Сирдарё вилояти ҳокимнинг 2023 йил 11 декабрдаги 394-9-0-F/23-сон фармойишига асосан ташкил этилган "махфий" штабнинг аъзолари учун ҳокимлик томонидан 125 млн сўмга мебел жиҳозлари харид қилган. Бир дона стол нархи — 30 млн сўм. "Махфий" дейишимга сабаб, ҳокимнинг ушбу фармойиши e-qaror электрон тизимида яшириб қўйилган. Жамоатчиликдан махфийлаштирилгани учунми, қандай фармойиш экан бу, деб жуда қизиқиб кетяпман.
@revizor_uzb
@revizor_uzb
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан божхоначиларга формали кийим-бошлар етказиб бериш бўйича танлов (тендер) ўтказилган.
Унда «LEYLA STILE» ва «KREATIV» МЧЖлар иштирок этиб, божхоначилар формасини етказиб бериш бўйича 1 млрд 600 млн 704 минг сўм (ҚҚС билан) нарх таклиф қилган «LEYLA STILE» МЧЖ ғолиб деб топилган.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, тендерда ўзаро курашиб ғолиб ва мағлуб деб топилган икки компания бир-бирига боғлиқ:
«LEYLA STILE» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири BURNASHEVA IRADA ILDAROVNA муқаддам «KREATIV» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси бўлган. Шунингдек, «LEYLA STILE» МЧЖ жойлашган манзил - Юзробод кўчаси 1-2-уйда «KREATIV» МЧЖ ҳам фаолият юритган. «KREATIV» МЧЖнинг электрон почта манзили сифатида burnashevairada@gmail.com кўрсатилган.
Дарвоқе, мазкур тендер ғолиби 2023 йил 8 декабрь куни, яъни дам олиш куни аниқланган.

«Навоий минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат муассасаси хизмат машинаси учун 314 млн 328 минг сўмга «BYD CHAZOR DM-i» автомобилини харид қилди.
@revizor_uzb
@revizor_uzb
350 млрд сўмлик қурилиш объекти ҳам бегона бўлмади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» ва «GOLD STEP INVEST» МЧЖ ўртасида «Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 магистрал йўллар кесишувидаги йўл ўтказгич»ни қуриш учун тўғридан-тўғри шартнома тузилди. Шартноманинг тахминий баҳоси — 350 млрд сўмни ташкил этади.
Давлат раҳбарининг 2023 йил 7 августдаги қарори билан Давронжон Қобилжонович Одилов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланган. У бир вақтнинг ўзида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланди.
Давронжон Адилов қурилиш вазирлигида меҳнат фаолиятини бошлашдан аввал айнан «GOLD STEP INVES» МЧЖда директорнинг қурилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
«GOLD STEP INVES» МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қиладиган ADILOV KABILDJAN FRAZILOVICH катта эҳтимол билан Давронжон Қобилжонович Одиловнинг яқин қариндоши, яъни отаси бўлиши мумкин.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Уббиев Алишер Таиирович тадбироклик фаолияти билан шуғулланаётган бўлиши мумкин.
Гап шундаки, registr.stat.uz сайти маълумотларида "POINT OF SALE SYSTEMS" МЧЖнинг 90,40 фоиз улуши "UBBIYEV ALISHER TAIIROVICH"га тегишли эканлиги кўрсатилган.
Иккаласи айни бир шахс эканлигини мустақил текшириш имкони йўқ.

Ревизор 🧮
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Уббиев Алишер Таиирович тадбироклик фаолияти билан шуғулланаётган бўлиши мумкин. Гап шундаки, registr.stat.uz сайти маълумотларида "POINT OF SALE SYSTEMS" МЧЖнинг 90,40 фоиз улуши "UBBIYEV ALISHER…
Мазкур хабар эълон қилингач, registr.stat.uz сайтида «POINT OF SALE SYSTEMS» МЧЖнинг таъсисчилар таркибига ўзгартириш киритилди. Унда МЧЖнинг ягона таъсисчиси сифатида Алиев Фурхад Оразбаевич кўрсатилган.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги матбуот котиби томонидан маълум қилинишича, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун куч кирган кундан эътиборан Алишер Уббиев юқорида номи келтирилган МЧЖнинг таъсисчилар рўйхатидан чиқиб кетган, ҳозирги кунда ҳеч бир тадбиркорлик субъектининг фаолиятига алоқаси йўқ.
Афтидан, статистика агентлиги маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришларни киритмаган ва бу илк ҳолат эмас. Статистика агентлиги жамоатчиликни чалғитмаслиги учун корхона ва ташкилотлар билан боғлиқ янгиликлар юзасидан маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришларни зудлик билан киритиб бориши лозим.

МИБдан қарздор банк машина сотиб олди
Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент шаҳар минтақавий БХО томонидан 220 млн сўмга бир дона "Chevrolet Onix Premier 2 Turbo AT" автомобилини харид қилинди.
МИБ маълумотларига кўра (11.01.2024 й. ҳолатига), Ўзсаноатқурилишбанкнинг 102,3 млн сўм қарздорлиги мавжуд.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 320 млн сўмга бир дона "Captiva 5T LT 2" автотранспорти харид қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарларига фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорти мумкин ва Двигателнинг энг юқори қуввати 2 000 см3дан ошмаслиги керак.
Аммо шундай бўлсада, асосий вазифаси оғир ҳаётий вазиятга тушган аҳоли билан манзилли ишлаш ва уларга профессионал ижтимоий ёрдам ҳамда хизмат кўрсатишдан иборат бўлган ташкилотнинг раҳбарини қимматбаҳо машинадан фойдаланиши бироз ғалати кўринади.

Фарғона шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан 286 млн сўмга бир дона "Tracker-2 Redline" автомобили харид қилинган.
Мазкур марказ Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида ташкил этилган. Марказ лойиҳасини амалга ошириш учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 9 миллион 320 минг доллар миқдорида инвестиция киритилган.

Хонобод шаҳар ҳокимининг 2023 йил 28 декабрдаги қарорига мувофиқ, ҳокимликнинг фаоллар залини парда билан жиҳозлаш учун 178 млн сўм маблағ ажратилган.
МИБ маълумотларига кўра, айни пайтда Хонобод шаҳар ҳокимлигида 337 млн сўм қарздорлик мавжуд.
@revizor_uzb
МИБ маълумотларига кўра, айни пайтда Хонобод шаҳар ҳокимлигида 337 млн сўм қарздорлик мавжуд.
@revizor_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тик-Ток» ижтимоий тармоғига PAA 267 давлат рақам белгиси транспорт воситасининг салонида номаълум шахс (йўловчи) томонидан қўлида ушлаган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео жойлаштирилган.
Очиқ маълумотлар порталига кўра, ушбу давлат рақам белгиси Андижон вилояти ҳокимига хизмат қилувчи «Прадо» русумли транспорт воситасига тегишли.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси бешинчи қисмига кўра, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

«Тик-Ток» ижтимоий тармоғига PAA 267 давлат рақам белгиси транспорт воситасининг салонида номаълум шахс (йўловчи) томонидан қўлида ушлаган ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео жойлаштирилган. Очиқ маълумотлар порталига кўра, ушбу давлат рақам белгиси Андижон…
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди. Унда маълум қилинишича, лавҳа олдинги йилларда тасвирга олинган. Ўша вақтни ўзида ходимларга тегишли тартибда огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган бир нафар ходим вазифасидан озод қилинган.
@revizor_uzb
@revizor_uzb
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан икки дона электромобил (гибрид) харид қилинмоқда. Агентлик ушбу электромобиллар учун жами 768 млн 290 минг сўм маблағ сарфламоқда. Манба: 1 ; 2.
МИБ маълумотларига кўра, бугунги кун ҳолатига агентликнинг 174 млн сўм қарздорлиги мавжуд.
@revizor_uzb
МИБ маълумотларига кўра, бугунги кун ҳолатига агентликнинг 174 млн сўм қарздорлиги мавжуд.
@revizor_uzb
МИБдан 1 млрд сўмдан зиёд қарздор банк - хизмат машиналар хариди учун қарийб 4 млрд сўм сарфлади
«Агробанк» АТБ қарийб 4 млрд сўмга 20 дона «Chevrolet ONIX» транспорт воситаларини харид қилмоқда. Ҳар бир автомобилнинг нархи — 200 млн сўм.
Бугунги кун ҳолатига «Агробанк» АТБнинг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ижро ҳужжатларига кўра, мазкур қарздорликлар қопланмаган давлат божи ва жиноят натижасида етказилган зарарлар бўйича вужудга келган.
Бундан ташқари, «Агробанк» АТБнинг 85,6 млн сўм солиқ қарзи мавжуд.

