)

🕔 43:48

    Бизлардан узоқлашманг🍃🌹
 Кунингизни  биз билан бирга мароқли  ў т қ а з и н г
🫶
Реакция босамиз ❤️
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХУШКАЙФИЯТ СИЗ АЗИЗЛАРИМ ТАРК ЭТМАСИН

🍀🍃🌼🍃🍀🌼🍃🍀🌼🍃
каналга уланиш ⤵️
Мохларойим 🌹ГУЛИМ🌹🌺
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
Окшом - Нилуфар
@oltin_kolleksiya
🌸🌸🍂🍂🌺🌺🍂🍂🌸🌸

🎼🎶 ОҚШОМ

🎼🎶 НИЛУФАР

🍀🍃🌼🍃🍀🌼🍃🍀🌼🍃
каналга уланиш ⤵️
Мохларойим 🌹ГУЛИМ🌹🌺
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA