Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида мактаб ўқувчилари, олий ўқув юрти талабалари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда, сўзга чиққанлар ёшларга давлатимиз байроғининг қабул қилиниши тарихи, аҳамияти ва ўрни хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди ва тадбир санъаткорларнинг чиқишларига уланиб кетди.
Шундан сўнг “Рангларда жило этар ватан байроғи” шиори остида ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича танлов ташкиллаштирилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди ҳамда “Байроқ билан 3000 қадам” акцияси ўтказилди.
📌 Янгиликларни кузатиб боринг:
👉 @rhp_uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳрида байрам тадбири ўтказилди.
Унда, Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда кўплаб ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда, барча иштирокчилар Навоий шаҳар кўчалари бўйлаб, Навоий гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестрлари томонидан ижро этилган куйлар садоси остида шахдам қадамлар билан юртимиз байроғини кўтарган ҳолда қувонч билан айланишди.

Forwarded from Bosh prokuratura
Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 10 ойидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик таҳлили, олдини олишга қаратилган тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишга ҳарбий округ бўйсунувидаги барча ҳарбий қисм ва муассасалар раҳбарияти иштироки таминланди.
Тадбирда ўтган даврда қайд қилинган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сабаблари танқидий таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши шарт-шароитлари атрофлича ўрганилди ва қатъий чоралар кўрилди.
Шунингдек, келгусида ҳарбий хизматчилар томонидан хизмат фаолияти давомида йўл қўйилиши мумкин бўлган қонун бузилиши ҳолатлари, содир этилиши мумкин ва эҳтимоли бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдиндан бартараф этиш ҳамда олдини олиш лозим бўлган ҳолатлар таҳлил қилиниб, тегишли чора тадбирлар белгиланди ва ижрога қаратилди.
Бундан ташкари, қиш мавсуми кириб келаётганлиги муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини сақлаш, қулай хизмат шароитини яратиш тўғрисида ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқларига кўрсатмалар берилди.
👉@uzbprokuratura