Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Loyiha mahalliy byudjet mablag‘lari hisobidan bosqichma-bosqich amalga oshirilmoqda. Shu bilan birga, so‘nggi ikki yil ichida obyekt bo‘yicha ishlar sezilarli darajada jadallashtirildi, loyiha amaliy bosqichga o‘tdi hamda qurilish va yakunlashga tayyorgarlikning zarur sur’atlari ta’minlandi.
🏗 Hozirgi kunda obyektda yakunlovchi qurilish-montaj va ichki tayyorgarlik ishlari olib borilmoqda. Ularni joriy oy oxirigacha to‘liq yakunlash rejalashtirilgan. Bugungi kunga qadar asosiy bino bo‘yicha tashqi fasad ishlari 100 %, ichki pardozlash, elektr-montaj, santexnika ishlari, hududni obodonlashtirish hamda sug‘orish tizimi ishlari esa 80 % bajarilgan.
🛋 Qurilish ishlari belgilangan muddatlarda yakunlangach, muassasani bosqichma-bosqich mebel, santexnika jihozlari hamda zarur tibbiy buyum va uskunalar bilan ta’minlash choralari ko‘riladi. Barcha mas’ul tuzilmalar qonunchilik talablari va amaldagi sifat standartlariga qat’iy rioya qilgan holda loyihani o‘z vaqtida yakunlash maqsadida muvofiqlashtirilgan tarzda faoliyat yuritmoqda.
______________
🏗 В настоящее время на объекте продолжаются завершающие строительно-монтажные и внутренние подготовительные работы, завершение которых запланировано до конца текущего месяца. На сегодняшний день по основному зданию выполнены следующие виды работ: наружные фасадные работы — 100%, внутренние отделочные, электромонтажные, сантехнические работы, благоустройство территории и установка систем орошения завершены 80%.
🛋 После завершения строительных работ в установленные сроки будет обеспечено поэтапное оснащение учреждения мебелью, сантехническим оборудованием. Все ответственные структуры работают в координированном режиме с целью своевременного завершения проекта при строгом соблюдении требований законодательства и действующих стандартов качества.
YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Telegram-bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Бухоро тиббиёти
Расмий ахборот
Бугун 11 январ куни Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари саломатлиги ёмонлашгани юзасидан Тез тиббий ёрдам хизматига хабар келиб тушди.
Беморлар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинди.
Вилоят ҳокимининг тезкор топшириғига кўра, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ҳодиса жойига етиб борилди. Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли стандартлари асосида лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилди.
Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланди ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилди. Ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилди. Айни пайтда барчасининг аҳволи қониқарли, шикоятлари мавжуд эмас.
Беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилди. Экспертиза натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Бошқарма ахборот хизмати
Бухоро тиббиёти

Forwarded from Бухоро вилояти судлари | Расмий канал
Ибратли судья – адолат ва шаффофлик тимсоли!
Бугун Судьялар олий кенгашида одил судловни амалга оширишда алоҳида намуна кўрсатган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Судьялар олий кенгаши томонидан одил судловни амалга ошириш ва жамиятда одил судловга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш учун фарзандини тарбиялаб вояга етказган ва эл-юрт хизматига сафарбар қилган судьяларнинг ота-оналарига Судьялар олий кенгашининг ташаккурномаси, кейин “Ибратли судья” мукофоти топширилди. Республика бўйича 10 нафар судьянинг ота-онасига ташаккурнома тақдим этилган бўлса, 14 нафар судьялар “Ибратли судья” мукофотига лойиқ кўрилди.
Бухоро вилоят судининг Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси Мажид Набиевнинг ота-онаси Садулло ота ва Назора она Судьялар олий кенгашининг ташаккурномаси билан, вилоят суди судьяси Шавкат Қувватов эса “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди.
Вилоят судининг раиси Учқун Холбоевич ташаккурнома ва мукофотни ўз эгаларига тантанали равишда тақдим этди.
Сайт I Telegram I Facebook

Forwarded from Jamol Nosirov
#Маҳаллаларимиздан_хабарлар
📍 Бухоро шаҳри, Жўбор маҳалласида йўл бўйларига қуёш панелли прожекторлар ўрнатилди.
📍 Ромитан тумани, Навбахор маҳалласида Хўжауббон канали бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
📍 Қоракўл тумани, Янгитурмуш маҳалласида яшовчи Умар Болтаев хонадонига 50 кВт қуёш панели ўрнатиб, қўшимча даромад манбаини йўлга қўйди.
📍 Бухоро тумани, Хумин маҳалласида янги электр бетон устунлари ўрнатилмоқда.
📍 Олот тумани, Бунёдкор маҳалласида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшимча янги трансформатор ўрнатилди.
📍 Олот тумани, Оқ-олтин маҳалласида “Менинг боғим” дастури доирасида 12 сотих ер майдонига 200 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.
📍 Когон тумани, Ўба чўли маҳалласида ички йўлларни шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
📍 Ғиждувон тумани, “Оқ гул” сув иншооти орқали 7 та маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади. Ҳозирда иншоотда таъмирлаш ишлари бошланди.
@Jamol_Nosirov
@Jamol_Nosirov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Jamol Nosirov
#Маҳаллаларимиздан_хабарлар
📍 Бухоро шаҳри, Мохи Хосса маҳалласида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз хонадон” дастури доирасида аҳоли хонадонларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
📍 Бухоро шаҳри, Кўк Сарой МФЙ раиси ташаббуси билан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Дарахт экиш ишларига аҳоли ва ҳомийлар жалб этилди.
📍 Бухоро тумани, Янги Турмуш МФЙда йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
📍 Бухоро тумани, Гулшанобод МФЙ, Маликон қишлоғи ички йўлларида шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
📍 Вобкент тумани, Мўминобод маҳалласида 3 км тоза ичимлик суви қувури тортилаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.
📍 Вобкент тумани, Қўлиодина МФЙда маҳалла раиси Саънат Авезованинг “Маҳалла еттилиги” нинг 2026 йиллик дастури юзасидан аҳолига мурожаатномаси йўлланди.
📍 Ромитан тумани, Ифтихор МФЙ ҳудудида Работалак ва Абдураҳимбой қишлоқлари орасида ўтувчи 159 диаметрли газ қувурида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
📍 Ромитан тумани, Байналминал маҳаллала еттилигининг аҳолига мурожаати йўлланди. Шунингдек, 15-январдан бошланадиган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари юзасидан тушунчалар берилди.
📍 Қоракўл тумани, Қорақулончи МФЙ раиси ва нуронийлар ташаббуси билан янги боғ ташкил этилмоқда.
📍 Қоровулбозор тумани, “Тинчлик” маҳалласи раиси С.Қулжанова томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилги режалар ҳақида аҳолига мурожаат йўлланди.
📍 Ғиждувон тумани, Қассобон МФЙда қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилаётган электр энергияси кучланишини барқарорлаштириш мақсадида ҳомийлар томонидан қиймати 30 млн сўм бўлган қўшимча 100 кВтли трансформатор ўрнатилди.
@Jamol_Nosirov
@Jamol_Nosirov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM