Pharmacoeconomic research of medicines
321 subscribers
16 photos
4 videos
382 files
12 links
Download Telegram
🔴 🟦🟦🟦

❗️Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори-дармонлар берилади

Бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги трансформация жараёнлари янги босқичга кўтарилмоқда. Буни амалиётга татбиқ этилаётган Реимбурсация дастури мисолида ҳам кўриш мумкин.


📍 Реимбурсация, яъни “харажатларни қоплаш” маъносини англатадиган бу тизим 2020 — 2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса Сирдарё вилояти билан бирга Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилаётир.

Хўш, бу дастурнинг асосий моҳияти нимадан иборат, бу орқали қандай мақсадлар кўзланмоқда?

🖥 Аввало, ушбу эзгу ишда Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлганини айтиш зарур.


🟢 Зеро, унда шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситалари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида беморга дорихоналар томонидан бепул берилиши ва барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.

🩺 Ҳозир дастурга 7 хил сурункали хасталик — гипертония, юрак-ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2 тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив хасталиги киритилган бўлиб, уларга чалинган беморларга 27 хил дори-дармонлар бепул берилади.


➡️ Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, аввало, оилавий шифокорга бориб учрайди. Борди-ю, унда сал илгарироқ номлари келтириб ўтилган касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради.

📲 Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади.

СМС яхши ишламайдиган жойлардаги беморлар нима қилади? Албатта, бу масала ҳам ҳисобга олинган. Оилавий шифокор томонидан QR-кодли электрон рецепт шакиллантирилади ва беморга берилади.


💊 Бемор ёки унинг яқинларидан бири QR-кодли электрон рецептни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихона ходимига тақдим этади ва ўзига керакли дори воситаларини олади.

🧾 Аммо шу билан жараёнлар якунланмайди. Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради.

📈 Бу галги дорилар миқдори, яъни дозаси фарқ қилиши мумкин. Муҳими, ана шу жараён то бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлиб кетгунича давом этади.


✔️ Шу ўринда яна бир жиҳатни кўздан қочирмаслик жоиз. Гап беморларда кузатиладиган ўзига хос “инжиқлик” ҳақида бормоқда. Айрим беморларнинг дори воситаларини вақтида қабул қилмаслиги ҳолатлари учраб туради.

Бу жиҳат ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. Потранаж ҳамшираси ўзининг ҳудудида дастур доирасидаги неча бемор борлигини яхши билади ва тез-тез уларнинг уйига бориб, нарозат қилиб туради. Кимдир дорини вақтида қабул қилмаётган бўлса, ҳамшира тушунтириш ишлари олиб боради.

🔎 Бу каби хайрли саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад янада эътиборли. Яъни бу билан сурункали касалликларни тизимли равишда даволашни йўлга қўйиш, касалликларнинг олдини олиш ва дори таъминотини яхшилаш орқали аҳолини молиявий ҳимоялаш ҳамда юртдошларимизнинг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини ошириш мақсад қилинган.


🟣 Бежиз аҳолининг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини оширишни алоҳида эслатиб ўтмадик. Юртдошларимиз орасида ўз соғлиғига беэътибор бўлганлар ҳам кам эмас. Кимдир дори-дармонни олишга олиб, вақтида қабул қилмаса, бошқа бирлари овқатланиш тартибларига амал қилмайди.

Қачонки, биз ўз саломатлигимизга масъуллик билан ёндашар эканмиз, ана шунда дастурдан кўзланган мақсадларга тўлиғича эришамиз.

‼️Эслатиб ўтамиз, Реимбурсация дастури 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Uzpharmcontrol
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сибутрамин дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди

Сўнгги йилларда кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартибларини белгилаш зарурати вужудга келди.

Айни шу мақсадда, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш ва уларнинг муомаласини тартибга солиш, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказишда назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрда 632-сон қарори қабул қилинди.


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов мазкур қарорнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Контрафактсиз ой” ойлиги тадбирлари 15-мартга қадар давом этиши белгиланган бўлиб, ойлик доирасида республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар савдосига қарши самарали курашиш кўзланган.

ЎзР Президентининг 2021 йил 28-январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сон қарорига кўра, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилган бўлиб, унинг 19-бандида ҳар йили 15-февралдан 15-мартга қадар бир марта республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши реал самарали курашишни кўзда тутувчи ҳамда тарғибот-ташвиқот руҳи билан суғорилган “Контрафактсиз ой” ойлигини ўтказиш белгиланган.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy
👍1
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

2025 йилнинг 1-февраль ҳолатига кўра:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан 12544 та дорихона фаолият олиб бормоқда.

Фаолият юритаётган 12544 та дорихонадан:

🔍8416 таси - асосий дорихона;
🔍4128 таси - филиал (шохобча) ҳисобланади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

2025 йилнинг 1-март ҳолатига кўра:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан 12695 та дорихона фаолият олиб бормоқда.

Фаолият юритаётган 12695 та дорихонадан:

🔍8449 таси - асосий дорихона;
🔍4246 таси - филиал (шохобча) ҳисобланади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

👉 @TEZKORXABARLAR