Ревизор 🧮
7.05K subscribers
64 photos
2 videos
1 file
117 links
Ўғри бўл, инсофли бўл!

Боғланиш учун 👉 @revizor_aloqa
Download Telegram
МИБдан 1 млрд сўмдан зиёд қарздор банк - хизмат машиналар хариди учун қарийб 4 млрд сўм сарфлади

«Агробанк» АТБ қарийб 4 млрд сўмга 20 дона «Chevrolet ONIX» транспорт воситаларини харид қилмоқда. Ҳар бир автомобилнинг нархи — 200 млн сўм.

Бугунги кун ҳолатига «Агробанк» АТБнинг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ижро ҳужжатларига кўра, мазкур қарздорликлар қопланмаган давлат божи ва жиноят натижасида етказилган зарарлар бўйича вужудга келган.

Бундан ташқари, «Агробанк» АТБнинг 85,6 млн сўм солиқ қарзи мавжуд.

@revizor_uzb
Ангорни ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан қимматбаҳо машина сотиб олди

Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокоимлиги балансидаги давлат рақами 75 026 DAV бўлган «Captiva-2» русумли хизмат машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатга келиб қолган. Шу сабабли, ушбу транспорт воситаси аукцион орқали 120 млн сўмга сотилган.

Ангор тумани ҳокими янги автотранспорт воситаси хариди учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Ушбу қарор асосида туман ҳокимлиги 349 млн 900 минг сўмга бир дона «Captiva-5» автотранспорт воситасини харид қилди.

Очиқ маълумотларга кўра:

Ангор тумани ҳокимлиги мазкур давлат харидини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширган.

Шунингдек, туман ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд. сўмни ташкил этади.

UPD. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин.

@revizor_uzb
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК Нукус шаҳри ва шимолий туманларда оғир шароитдаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатдаги уйларни янгидан қуриш ишларини амалга ошириш учун «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ билан танлов (тендер) савдоларисиз, тўғридан-тўғри шартнома тузган. Шартноманинг умумий қиймати - 55,6 млрд сўмни ташкил этади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ва «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ ўртасида махсус ахборот порталга танлов ўтказиш бўйича эълон жойлаштирилмасдан, харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сон қарори ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 7 июлдаги мажлис баёни асос бўлган.

«AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ — ихтисослашмаган дўконларда асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини амалга оширади. Устав капитали - 10 млн сўм. Шунингдек, соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида мазкур корхонага оид маълумотлар топилмади. Яъни, «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ аввал ҳам, ҳозир ҳам қурилиш ишлари фаолияти билан шуғулланмаган.

Қурилиш ишларидан «бехабар» корхонага 55,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари қайси мезон ва ўлчовларга асосан «тортиқ» қилинган?

@revizor_uzb
МИБдан қарздор ҳокимият – етим болалар ҳақидан қимматбаҳо машиналар сотиб олди(ми?)

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Электрон дўкон» тизими орқали жами 1 млрд 778 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus DM-i» русумли автотранспорт воситаларини харид қилган.

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тасарруфида 32 дона хизмат автотранспорт воситалри мавжуд.

«Давлат харидларининг махсус ахборот портали» маълумотларида ушбу автотранспорт воситаларига оид харидларнинг молиялаштириш манбаси сифтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Меҳр дафтари» кўрсатилган.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларни қўллаб қувватлаш мақсадида «Меҳр дафтари» тизими ҳамда жамғармаси жорий қилинган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги қарийб 2 млрд сўмни ташкил қилади.

@revizor_uzb
«Маҳаллалар уюшмаси» қарийб 1,5 млрд сўмга қимматбаҳо машиналар сотиб олди

Ташкил топганига кўп вақт бўлмаган «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» 603 млн 184 минг сўмга бир дона премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини ва 819 млн 400 минг сўмга икки дона «BYD SONG PLUS DM-i CHAMPION» автомобилларини харид қилди.

Бундан ташқари, ушбу уюшманинг ҳудудий бўлинмалари учун ҳам янги хизмат машиналари сотиб олинмоқда.

@revizor_uzb
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини харид қилмоқда.

Ушбу агентлик энергетика бозорини регулятори ҳисобланади ва ўтган йилнинг октябрь ойида ташкил этилган.

@revizor_uzb
Олий Суд 125 минг долларлик «трехсотка» сотиб олди

Вазирлар Маҳкамасининг Фармойишига асосан Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга бир дона «йўлтанламас» харид қилинган. Давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларда Олий Суд айнан қандай автомобиль харид қилгани очиқланмаган.

Аммо мустақил изланишлар натижасида Олий Суд «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини сотиб олган деган хулосага келиш мумкин.

@revizor_uzb
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS» автотранспорт воситаси харид қилинган.

Жамғарманинг асосий вазифаси вақтинчалик банд бўлмаган аҳолининг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаси объектларини қуришда, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишини молиялаштиришдан иборат. Хуллас, вақтинча ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш.

Ушбу жамғармага 2018 йилдан бери Самадов Салохиддин Исматович раҳбарлик қилиб келади. У Бош прокурор ўринбосари Самадов Салом Исматовичнинг туғишган укаси бўлиши мумкин.

2019 йилда Молия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингда Жамоат ишлари жамғармаси тизимида 4,7 млрд сўмлик ноқонуний сарф-харажатлар аниқланган ва тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.

Ҳозирги кунда жамғарманинг жами солиқ қарзи 128 млн сўмни ташкил қилади.

@revizor_uzb
Божхоначилар хизмат машиналари сотиб олиш учун бир кунда 5,6 млрд сўм сарфлашди

2023 йилнинг сўнгги кунларида Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги «Божхона-сервис» ДМ томонидан 4,7 млрд. сўмга 15 дона «BYD Chazor DMi» ва 889 млн сўмга 2 дона «BYD Song Plus DM-i» автотранспорт воситалари харид қилинган.

2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицити 59 трлн. сўм ёки ЯИМнинг 5,5%ини ташкил этган.

@revizor_uzb
Ўзбектелекомча тендер

2024 йил 12 март куни «Ўзбектелеком» АК томонидан «ЎзМобайл» филиалининг маҳсулот вв хизматларини реклама қилиш, график дизайнлар ҳамда креатив ғоялар ишлаб чиқиш учун бошлағич суммаси 494,9 млн сўмлик тендер эълон қилинган.

Мазкур тендерда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субектлари — «WE ARE DIGITAL» ва «SYNDICATE PR AGENCY» МЧЖлар иштирок этиб, 494,4 млн сўм нарх таклиф қилган «WE ARE DIGITAL» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. «Мағлуб» корхонанинг таклифи эса 494,9 млн сўмни ташкил этган.

Ғолиб «WE ARE DIGITAL» МЧЖнинг устав капиталини 25 фоизи «LOCKHARD GROUP» МЧЖга тегишли бўлиб, унинг 100 фоиз улушига эса Салимсаков Шохиддин Фазлиддинович эгалик қилади.

Мағлуб «SYNDICATE PR AGENCY» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Салимсаков Шохиддин Фазлиддинович ҳисобланади.

Ғолиб ва мағлуб корхоналар айни бир манзилда, яъни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Зулфияхонум кўчаси 12-уйда жойлашган. Бундан ташқари, «WE ARE DIGITAL» МЧЖнинг 18,80 фоиз улуши блогер Якубходжаев Феруз Сурътовичга тегишли, «LOCKHARD GROUP» МЧЖнинг раҳари эса Якубходжаева Иродахон Суръат қизи.

@revizor_uzb
Бюджет тақчиллиги фонида айрим вазирлик ва давлат ташкилотлари нархлари юқори бўлган автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш учун маблағлар сарфлаётганлиги юзасидан депутатлар Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов муносабат билдирибди.

Муносабатда улар халқ вакили сифатида, бюджетдан маблағ олувчи вазирлик, идора ва ташкилотларни бюджет маблағларини сарфлашда тежамкорликка амал қилишларига, фойдаланишдаги автотранспорт воситалари мавжуд бўлган ҳолда мазкур мақсад учун харажатларга йўл қўймасликка чақиришган.
 
Шунингдек, хорижий мамлакатларда вазирликлар раҳбарлари ўзларининг халқ хизматидаги давлат ходими эканлигини билдириш, ўзининг халққа яқинлигини кўрсатиш мақсадида қимматбахо хизмат автомобиллари ўрнига жамоат транспорти ва велосипедларда ишга келишни афзал билишларини таъкидлаб ўтишган.

@revizor_uzb
Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси маъмурий биносига қуёш панелини ўрнатиш ишлари бўйича бошлағич нархи 1,2 млрд сўмлик тендер ўтказилган.

Мазкур тендерда таклиф киритган бир нечта корхоналар билан биргаликда ўзаро аффилланган шахсга тегишли тадбиркорлик субъектлари — «HOME SPOT TOSHKENT» ва «HOME SPOT-QARSHI» МЧЖлар ҳам иштирок этиб, 1 млрд 120 млн сўм нарх таклиф қилган «HOME SPOT-QARSHI» МЧЖ ғолиб деб топилган.

«HOME SPOT TOSHKENT» ва «HOME SPOT-QARSHI» МЧЖларнинг ягона таъсисчиси битта шахс, яъни Хамраев Шавкат Шарифджанович ҳисобланади.

@revizor_uzb
«Ватанпарварлик шартномаси» ҳақида

2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер ўтказилган. Тендернинг бошлағич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган.

Ушбу тендерда «GRANDPR» ва «WE ARE DIGITAL» МЧЖлар иштирок этиб, 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган тахминлар алоҳида мавзу.

Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда «GRANDPR» МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган.

Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони, Оллони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.

PS. Постларни «тиккасига чопаётган»да, илтимос, муаллифни манба сифатида кўрсатинг. Ўзгаларни меҳнати ва сарфлаган вақтини қадрланг.

@revizor_uzb
2024 йил 17 январь ва 4 март куни тузилган шартномаларга кўра, Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК қарийб қарийб 600 млн сўмга икки дона «Chery Tiggo 7 Pro Luxury» автомобилларини харид қилган.

@revizor_uzb
2024 йил 9 февраль куни Жанубий Мирзачўл магистрал канали бошқармаси қарийб 350 млн сўмга бир дона «Haval Xiaolong» кроссоверини харид қилди.

Мазкур давлат хариди ВМнинг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори меъёрларига зид равишда амалга оширилган бўлиши мумкин: давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарларига сотиб олишга рухсат этилган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи БҲМнинг 700 баробари (238 млн сўм) этиб белгиланган.

Шунингдек, ҳозирги кунда бошқарманинг МИБдан 545 млн сўм қарздорлиги мавжуд.

Биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 трлн сўм (1,56 млрд доллар)ни ташкил этган. Бу камида охирги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир.

@revizor_uzb
Самарқанд прокурорлари учун қарийб ярим миллиард сўмга «айфон»лар сотиб олинган

2023 йил 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 млн сўмга 21 дона iPhone 14 Pro Max 1TB смартфонлари ва 25,3 млн сўмга айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинган.

Қизиқ факт: МИБнинг сайтидан текшириб кўрилганда, Самарқанд вилояти прокуратурасининг умумий қарздорлиги 10 млрд 505 млн сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Деярли барча ижро ҳужжатларини мазмуни «жиноят натижасида етказилган зарар»ни ундириш билан боғлиқ.

***
Бундан ташқари, бир қатор давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари томонидан қимматбаҳо русумдаги смартфонлар харид қилинганлиги ёки харид қилиниш жараёнида эканлигини кўриш мумкин:

Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси 14,4 млн сўмга бир дона Apple iPhone 14 Pro Max 256GB;

Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси 24,7 млн сўмга икки дона
Galaxy S23 Ultra 512 GB;

Ўзбекистон Кинематография агентлиги 10 млн сўмга бир дона
Galaxy S22 Ultra 256GB, 19,8 млн сўмга яна икки дона Galaxy S22 Ultra 256GB ва 15,8 млн сўмга iPhone 15 Pro 256GB Natural titanium;

«Маънавият ва маърифат» марказининг Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга икки дона
iPhone 15 Pro Max 1TB;

Хоразм вилояти ҳокимлиги Ёшлар дафтари жамғармасидан 16,9 млн сўмга бир дона
iPhone 15 Pro Max 256GB;

Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) 30,6 млн сўмга икки
дона iPhone 15 Pro Max 256GB.

@revizor_uzb
Шубҳали пиар-шартнома ҳақида

2024 йил 31 январь куни Туризм қўмитаси ва «HAMEDIA» МЧЖ ўртасида реклама хизматларини кўрсатиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 488,9 млн сўмни ташкил қилади.

Шартномага илова қилинган ҳужжатларда «HAMEDIA» МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда 155 дона пост жойлаштирилиши кўзда тутилган. Ижтимоий тармоқлардаги айнан қайси саҳифалар ёки ОАВларда постлар жойлаштирилиш кўрсатилмаган.

«HAMEDIA» МЧЖнинг ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада — унинг фаолияти «haftalik.uz» веб-сайти орқали амалга оширилиши қайд этилган. Бундай номдаги веб-сайтни глобал (Google) ва миллий қидирув тизимлари орқали топиш имкони бўлмади. Оммабоп ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу номдаги саҳифа мавжуд эмас.

«Туризм қўмитаси қарийб ярим млрд сўмлик пиар-шартномани Интернет жаҳон ахборот тармоғида мавжуд бўлмаган веб-сайт билан тузган»лиги ҳақида тахминлар пайдо бўлмоқда.

@revizor_uzb
Адлиячилар оромгоҳи қимматбаҳо «импортный» спиртли ичимликлар сотиб олди

Махсус ахборот порталга 2023 йил 6 апрель куни жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Конвенцион марказ» давлат муассаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилинган.

Жумладан, 15 млн 410 минг сўмга 46 дона «Jack Daniel's Old №7» (АҚШ; виски; 0,7 л.; нархи - 335 минг сўм), 24 млн сўмга 60 дона «Водка Онегин» (Россия; ароқ; 0,7 л.; нархи- 400 минг сўм), 8 млн 400 минг сўмга 24 дона «KINGSTON 62 WHITE» (Ямайка; ром; 1,0 л.; нархи - 350 минг сўм), 7 млн сўмга 24 дона «Riserva Speciale Rubino» (Италия; мартини; 0,7 л.; нархи - 292 минг сўм), 8 млн 880 минг сўмга 24 дона «CAMPARI» (Италия; ликер; 0,7 л.; нархи - 370 минг сўм) ва шу каби бир қанча «импортный» алкоголли маҳсулотлар харид қилинганини кўришимиз мумкин.

Адлия вазирлигига тегишли «Конвенцион марказ» ДМ — Бўстонлиқ тумани Хумсон МФЙда жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади. Унда Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари дам олиши ташкил қилинган.

Юқоридаги давлат хариди амалга оширилган ва шартнома тузилган даврда Авазхон Баҳодирович Тожихонов марказнинг раҳари сифатида фаолият юритан. У 2023 йил 30 октябрь куни Маданият вазирининг (иккинчи) биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

@revizor_uzb
Республика «Маънавият ва маърифат» маркази 603 млн 184 минг сўмга бир дона қора рангли «BYD HAN» русумли транспорт воситасини харид қилмоқда.

Яқинда «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» ҳам айнан худди шу моделдаги транспорт воситасини 603 млн 184 минг сўмга харид қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур давлат хариди айни дамда бекор қилиш жараёнида экан. Аммо «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси»нинг 630 млн сўмга бир дона «BYD HAN» харид қилиш бўйича яна бир шартномаси ҳозирда ижро этилмоқда. Сал юқорироқ нархда, бошқа «автосалон»дан харид қиляпти.

@revizor_uzb
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 603 млн сўмга бир дона автомобиль харид қиляпти. Давлат харидида автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази 387 млн 200 минг сўмга бир дона автомобиль харид қилган. Бунда ҳам автомобиль модели кўрсатилмаган бўлса-да, спецификация ва нархига қараб «BYD SONG Plus DM-i» эканлигини билиш мумкин.

@revizor_uzb