Ангорни ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан қимматбаҳо машина сотиб олди
Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокоимлиги балансидаги давлат рақами 75 026 DAV бўлган «Captiva-2» русумли хизмат машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатга келиб қолган. Шу сабабли, ушбу транспорт воситаси аукцион орқали 120 млн сўмга сотилган.
Ангор тумани ҳокими янги автотранспорт воситаси хариди учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ушбу қарор асосида туман ҳокимлиги 349 млн 900 минг сўмга бир дона «Captiva-5» автотранспорт воситасини харид қилди.
Очиқ маълумотларга кўра:
Ангор тумани ҳокимлиги мазкур давлат харидини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширган.
Шунингдек, туман ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд. сўмни ташкил этади.
UPD. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК Нукус шаҳри ва шимолий туманларда оғир шароитдаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатдаги уйларни янгидан қуриш ишларини амалга ошириш учун «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ билан танлов (тендер) савдоларисиз, тўғридан-тўғри шартнома тузган. Шартноманинг умумий қиймати - 55,6 млрд сўмни ташкил этади.
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ва «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ ўртасида махсус ахборот порталга танлов ўтказиш бўйича эълон жойлаштирилмасдан, харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сон қарори ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 7 июлдаги мажлис баёни асос бўлган.
«AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ — ихтисослашмаган дўконларда асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини амалга оширади. Устав капитали - 10 млн сўм. Шунингдек, соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида мазкур корхонага оид маълумотлар топилмади. Яъни, «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ аввал ҳам, ҳозир ҳам қурилиш ишлари фаолияти билан шуғулланмаган.
Қурилиш ишларидан «бехабар» корхонага 55,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари қайси мезон ва ўлчовларга асосан «тортиқ» қилинган?

МИБдан қарздор ҳокимият – етим болалар ҳақидан қимматбаҳо машиналар сотиб олди(ми?)
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Электрон дўкон» тизими орқали жами 1 млрд 778 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus DM-i» русумли автотранспорт воситаларини харид қилган.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тасарруфида 32 дона хизмат автотранспорт воситалри мавжуд.
«Давлат харидларининг махсус ахборот портали» маълумотларида ушбу автотранспорт воситаларига оид харидларнинг молиялаштириш манбаси сифтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Меҳр дафтари» кўрсатилган.
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими ҳамда жамғармаси жорий қилинган.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги қарийб 2 млрд сўмни ташкил қилади.

«Маҳаллалар уюшмаси» қарийб 1,5 млрд сўмга қимматбаҳо машиналар сотиб олди
Ташкил топганига кўп вақт бўлмаган «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» 603 млн 184 минг сўмга бир дона премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини ва 819 млн 400 минг сўмга икки дона «BYD SONG PLUS DM-i CHAMPION» автомобилларини харид қилди.
Бундан ташқари, ушбу уюшманинг ҳудудий бўлинмалари учун ҳам янги хизмат машиналари сотиб олинмоқда.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини харид қилмоқда.
Ушбу агентлик энергетика бозорини регулятори ҳисобланади ва ўтган йилнинг октябрь ойида ташкил этилган.

Олий Суд 125 минг долларлик «трехсотка» сотиб олди
Вазирлар Маҳкамасининг Фармойишига асосан Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга бир дона «йўлтанламас» харид қилинган. Давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларда Олий Суд айнан қандай автомобиль харид қилгани очиқланмаган.
Аммо мустақил изланишлар натижасида Олий Суд «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини сотиб олган деган хулосага келиш мумкин.